Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Базеннинг индуратив эритемаси (Erythema induratum Bazin) 
билан 16-40 ёшлар оралиғида бўлган, сил касаллигининг бирор бир 
шакли билан оғриган аёллар хасталанади. Касалликнинг кечишига 
оёқларда қон айланиш жараёнининг бузилиши (акроцианоз, 
веналарнинг варикоз кенгайиши) натижасида вужудга келадиган тез-
тез совуқ қотиш ҳолатлари сабабчи бўлади. Куз ва қиш 
мавсумларида асосан касаллик хуруж қилиши кузатилади. 
Индуратив эритема касаллигида касаллик ўчоқлари зич, чуқур 
жойлашган бўлиб, секин катталашувчи тугунлар ёки ясси, кенг 
бўлган кўкиш-қизил инфильтратлар тарзида намоён бўлади. 
Тугунлар сони 2-4 тадан 10 тагача бўлиб, улар тери соҳаларида 


283 
чуқур ҳолда жойлашади, бармоқлар ёрдамида пайпаслаб кўрилганда 
эса оғриқлар кузатилади. Ўчоқлар асосан болдир соҳаларида, кам 
ҳолатларда эса сон, думба, қўл соҳаларида симметрик кўринишда 
жойлашади. Баъзан касалликда оғиз шиллиқ қаватлари ва 
димоғларнинг жароҳатланиши кузатилади. Касаллик кечиши ўз 
ривожига эришгандан сўнг эса ўчоқлардаги тугунли тошмалар 
регрессияга учрай бошлайди, улар атрофида ҳалқасимон атрофия ва 
пигментацияланишлар қолади. Баъзан эса тугунлар юмшаб яраларга 
айланади (гетчинсон тури), бундай яралар оғриқли, суст кечувчан, 
юзаки бўлиб, тублари сариқ-яшил қобиғлар билан қопланган бўлади. 
Даво жараёни сил касаллигини умумий даволаш каби олиб 
борилади. Бундан ташқари беморларга витаминларга, оқсил ва ёғ 
моддаларига бой овқат маҳсулотлари тавсия этилади, уларни 
ультрабинафша нурлари билан даволаш, гелиотерапия сеанслари 
белгиланади. Маҳаллий яраларга рух-желатинли бойламлар 
қўлланилади. 
Тери ва шиллиқ қаватларнинг ярали сили (Tuberculosis 
ulcerosa cutis et mucosae) фаол сил касаллиги билан хасталанган 
беморларда аутоинокуляция натижасида пайдо бўлади. Одатда 
касаллик белгиларининг жойлашуви табиий тешикларнинг шиллиқ 
қаватларида ва уларни ўраб турувчи тери соҳаларида (оғиз, бурун, 
анус ) жойлашади. Тошмалар майда сарғиш-қизил дўмбоқчалар 
кўринишида намоён бўлади ва улар тезда яраларга айланади, “Трел 
донлари” кўринишини намоён этувчи, суюқ йиринг қатламли, майда 
абсцесслар ва сарғиш қобиғлар билан қопланган, нотекис тубли, 
енгил қон оқувчи, юзаки, оғриқли яралар ҳосил қилади. Яралар 
кескин оғриқ бўлиши билан характерланади. Бактерисокопик 
таҳлилда ўчоқларда микобактериялар миқдори кўп бўлиши 
аниқланади. Иммун тизимининг заифлашиши ва анэргия ҳолати 
сабабли беморларда туберкулин синамалари манфий натижалар 
беради. Касалликнинг ташхиси клиник белгиларига, ички аъзолар 
тарафидан фаол сил касаллининг, трел донлари мавжудлигига, кес-
кин оғриқлар кузатилишига ва микобактерияларнинг аниқланишига 
асосланади. 
Касалликни ушбу турининг давоси ҳам сил касаллигида 
қўлланиладиган умумий даволаш чораларига асосланган ҳолда олиб 
борилади. Маҳаллий даво ўтказилишида асосан ренгенотерапия 
усули қўлланилади, яъни 7 кун давомида 200-250 Р дан 2 сеанс даво 


284 
ўтказилади, баъзан эса касалланган ўчоқлар оператив усул орқали 
олиб ташланади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling