Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Эозинофил 
гранулема 
касаллиги 1913 йил 
рус 
паталогоанатоми Н.И.Таратинов томонидан илк бор таърифлаб 
берилган. Касаллик билан кўпинча мактабгача ёки мактаб ёшидаги 
болалар касалланади, лекин касаллик ҳар қандай ёшда ҳам учраши 
мумкин. Унинг кечиши симптомсиз ёки суякларнинг кўплаб 
деструктив ўзгаришлари билан кечади. Эозонофил гранулема 
касаллиги баъзан узоқ вақт давомида аниқланмай қолади. 
Касалликнинг бошланишида кўпинча калла суяги ва пастки жағ 
соҳаларида шиш, оғриқ ва жароҳатлар аниқланади. Рентгенограмма 
текширувларида суякдаги нуқсонлар думалоқ ва овал шаклларида 
бўлиб, тез ўсишга ва серғовак бўлишга, бирикишга мойил ҳамда 
суякларнинг синишга мойиллиги мавжудлигини акс эттиради. 
Касалликда 
ички 
аъзолар 
шикастланмайди, 
интоксикация 
кўринишлари кузатилмайди, тана ҳарорати субфебрил ёки нормал 


302 
кўринишларда бўлади. Периферик қон таркибида 20 % гача 
эозинофилия, СОЭ ортиши, гипохром анемия ва тромбоцитоз ҳолати 
кузатилади. Суяк кўмиги пунктатидаги гистологик текширувлар 
натижасида эозинофил полинуклеар ҳужайралар аниқланади. 
Терининг шикастланиши кўп учрамайди ва марказда пўстлоқ 
билан қопланган яра-чақа гемморагик папулалари билан 
характерланади. Улар юзда, бошнинг сочли қисмларида, гавдада, 
камроқ болдирларда жойлашади ва Хенд-Шюллер-Крисчен 
касаллигидаги тошмаларга ўхшаш кўринишда бўлади. Болаларнинг 
жисмоний ривожланиши Хенд-Шюллер-Крисчен касаллигидагидан 
камроқ бузилган бўлади. 
Дифференциал ташхис асосан Таратинов ва Хенд –Шюллер-
Крисчен касалликлари билан ўтказилади, лекин бундай таққослов 
ташхисининг ўтказилиниши анча мураккаб бўлиб, касалликни ўз-
ўзидан тузалиб кетиши, хавфсиз кечиши эозинофил гранулема 
касаллигига ташхис қўйиш имконини беради. 
Асосан даволаш жараёни гормонал дори воситалари 
иштирокида 
олиб 
борилади. 
Суяк 
тўқимаси 
деструктив 
ўчоқларининг рентгентерапияси яхши самара беради. Баъзан 
хирургик даволашдан (кюретаж) ҳам фойдаланилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling