Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Клиник кечиш босқичлари. ОИТС касаллигининг ўзига хос 
аниқ махсус белгилари йўқ. Касалликнинг клиник кечиши кўпинча 
босқичма-босқич кўринишда ўтади, яъни касалликни қўзғалиш ва 
сусайиш даврлари навбатма-навбат алмашиниб, беморлар аҳволи 
оғирлашиб боради. Касаллик юққандан кейин яширин, яъни 
инкубацион даврининг кечиши ҳолати кузатилади, бу давр тахминан 
4-6 ҳафталар давом этади. Шундан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти (ЖССТ) томонидан таклиф этилган касалликнинг 5 
босқичи кўринишида намоён бўлади. Касалликнинг биринчи 
босқичи бошланғич босқич, деб аталади ва ушбу босқич ўрта 
ҳисобда 3-14 кун давом этади, касалликни бу босқичдаги клиник 
белгилар худди юқумли мононуклеоз касаллиги белгиларини 
эслатади, яъни беморда тана ҳароратини субфибрил даражада 
кўтарилиши, бош оғриши, мушакларда ва бўғимларда оғриқларнинг 
бўлиши ҳамда енгил ич кетиш ҳолатлари кузатилади. Тери 
соҳаларида оч пушти рангли, юмалок ёки овал шаклида бўлган, 
катталиги жимжалок тирноғидек келадиган доғли тошмаларнинг 
пайдо бўлиши кузатилади. Бу белгилар беморлар даволанмасалар 
ҳам ўз-ўзидан йўқолиб кетади ва касалликнинг иккинчи босқичи 
бошланади. 
Касалликнинг иккинчини босқичи белгисиз босқич, деб аталади 
ва унинг кечиши 5 ойдан 5-6 йилгача давом этиши мумкин. Бу 
босқичда беморларни касалликнинг ҳеч қандай клиник белгилари 


391 
безовта килмайди, беморлар ўзларини соғлом ҳис қиладилар, 
шифокорларга мурожаат килишмайди. Эпидемиологик нуқтаи 
назардан беморлар атрофдагилар учун хавф туғдирмасаларда, лекин 
ўз жинсий жуфтлари учун хавфли ҳисобланадилар ҳамда узоқ 
йиллар мобайнида касаллик манбаи бўлиб қоладилар. Шунинг учун 
ҳам 
касалликни 
бу 
босқичида 
бўлган 
фоҳишалар 
ва 
гемосексуалистлар атрофдагилар учун эпидемиологик жиҳатидан 
ўта хафли бўлиб ҳисобланадилар. Касалликнинг бу босқичида 
беморлар организми касалликни қўзғатувчиси бўлган вирусларга 
қарши антителолар ҳосил қилади, уларнинг қондаги миқдори 
маълум бир даражага етганда (аноним сўровлар, профлактик ва 
донор текширувлари ҳамда беморлар жинсий жуфтлари сифатида 
текширувлар вақтида) тегишли лаборатория текширувлари орқали 
касалликни аниқлаш имкони бўлади. 
Касалликнинг учинчи босқичи тарқалган лимфаденопатия бос-
қичи, деб аталади. Бу босқичнинг кечиши бир неча ойлардан то уч 
йилгача давом этади ва переферик тери ости лимфа тугунларининг 
катталашиши билан намоён бўлади. ОИВ касаллигига хос бўлган 
лимфаденопатия ҳолати бел соҳасидан юқорида жойлашган лимфа 
безларининг катталашиши бўлиб ҳисобланади. Бутун дунё соғлиқни 
сақлаш ташкилотининг кўрсатмасига биноан агарда бел соҳасидан 
юқорида жойлашган икки ва ундан ортиқ лимфа тугунларининг 
(қўлтиқ ости, тирсак, жағ ости, бўйин орти, бўйин олди, энса 
соҳалари) катталашиши кузатилса ва улар сабабсиз пайдо бўлган 
бўлса (сурункали сил, гаймарит, отит, тонзиллит ва бошқа 
инфекцион касалликлар сабабларисиз) ҳамда улар 2 ойдан ошиқ 
бўлган муддат давомида сақланиб турса, у ҳолда бундай белгиларни 
ОИВ белгиси сифатида қабул қилинади ва беморларни тегишли 
текширувдан ўтказилиши (қон иммунограммаси, ИФА) шарт, деб 
хулоса қилинади. 
Касалликнинг тўртинчи босқичи ОИТС га алоқадор бўлган 
белгилар босқичи деб аталади, бу босқичнинг кечиши ҳам 3 йилгача 
давом этиши мумкин. Бу босқичга келиб ОИВ ни юқтириб олган 
беморларда иммун тизими қудрати сезиларли даражада тушиб 
кетади, шунинг учун ҳам беморларда иммун танқислиги ҳолати 
вужудга келади ва энди унинг асосида клиник белгилар намоён бўла 
бошлайди. Беморлар ўзларида ҳолсизликни сеза бошлайдилар, вақт 
ўтиши билан бундай ҳолат кучайиб боради, улар кўп терлайдилар, 


392 
мушак ва бўғим соҳаларида оғриқлар кузатилади, вақти-вақти билан 
беморларда йўтал хуруж қилади, ич кетиши ҳолати кузатилади, улар 
озиб кетадилар, беморлар тез-тез турли-туман вирусли, бактериал
замбуруғли касалликлар билан (кандидоз, сўгаллар, оддий учуқ, 
белбоғсимон учуқ, юқумли моллюскалар, эпидермофития, руброфи-
тия, чуқур сурункали кечадиган ярали пиодермитлар) хасталана 
бошлайдилар. Тери соҳаларида ва шиллиқ қаватларида турли ўсма 
касалликларининг ривожланиши ҳолати кузатилади, ички аъзолар 
томонидан кузатиладиган патологик ўзгаришлар йиғиндиси 
натижасида беморлар аҳволи оғирлаша бошлайди. 
Касалликнинг охирги бешинчи босқичи орттирилган иммун 
танқислиги синдроми (ОИТС) касалликнинг охирги марраси бўлиб 
ҳисобланади ва у асосан ўлим билан тугайди. Бу даврга келиб 
иммунологик кўрсаткичлар кескин даражада пасайиб кетади, илгари 
пайдо бўлган ва ривожланган касалликлар белгилари зўрайиб, 
беморларни ҳолдан тойдиради, улар организмида касалликдан 
зарарланмаган бирорта аъзолари қолмайди, натижада беморлар 
аҳволи оғирлашади, уларда кузатиладиган касалликнинг клиник 
белгилари ранг-баранглиги билан ажралиб туради, яъни бир қолип 
кўринишида бўлмайди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling