Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Терининг диссеминирланган сили 
 
Терининг лихеноид ёки милиар сили (tuberculosis cutis liche-
noides, lichen scrofulosorum) асосан сил касаллигининг ўпка, суяк, 
лимфа туганлари билан оғриган заиф болаларда пайдо бўлади. 
Жараён сарғиш-жигарранг ёки нормал тери рангида бўлган милиар 
папулалар шаклида намоён бўлади. Юмшоқ консистенцияли 
тугунчалар марказида кўпинча кичик тангача шаклида бўлган шохли 
ўсимталар пайдо бўлади, айрим ҳолларда эса қизил ясси темиратки 
касаллиги тошмаларини эслатувчи ялтироқ юзали силлиқ 
тугунчалар ҳам кузатилиши мумкин. Касаллик белгилари кўпинча 
тана тери соҳаларини, кам ҳолатларда эса қўл-оёқ ва юз тери 
соҳаларини жароҳатлайди, тошмалар симметрик ва гуруҳланишга 
мойил кўринишда жойлашади, беморларда салбий шикоятлар 
кузатилмайди. Жараён изсиз кечади, лекин қайталаниши ҳам 
мумкин. Касалликка ташхис қўйилишида Пирке синамаси 100 % 
ҳолатларда мусбат бўлади. 
Ушбу тери силининг давоси силнинг бошқа шаклларида 
қўлланиладиган даво воситалари каби ўтказилади. Маҳаллий даво 
сиртдан тозаловчи суртмаларни қўллаш орқали олиб борилади. 
Терининг папулонекротик сили (tuberculosis cutis papula - 
necrotica) одатда болалик ва ўсмирлик ёшларида кузатилади. Жараён 
беморларда оёқ ва қўлларнинг ёзув соҳалардаги тери юзаларида, 
ҳамда тана ва юз тери соҳаларида жойлашиб ривожланади. Касаллик 
белгилари ғуж-ғуж бўлиб жойлашган, қўнғир-бинафша рангли, 
катталиги 2-3 мм. гача бўлган тугунчалар кўринишида намоён 
бўлади, улар марказида йирингсимон некротик пўстлоқлар 
кузатилади. Кейинчалик эса тугунчалар ўрнида думалоқ, юзаки 
кўринишдаги ярачалар пайдо бўлади, улар битиб кетгандан сўнг эса 
бинафша ранг гардиш билан ўралган муҳрсимон чандиқлар қолади. 
Ўчоқлар давомийлиги, яъни эволюцияси 4-8 ҳафтани ташкил этади. 
Касаллик одатда қайталаниб туради, бундай қайталанишлар асосан 
эрта баҳор ва қиш ойларига тўғри келади. Папуло-некротик сил 
касаллигининг бир нечта клиник турлари тафовут этилади: Акнит 
(Аcnitis) – ташқаридан оддий хуснбузар касаллигининг пустулёз 
хилини эслатувчи шакли; Фолликулитик (Folloclis) – тана ва оёқ 


285 
териси соҳаларида фолликуляр жароҳатлар билан намоён бўлувчи 
чуқур пустулёз шакли; Кахексиясимон (Acne cachecticorum) –кратер 
шакли кўринишидаги яралар билан кечадиган шакли. Касаллик 
белгилари чечакда кузатиладиган чандиқ, папула ва пустулаларга 
ўхшаш бўлган кўринишда ҳам кечиши мумкин. 
Касалликка хос бўлган муҳрли чандиқчаларнинг мавжудлиги
тошмаларнинг ўзига хос кўринишда жойлашиши, туберкулин 
синамалари натижаларининг мусбатлиги ва гистологик текширувлар 
натижалари ташхиснинг тўғри қўйилишига асос бўлади. 
Касалликнинг ушбу клиник шаклини даволашда беморларга 
ичиш учун ПАСК, фтивазид, А ва Д витаминлари, фитин, темир 
дори воситалари тавсия этилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling