Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 


278 
 
 
 
ТЕРИ СИЛИ 
Тери сили сил микобактерияси томонидан чақирилувчи тери-
нинг сурункали юқумли касаллиги бўлиб, касалликнинг клиник 
полиморфизмлиги маълум даражада организмнинг реактивлигига, 
умумий ҳолатига, микобактерияларнинг миқдори ва юқтириш 
хусусиятларига ҳамда терига кириш йўлларига боғлиқ. 
Сил касаллигини қўзғатувчиси Mycobacterium авлодига тегишли 
сил таёқчаси бўлиб ҳисобланади. Инсонлар учун касаллик 
қўзғатувчисининг учта тури патогенлик хусусияти жиҳатидан муҳим 
аҳамиятга эга, булар: инсонларга оид (typua humania), буқаларга оид 
(typus bovinus) ва қушларга оид (typus avium) турларидир. Тери сили 
касаллиги ўчоқларида микобактерияларнинг энг кўп инсонларга оид 
турида, камроғи буқаларга оид турларида ва жуда кам ҳолларда эса 
қушларга оид турларида аниқланади. 
Тери сили касаллиги билан жароҳатланиш механизми етарли 
даражада ўрганилмаган. Соғлом тери соҳаси микобактерияларининг 
ҳаётий фаолияти учун ноқулай муҳит ҳисобланади, лекин маълум 
шароитларда касалликнинг ривожланишига имкон яратади. Уларга 
организмнинг гормонал дисфункция ҳолати, асаб тизими 
патологияси, витаминлар дисбаланси, сув ва минерал моддалари 
алмашинувларининг бузилиши ҳолатлари, томирлар фаолиятининг 
бузилишлари (ичнинг қотиши, томир деворлари резистентлиги ва 
ўтказувчанлигининг ўзгариши), қониқарсиз ва паст даражада бўлган 
ижтимоий-иқтисодий, маиший яшаш шароитлари ва иқлим 
шароитлари 
(ультрабинафша 
нурларининг 
етишмаслиги), 
шунингдек, умумий юқумли касалликларининг (қизамиқ, қизилча, 
ВИЧ-инфекция) инсон организмининг ҳимоявий реактив кучини 
заифлаштирувчи ва қабул қилишнинг кучайиши ҳолатлари киради. 
Микобактерияларнинг ораганизмга тушиши экзоген ва эндоген 
йўллар орқали амалга ошади. Касаллик эндоген йўл орқали юққанда 
касалликни қўзғатувчиси терига шикастланган эпидермис орқали 
бевосита, касал инсон ёки ҳайвонлардан эса қандайдир 
предметлардан тушади. Шунга қарамасдан зарарланишнинг эндоген 
йўли анча кўпроқ учрайди. Будай ҳолатларда касалликни 


279 
қўзғатувчиси бошқа аъзодаги ўчоқлардан тери соҳаларига гематоген 
ёки лимфоген йўллар орқали киради. Жараённинг тарқалиш кўлами 
қўшни аъзоларга (per continuitatem) сийдик, ахлат, балғамлар орқали 
аутоинокуляция бўлиш йўллари орқали ҳам амалга ошиши мумкин. 
Тери соҳаларида лимфоцит ҳужайралари билан ўралган 
эпителиоид ҳужайралардан иборат инфекцион гранулемалар пайдо 
бўлади, бундай гранулемалар марказида микобактериялар казеоз, 
некроз ва катта лангерханс ҳужайралари мавжудлиги билан намоён 
бўлади. 
Тери сили касаллиги 2 хил кўринишда яъни терининг ўчоқли 
сил (сил югуриги ёки люпоид сил, скрофулодерма ёки колликватив 
сил, терининг сўгалли сили, Базеннинг индуратив эритемаси ва тери 
ва 
шиллиқ 
қаватларининг 
ярали 
сили) 
ва 
терининг 
диссеминалланган сили (терининг лихеноид ёки милиар сили ва 
терининг папулонекротик сили) кўринишларида кечади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling