Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) асосан жин- сий йўл билан юқадиган, сурункали кечадиган, инфекцион табиатга эга касаллик бўлиб, касалликнинг ўзига хос томони шундаки, вақт ўтиши билан беморларда иммун кучларининг пасайиши ва иммун танқислиги ҳолати вужудга келади, натижада касалликнинг клиник кўринишлари босқичма-босқич намоён бўлади. Илк бор беморларда ОИТС ташхиси қўйилганига 30 йилдан ортиқ вақт ўтганлигига қарамасдан (1981) бугунги кунга келиб касаллик бутун дунё мамлакатлари ҳудудига кириб борди, инсонларни миллатидан, динидан, ирқидан қатъий назар ушбу касаллик билан хасталанишга мажбур этмоқда, натижада ОИТС билан касалланган беморлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга асосан 2011 йилга келиб бу касалликка чалинган инсонлар сони 34 млн. дан ортиб кетди, улардан 3,4 млн. ни 15 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. 2010 йилда дунё буйича 2,4 млн. инсон ОИВ ни юқтириб олганлиги ва буларнинг 250000 дан зиёдини болалар ташкил этиши қайд этилди. Ҳозирда ҳар куни ер шари бўйича 7000 инсон касалликни юктириб олмоқда ва бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормокда. Касалликнинг асосан Африка, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Араб мамлакатлари аҳолиси орасида тез кўпайиб бораётганлиги қайд этилмоқда. Афсуски, беморлар сонининг ортиши бизнинг республикамизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. 2011 йил маълумотларига кўра республикамизда ОИВ юққан беморлар сони 22529 тага етди, буларнинг деярли 20% ни болалар ташкил этди. 2011 йилнинг 11 ойи давомида 3315 та янги беморлар аниқлангани қайд этилди. Бугунги кунга келиб дунё бўйича 21 миллиондан ортиқ аҳоли касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмдилар. Ҳар йили дунё бўйича 3000 бола ОИТС нинг қурбони бўлмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунга келиб, касалликка олиб келувчи сабаб ва касалликнинг табиати яхши ўрганилганлигига қарамасдан, касалликнинг давоси шу кунга қадар топилмай қолмоқда. Олиб борилган кенг кўламдаги профилактик чора- тадбирлар натижасида охирги 3-4 йил ичида касалликнинг АҚШ ва 386 ғарб мамлакатларида камайиши, аксинча Африка, Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида эса беморлар сонининг кескин кўпайиши ҳолатлари кузатилмокда. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling