Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Патогенези. Касалликни қўзғатувчи вирус қайси йул билан 
юқмасин, у албатта сўрилиб периферик қон тизимига ўтади, 
натижада Т-хелпер ҳужайралар сонининг камайишига ва иммун 
тизимининг аста-секин пасайиб боришига сабаб бўлади. Ҳозирги 


389 
кунда ОИВ беморлар организмдаги СД4- рецепторлар тутувчи 
ҳужайраларни зарарлай олиши ҳолати исботланган. Организмдаги 
бундай рецепторларни асосан Т-лимфоцитлардан Т-хелперлар 
ҳужайралари ва асаб тизими ҳужайралари тутади. ОИВ Т-хелпер 
ҳужайралар цитоплазмасига кириб, ҳужайра ядросининг хромосом 
аппаратига тизилган ҳолда ўз РНК сини жойлаштиради. Натижада 
РНК дан ДНК синтез бўлиши ҳолати кузатилади, бунинг асосида эса 
вирус оқсиллари (таначалари) синтез қилинади. Маълумотларга 
қараганда бир кунда Т-хелпер ҳужайралари ядросида жойлашган 
вируслар сони миллион мартадан ортиқ миқдорда бўлинар 
(репликация) экан. Бу дегани касалликни қўзғатувчи вируслар ўзига 
ўхшаш бўлган миллион дона янги вирусларнинг пайдо бўлишига ва 
уларни ташқарига чиқиб, бошқа Т-хелпер ҳужайраларни ва асаб 
ҳужайраларининг зарарланишига сабаб бўлади. Бу жараён 
ҳужайралар нобуд бўлгунга қадар давом этади. Агар соғлом Т-
хелпер ҳужайралар қон таркибида бир неча ойлар давомида 
яшайдиган бўлса, ОИВ билан зарарланган ҳолатларда эса улар бир 
неча ҳафталар ичида нобуд бўлади. Патологик жараённинг шиддат 
билан кечиши оқибатида парчаланаётган Т-хелпер ҳужайралар сони 
янги ҳосил бўлаётган Т-хелперлардан бир неча юз баробар кўп 
бўлганлиги учун организмда Т-хелпер ҳужайралар сони камайиб 
боради ва иммунодефицит ҳолати юзага келади. Чунки Т-хелпер 
ҳужайралар организмда патоген микроорганизмларни, ўзгарган 
ҳужайраларни, бегона оқсилларни фарқ қила оладиган ва бундай 
хабарларни тегишли Т- ва В- лимфоцитларга узатиб ҳужайра ва 
гуморал иммун тизимини таъминлаб турадиган ягона ҳужайра бўлиб 
ҳисобланади. Т-хелпер ҳужайралар сонининг камайиб кетиши 
ҳолати эса ҳужайра ва гуморал иммун тизими фаолиятининг издан 
чиқишига ва ниҳоят иммун тизими танқислиги ҳолатига олиб 
келади. Бунинг натижасида организмда микроорганизмлар (патоген, 
шартли патоген, сапрофит) сони мислсиз даражада ҳеч қандай 
тўсиқларсиз кўпая бошлайди ва оқибатда турли сурункали 
кечадиган, даво чораларига қийин бериладиган, тез-тез хуруж қилиб 
турадиган вирусли, бактериал, замбуруғли касалликларнинг 
ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари ҳужайралар устидан 
иммунологик назоратнинг камайиши ҳолати митоз вақтида пайдо 
бўлиши мумкин бўлган атипик ҳужайраларни сақланиб қолишига ва 
уларнинг кўпайиб турли ўсма касалликларининг ривожланишига 


390 
йўл очиб беради. Маълум бўлишича меъёрий ҳолатларда бир дақиқа 
давомида инсон организмидаги митоз жараёнида 10 мингтагача 
атипик ҳужайралар пайдо булар экан, лекин иммун тизими тўғри 
фаолият кўрсатиб ишлаб турса, бу ҳужайраларни парчалаб, улардан 
организмни тозалаб туради. Бундай ҳужайралар устидан 
иммунологик кузатувнинг ОИТС да камайиши ҳолати болаларда, ёш 
йигит-қизларда турли ўсма касалликларининг кўпайишига олиб 
келади. Бундай жараён бир неча ойлар баъзида эса йиллар 
мобайнида давом этади, беморлар эса бу вақт ичида ўзларини 
соғлом ҳис қиладилар, касаллик белгилари кўринарли бўлмаганлиги 
учун улар даволаш муассасаларига мурожаат қилмайдилар, шунинг 
учун бу беморлар атрофдагилар учун касаллик манбаи бўлиб хизмат 
қиладилар. Бундан кўриниб турибдики, ОИВ юқтириб олган 
беморларни эрта аниқлаш ва антиретровирусли даво чораларини 
бошлаш касалликнинг профилактикасида катта аҳамият касб этади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling