Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Пушти ранг ҳуснбузар Пушти ҳуснбузар касаллиги билан асосан 40 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар хасталанадилар. Касалликнинг учраши айниқса, ошқозон-ичак касалликлари билан хасталанган инсонларда кўпроқ қайд этилади. Пушти ҳуснбузар касаллиги патогенезида demodex folliculorum инфекцияси муҳим ўринни эгаллайди, лекин бу касалликни айнан шу кана келтириб чиқармайди, балки у касаллик кечишини кучайтиради, яллиғланиш жараёнини ҳамда қизариш ҳолатларининг юзага келишида омилкор бўлиб хизмат қилади. Тошмалар асосан беморлар юз терисининг ёноқ, бурун, пешона, даҳан соҳаларида пайдо бўлади, баъзан эса кўз шиллиқ қаватлари ҳам зарарланади, натижада беморларда конъюнктивит, кератит ва ёруғдан қўрқиш каби аломатлар намоён бўлади. Касаллик белгилари кучсиз, эритематоз доғлар ҳосил бўлиши билан бошланади, ўз навбатида беморларни аччиқ, шўр овқат маҳсулотларини ҳамда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишлари ҳисобига яллиғланиш жараёнининг кучайиши ҳолати кузатилади. Кейинчалик эритематоз доғлар турғун кўринишда бўлиб, бироз кўкимтир-қизғиш тусга киради (эритематоз босқичи), телеангиоэктазиялар пайдо бўлади. Бундай яллиғланиш ҳолати баъзи беморларда бир неча йиллар мобайнида давом этади, натижада ўчоқлар бир-бирлари билан қўшилишади, улар юзаларида кейинчалик тугунчалар, бундай тугунчалар марказида эса пустулалар ҳосил бўлади (папула-пустулёз 269 босқичи). Тугунчалар баъзан бир-бирлари қўшилиб патологик ўчоқлардаги тери рельефининг ўзгаришига, уларни ғадир-будур кўринишларда бўлишига олиб келади. Жараённинг кечиши буруннинг устки соҳасида жойлашган бўлса шишсимон юмшоқ консистенцияли мадда ҳосил бўлишига олиб келади, улар юзалари бинафша рангда бўлиб, юзалари сиқилганда ёғли массанинг чиқа бошлаши (ринофима ёки шишсимон бурун) кузатилади. Баъзан ўчоқлар диаскопия усули орқали текшириб кўрилганда “олма сариғи ” белгисини эслатадиган сарғимтир-қўнғир ранг ҳосил қилади. Пушти ранг ҳуснбузар касаллигининг таққослов ташхиси қизил югурикнинг дискоид клиник шакли, перорал дерматит ва оддий ҳуснбузар касалликлари билан ўтказилади. Қизил югурик касаллигида пушти ҳуснбузар касаллигидан фарқли ўлароқ, ўчоқларда турли катталикда бўлган эритематоз доғлар кузатилади, уларнинг чегаралари аниқ бўлиб, бир оз инфильтралланган, юзаларида эса қийин кўчувчан қипиқлар ва атрофик ўчоқлар мавжуд бўлади. Пушти ранг ҳуснбузар касаллигини оддий ҳуснбузар касаллиги билан ҳам таққосланади. Оддий ҳуснбузар касаллиги асосан балоғат ёшидаги инсонларда кузатилади, асосан ёғ безларига бой бўлган тери юзаларида тугунчали тошмалар сўнг эса йирингчали тошмаларнинг ҳосил бўлиши уларнинг кучли яллиғланиши, кўп миқдорда комедонларнинг ҳосил бўлиши билан намоён бўлади, касалликнинг кечишида телеангилэктозия каби ўзгаришлар кузатилмайди. Тошмаларни нафақат юз тери соҳаларида балки кўкрак ва елка соҳаларида ҳам кузатилиши қайд этилади. Перорал дерматит касаллиги клиник кўриниши худди пушти ҳуснбузар касаллигига ўхшаш бўлиб, кўп ҳолатларда касаллик аёлларда кузатилади. Касаллик белгилари асосан юз, оғиз атрофлари, ҳамда бурун қанотлари соҳаларида жойлашади. Ўчоқларда чегараланган эритематоз доғлар кузатилиб, уларни юзаларида 1-3 мм ли тугунчалар ҳосил бўлиши ҳолати қайд этилади. Тугунчалар марказида эса кейинчалик пустулалар ҳосил бўлиб, улар ёрилиши натижасида аввал серрозли-йирингли экссудатлар сўнг эса уларнинг юзаларида қипиқларнинг ҳосил бўлиши ҳолати кузатилади. Касалликни даволаш жараёни овқат маҳсулотларига нисбатан бўлган парҳез талабининг бажарилиши, антибиотик дори воситаларини қўллаш билан олиб борилади. Тетрациклин дори 270 воситаси гуруҳига мансуб бўлган доксициклин антибиотиги кунига 100 мг дан ва узоқ вақт давомида тавсия этилади. Метронидазол дори воситаси эса кунига 500 мг дан 2-4 ҳафта давомида, роаккутан эса ҳар бир 1 кг тана вазни оғирлигига 0,1 мг дан 3-4 ой давомида қўлланилади. Маҳаллий даво спиртли эритмаларни, малҳамларни қўллаш орқали олиб борилади. Ўчоқларда демодекоз канаси топилган ҳолатларда эса “Ям” малҳами, спрегал аэрозоли, 20% ли бензилбензоат малҳами ҳамда гели, 1% ли метронидазол ёки метрогил желеларини суртиш тавсия этилади. Физиомуолажа турларидан криомассаж ва электрокоагуляция усуллари қўлла- нилади. Ринофима каби асоратлар кузатилганда эса беморларда хирургик муолажалар ўтказилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling