Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Болалар диссеминирланган хавфсиз ретикулёзи
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бирламчи гиперхолестеринемик ксантоматоз
Болалар диссеминирланган хавфсиз ретикулёзи асосан
кўкрак ёшидан 3 ёшгача бўлган вақт давомида кузатилади. Тана тери соҳаларида, кам ҳолатларда қўл-оёқларда ҳамда бошнинг сочли соҳаларида пушти-қизил, кўкимтир рангли, енгил пўст ташловчи лихеноид папулалар пайдо бўлади. Мацерацияланадиган соҳаларда, айниқса, букилувчи соҳаларда тошмалар эрозияланади ва ҳўлланади. Бемор болаларнинг умумий аҳволи бузилмайди, тана ҳарорати меъёрида бўлади, лимфа тугунлари катталашмайди, ички аъзолар ва суяк тизими томонидан ўзгаришлар аниқланмайди. Касалликнинг прогнози яхши бўлиб, ўз-ўзидан тузалиб кетади. Бирламчи гиперхолестеринемик ксантоматоз ирсий келиб чиқувчи аутосом-доминант липидозларга киради. Касаллик белгилари беморларда болалик, баъзан эса болалар ҳаётининг биринчи йилида тирсак, тизза бўғимлари, ахилл пайлар, думба, панжа бармоқлари орқаси, камроқ ҳолатларда эса бошнинг сочли қисмларида турли ўлчамларда бўлган тугун ва тугунчали тошмалар кўринишида пайдо бўлиши билан бошланади. Бармоқ билан пайпаслаб кўрилганда бу тошмалар зич, кўзга кўринмайдиган, 303 яллиғланишсиз, яримшарсимон кўринишга эга сариқ ёки сарғиш- кўкимтир рангларда бўлади, жараён асосан оғриқсиз кечади. Тошма элементлари айниқса, бўғим соҳаларида гуруҳланишга мойил бўлади. Баъзи беморларда оғиз шиллиқ қаватларида, ўпка илдизларида, жигарда ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Кўп ҳолатларда жуда тез равишда юрак-қон томир тизими тарафидан бузилишлар кузатилади, бунинг натижасида беморлар ёшлик чоғидан стенокардия, миокард инфаркти, вақти-вақти билан оқсоқланиш кабилар билан азият чекадилар. Қонда эркин холестерин ва унинг эстерларининг таркиби ошиши кузатилади. Шунингдек, фосфолипидлар миқдорининг ҳам ошиши кузатилади, бу вақтда нейтрал ёғ таркиби нормал қолади. В- ва г- глобулинларнинг ортиши ҳисобига эса баъзан диспротеинемия ҳолати кузатилади. Тери тошмаларининг типик кўриниши, зардоб химизмининг ўзига хос бўлган ўзгаришлари ташхис қўйилишида катта аҳамият касб этади. Касаллик ташхиси гистологик текширувлар натижасида тасдиқланади (тўқимада ксант билан кўп ксантом, кўпиксимон, ёғ билан тўлган ҳужайралар топилади). Даво чоралари асосан модда алмашинувини нормаллаштиришга йўналтирилган бўлиши керак. Бутун ҳаёти давомида беморлар ҳайвонлар ёғини чекловчи (баъзан истисно билан) парҳезга амал қилишлари лозим, овқат маҳсулотлари таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари бўлган ўсимлик ёғларидан фойдаланиш тавсия этилади. В 6 , В 15 витаминлари, аскорбин ва никотин кислотаси, гепарин, тиреодин, атромид, феноксап, цетамифен, эсенциале, липамид, продектин каби дори воситалари белгиланади. Касалликнинг прогнози нисбатан шубҳали бўлиб, кўпинча юрак-қон томир тизими шикастланиш даражасига боғлиқ бўлади. Болаларда бу касаллик туфайли вужудга келадиган миокрд инфарктидан ўлим ҳолатлари тавсифланмаган. Беморлар доимий диспансер кузатувида бўлишлари ва оғир жисмоний зўриқишлардан озод қилиниши керак. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling