Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Дунёдаги конфессионал ўзгаришларнинг сабаблари


Download 1.35 Mb.
bet95/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Дунёдаги конфессионал ўзгаришларнинг сабаблари
Дарҳақиқат, дунёнинг диний манзараси қотиб қолган, ўзгармас бир ҳодиса эмас. Хусусан, мазкур манзара йилдан-йилга ўзгариб бораётгани, мавжуд динлар ўзларининг анъанавий ареаллари доирасидан чиқиб бораётганларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Сўнгги тадқиқотларга кўра, 2011 йил 21 июнь ҳолатига динларнинг эътиқод қилувчилари сони қуйидаги кўринишга эга.





Конфессия

Издошлари сони

Ер юзи умумий аҳолисига нисбатан фоиз кўрсаткичи

1

Христианлик

2,038,905,000

32%

а)

Католиклар

1,076,951,000

-

б)

Протестантлар

349,792,000

-

в)

Православлар

217,522,000

-

г)

Англиканлар

81,663,000

-

д)

Бошқа йўналишлар

537,135,000

-

2

Ислом

1,226,403,000

21%

3

Ҳиндуийлик

828,130,000

13,26 %

4

Анъанавий Хитой динлари

389,543,000

6%

5

Буддавийлик

364,014,000

5,84 %

6

Сикхийлик

23,821,000

0,35

7

Яҳудийлик

14,535,000

0,23

8

Баҳоийлик

6, 000,000

0,12

Бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида сўз кетар экан қуйидагиларни алоҳида қайд этиш лозим. Энг аввало, шаклланган динлар доирасида муайян ўзига хосликларга эга бўлган янги йўналиш ва секталарнинг пайдо бўлиши давом этмоқда. Масалан, мутахассислар маълумотларига кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу шундай жараёнлар келажакда давом этиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради.


Секта сўзи, энг умумий маънода, муайян диний, сиёсий ёки фалсафий қарашларга эргашувчилар гуруҳини англатади. Диний секта деганда маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади. Бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида, деб баҳолайдилар.



Дунёнинг бугунги кундаги конфессионал манзараси
Замонавий воқелик диний-экстре­мистик характердаги секталарнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, маълумотларга кўра, биргина Россиянинг ўзида “Богородичий центр”, “Церковь объединения”, “Церковь Исуса”, “Церковь Нового Завета”, “Белое братство”, “Божественный орден Первого Ангела” каби ўнлаб диний секталар ноқонуний равишда фаолият олиб бормоқда. “Культ сатаны” деб аталадиган секта ҳам кенг тарқалган. Айрим маълумотларга кўра, ўта хавфли бўлган бу сектанинг Россияда 100 минг, Ер юзида 5 миллиондан ортиқ тарафдорлари бор.
Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай секталарга асос солган “авлиё”лар ўз издошларини алдаш йўли билан уларнинг мол-мулкларига эгалик қилишга уринмоқдалар.
Яширин фаолият олиб бориши, секта ичида бўлаётган воқеаларнинг кўпчиликка маълум бўлиб қолмаслигининг қаттиқ назорат қилиниши улар фаолиятидан жамоатчиликнинг бехабар қолишини келтириб чиқармоқда.
Угандадаги “Охират куни” сектаси бошлиқларининг фаолияти бунга мисол бўлади. Охиратни 1999 йилнинг 31 декабрига “белгилаган” ушбу секта раҳбарлари ўз тарафдорларини мол-мулкларини сотиш, тушган маблағни уларга беришга ва шу йўл билан гуноҳлардан фориғ бўлишга чақирган. Қиёматнинг 2001 йил 1 январга “кўчирилиши” секта раҳбарларига нисбатан шубҳа уйғонишига олиб келган. Шундан сўнг раҳбарлар Канунгу қишлоғида 500 дан ортиқ ўз тарафдорларини алдаб бир жойга тўплаб, устларидан ёпиб бинога ўт қўйиб юборишган. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, тезкор тадбирларни ўтказган полиция яна тўрт жойда оммавий қабрларни топган. Умуман бу сектанинг қурбонлари 1000 ортиқ бўлгани қайд қилинган.
Ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескинлашиб кетиши, очлик, фуқаролар урушлари, оммавий эпидемиялар, спиднинг тарқалиши юқоридаги каби секталарнинг кенг ёйилишига олиб келмоқда.
Умуман олганда, бундай секталарнинг барчаси инсоннинг ожизлиги, маънавий ва жисмоний камолотга эришишга бўлган интилиши, кишилар ҳаётда дуч келадиган қийинчиликлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида шахсий бойлик орттириш ниятида фойдаланадилар.
Мавжуд диний таълимотлар, улардаги муайян қоидаларни давр талабига мослаштириш, бошқача айтганда, модернизация қилиш жараёни ҳам давом этмоқда. Масалан, христианлар амалга оширган инквизиция ва салб юришлари хато бўлганини тан олиб, Рим Папаси ҳатто, расман кечирим ҳам сўради. 1992 йилда Папа Иоанн Павел II ўз пайтида Ернинг Қуёш атрофида айланиши ҳақидаги қарашларни ёқлагани учун черков трибунали томонидан тавба қилдирилиб, ўз қарашларидан воз кечишга мажбур қилинган Галилео Галилейнинг ҳақ бўлганини тан олиб, барчадан узр сўрагани ҳам бунга мисол бўла олади.
Шунингдек, мавжуд динларнинг тарқалиш ҳудудида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганини таъкидлаш зарур. Масалан, ўтган асрда асосан христианлар яшаб келган Европада бугунги кунда 20-25 миллион атрофида мусулмонлар истиқомат қилмоқдалар. Жумладан, Буюк Британияда – 3 миллион, Германияда – 5 миллион, Францияда – 6-7 миллион исломга эътиқод қилувчи фуқаролар яшамоқда. Тадқиқотчилар фикрига кўра, ҳозирда айнан ислом эътиқодчилари сони энг тез кўпайиб бораётган дин ҳисобланади. Бирлашган миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра, исломнинг йиллик ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил этиб, 1989 йилдан 2011 йилга қадар мусулмон аҳоли сони Шимолий Америкада – 25, Африкада – 2,15, Осиёда – 12,57, Европада – 142,35, Австралия ва Океанияда – 257,01 фоизга кўпайган. Фақат Лотин Америкасида исломга эътиқод қилувчилар улуши 4,73 фоизга камайган.
Бундай ўзгаришлар, бир томондан, глобаллашув келтириб чиқараётган одамлар миграцияси натижасида, иккинчи томондан, кишиларнинг буддавийлик, кўпгина ҳолларда ва асосан исломни онгли тарзда қабул қилиши билан боғлиқ.
Шунингдек, аҳолиси анъанавий равишда буддавийлик ва исломга эътиқод қилиб келган ўлкаларда христианликни ёйишга интилиш кузатилмоқда. БМТ маълумотларига кўра христианликнинг ўсиш кўрсаткичи йилига 1,46 фоизни ташкил қилади. Мазкур жараён айрим христиан ташкилотлари ва йўналишларининг фаол миссионерлик ҳаракати натижасида содир бўлмоқда.
Қайд этилган мулоҳазалар бугунги кунда ҳам дунёнинг диний манзарасида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганидан далолат беради. Диний конфессиялар манзараси ранг-баранглигини Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган диний конфессиялар мисолида ҳам кўриш мумкин. Христианликка мансуб бўлса-да, юртимиздаги 11 та йўналишнинг ҳар бири ўзини алоҳида диний конфессия, деб ҳисоблаши фикримизнинг исботи бўла олади.




Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling