Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Болаларда тери силини даволашда аввало даво чоралари ички 
аъзолар силини ва уни келтириб чиқарувчи патогенетик омилларни 
бартараф этишга йўналтирилган умумий даволашдан иборат бўлиб, 
у биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиши лозим. Болаларда тери 
силини даволаш учун стрептомицин сульфат стрептомицин, 
пантомицин кўринишларида қўлланилади. Стрептомицин дори 
воситаси болаларга кунига 2 марта м/о юборилиши тавсия этилади: 5 
ёшгача – 1 кг тана вазнига 0,01-0,02 г дан; 5 ёшдан 8 ёшгача – 0,25-
0,3 г дан, 8 ёшдан 14-ёшгача -0,3-0,5 г дан. Даво курси учун дори 
воситасининг умумий миқдори 20 дан 40 г гачани ташкил этади. 
Стрептомицин сил югуриги, скрофулодерма, ярали ва сўгалли тери 
сили каби силнинг клиник шаклларини даволашда ҳам яхши самара 
беради. Касалликнинг турғун шаклларига қарши даво чораларини 
ўтказишда стрептомицин дори воситаси билан бир вақтда 
изоникотин кислотасининг гидразидли дериватлари шаклидаги 
турлари - фтивазид, тубазид, метиазидлар тавсия этилади. 1 ёшгача 
бўлган болаларга фтивазид дори воситаси 1 кг тана оғирлигига 
кунига 0,02-0,03 г дан 3 марта; 2 ёшдан дан 3 ёшгача кунига 0,3-0,5 г 
дан 3 марта; 3 ёшдан 7 ёшгача – 0,4-0,7 г дан 3 марта ва 8 дан 15 
ёшгача – кунига 0,5 г дан 1 г дан 3 марта тавсия этилади. Умумий 
даво курси учун дори воситасиниг миқдори 40 дан 250 г гачани 
ташкил этади. 
ПАСК натрийли тузи 3 ёшгача болаларга 1 кг тана вазнига 
кунига 0,15-0,2 г дан 3-4 маротаба қабул қилиш учун, 3 дан 5 ёшгача 
– кунига 0,5-г.дан 4 маротаба, 5 ёшдан катта бемор болаларга эса 
кунига 6-8 г дан 4 маротаба тавсия этилади. Умумий дово курси 


286 
учун дори воситаси миқдори 200 дан 800 г гачани ташкил этади. 
Дори воситаси беморларга овқатдан бир соат кейин сут ёки ишқорий 
минерал сув билан ичиш тавсия этилади. 
Д
2
витаминидан фақат касалликнинг сил югуриги турини 
даволаш учун (ички аъзолар фаол сили бўлмаган беморларда) 
фойдаланилади, чунки бу дори воситаси ўпка, суяк, лимфатик 
тугунлари сили жараёнини фаоллаштириш хусусиятига эга. 10 
ёшгача бўлган бемор болаларга ушбу дори воситаси кунига 15.000-
25.000 МЕ дан 2-3 маротаба, 16 ёшгача эса – кунига 30.000-50.000 
МЕ дан 2-3 марта тавсия этилади. 
Болаларда сил касаллигини даволаш жараёни беморларга тузсиз 
овқат маҳсулотлари, яъни парҳез овқатларни (айниқса, ярали 
шаклларида) белгилаш, оқсил ва витаминлар миқдорини ошириш 
йўли билан олиб борилади. Физиотерапевтик муолажалардан 
гелиотерапия ва ультрабинафша нурларидан фойдаланиш тавсия 
этилади. Асосий даво курси ўтказилгандан кейин касаллик 
қайталанишига қарши даво чоралари йилига 2 ойдан, баҳор ва куз 
ойларида 3 йил давомида, касалликни диссеминалланган клиник 
шаклларини даволаш даври эса 5 йил давомида ўтказилади. 
Касаллик 
тузалганлиги 
тўғрисидаги 
хулоса 
гистологик 
текширувлардан сўнг аниқланади, беморлар шифокор кўригидан 
йилига икки марта 5 йил давомида ўтишлари белгиланади, ушбу 
муддат тугагандан кейин эса беморлар диспансер ҳисобидан 
чиқарилади ва соғлом, деб хулоса қилинади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling