Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Ташхисоти. Текшириш услублари бўлимида ОИВ касаллиги
ташхисининг тасдиқланиши барча ижтимоий касалликлар сингари лаборатория текширувлари орқали амалга оширилади. Шу мақсадда касалликнинг турли босқичларида қуйидаги текширувлар амалга оширилади: а) қон иммунограммаси текшируви. Бунда ёрдамчи лимфоцит ҳужайралар (хелперлар) сони кескин камайиб кетади, бироқ лимфоцитларнинг умумий сони меъёрий чегарада бўлиши мумкин. Лимфоцитлар умумий сонининг камайиши (лимфоцитопения) касалликнинг муддати ортиши билан кузатилади. Бунда лимфоцитларнинг 1 мл қондаги сони 500 тагача камайиши мумкин (бундай ҳолат соғлом кишиларда 1200-1700 донача бўлади). Маълумки, Т-хелперлар сонининг Т-супрессорларга нисбати меъёрда (иммунитетни тартибга солувчи кўрсаткич) 1,8-2,4 га тенг бўлиб, ОИВ юқтириб олган беморларда эса бу кўрсаткич аста-секин 0,2-0,4 гача тушиб қолади. б). ОИВ га оммавий текширувларда иммунофермент анализи (ИФА) усули кенг қўлланилиб, етарли даражада сезгир серологик таҳлил усули ҳисобланади (1 мл қон таркибида бир молекула қарши танача бўлганда ҳам ушбу жараён мусбат натижа беради). Иммунофермент усули ОИТС га чалинган беморларнинг 82% да ижобий, 16% да тахминий, 2% ида манфий натижалар беради, шунга қарамасдан бу усул барча шубҳа қилинган беморларда ўтказилади ва мусбат натижалар чиққан ҳолатларда эса кейинги текшириш усуллари ўтказилади. в) иммуноблотинг усули ОИВ юқтирган беморлар ва ОИТС беморлари учун ўта хос (специфик) бўлган текшириш усули бўлиб 403 ҳисобланади, бу текшириш усули натижаларининг мусбат чиқиши, текширилаётган шахсда ОИВ борлигидан далолат беради. ИФА жараёни мусбат натижалар берган шахсларгагина қўйилади, чунки уни оммавий текширувларда қўллаш жуда қимматга тушади ва фақатгина махсус лабораторияларда, марказлаштирилган ҳолатларда, кўрсатмаларга биноан ўтказилади; г) кўп занжирли текшириш усули (ПЦР-полимеразная цепная реакция) ҳам ОИВ учун хос жараён ҳисобланиб, касаллик ташхисини вирус ДНКси даражасида тасдиқлайди. Ушбу жараён ҳам кўрсатмаларга биноан махсус лабораторияларда қўйилади. д) вирус идентификацияси усули ОИТС марказида ўтказилади ва беморлар қонидан ёки организмдан ажралаётган бошқа суюқликлардан ОИВ ни топишга қаратилган текшириш усули бўлиб ҳисобланади. Ретровирусларга нисбатан ҳосил бўладиган қарши таначалар касаллик юққандан сўнг асосан 6-8 ҳафта ўтгач қонда пайдо бўлади, лекин бу жараён 3-6 ойларгача чўзилиши мумкин. Шу сабабли шубҳа қилинаётган шахсларда ИФА усули манфий натижалар берса ҳам касаллик юқмаган, деган хулосага келиш хато ҳисобланади, яъни бундай ҳолатларда қарши таначалар етарли миқдорда ҳосил бўлиб улгурмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ИФА усулини 2 марта 3 ой фарқ билан қўллаш лозим. Ҳозирги пайтда республи- камизда иш олиб бораётган барча ОИТС лабораторияларида аҳоли орасида ВИЧ касаллигини аниқлаш учун ИФА усули қўлланилади. Айниқса, захмга дучор бўлган ҳомиладор аёллар, қон берувчи донорлар, гиёҳвандлар, силга учраган беморлар, таносил касаллигига чалинган беморлар ва алоҳида ижтимоий табақага кирувчи шахсларга тушунтириш ишларини олиб бориб, ОИВ га уларнинг розилиги билан текширилиши лозим. Давоси. Ҳозирги кунда бу касалликни самарали даволаш усуллари йўқ. Касалликка қарши олиб бориладиган даво чоралари қанча эрта бошланса, у шунча самарали бўлади, яъни беморлар ўн йиллаб яшаш имконига эга бўлади, бундан ташқари шундай беморлар орқали касаллик тарқалиши ҳолатининг олди олинади. Қўлланилаётган даво чоралари касалликни бир босқичидан иккинчисига ўтиш муддатини анча сусайтиради. ОИВ юқтирган ёки ОИТС беморларини замонавий даволаш ва кўриладиган чораларни шартли равишда этиологик (касалликни қўзғатувчисига қарши), 404 патогенетик (бузилган иммунитетни коррекция қилишга қаратилган чоралар) ва симптоматик (оппортунист инфекцияларга ва нео- пластик жароёнларга қаратилан) гуруҳларга бўлиш мумкин. Би- ринчи гуруҳга асосан вирусларга қарши замонавий антибио- тикларнинг қўлланилиши (рибаверин, ацикловир, азидотимидин, фоскарнет, интерферон ва унинг индукторлари) киради. Антибиотиклар касаллик босқичи, клиник шаклини ҳисобга олган ҳолда ОИТС маркази томонидан ишлаб чиқилган махсус схемалар бўйича беморларга берилади. Иккинчи гуруҳга турли иммуно- модуляторлар ва иммуностимуляторлар (левомизол, изопринозин, тимозин, тимопентин, импрег, индометацин, циклоспорин А, интерферон ва унинг индукторлари, тактивин, тимоцитлар, суяк кўмиги, тимус фрагментлари ва ҳ.о.) киради. Симптоматик даво оппортунист инфекцияларнинг турига мос равишда, кенг таъсир қилувчи антибиотиклар, антимикотиклар, цитостатикларни бошқа услублар билан биргаликда ўтказилади. Комплекс олиб бориладиган даво натижаларида касалликнинг клиник белгилари камаяди, беморларнинг умумий аҳволларида сезиларли ижобий силжишлар кузатилади. Демак, бугунги кунда ОИТС ни мукаммал даволаш чоралари йўқ экан, унинг олдини олиш чораларини кучайтириш зарур. Бу мақсадда барча ўрта ва олий таълим муассасалари ўқув режаларига жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар, уларнинг оқибати ва олдини олиш йўллари ҳақида ўқув соатлари ажратилиши, касаллик хақидаги маълумотларни умумий тарғибот воситалари (телевидение, радио, рўзномалар) орқали тушунтириб бериш ва олиб бориш лозим, бу йўналишда тиббий ёрдам кўламини ошириш касалликка вақтида тўғри ташхис қўйиш ва аниқлаш мақсадида аноним текшириш муассасалари сонини ва иш сифатини ошириш ҳамда тўғри турмуш тарзини тарғиб қилиш лозим. Юқорида кўрсатилган омилларни мамлакат миқёсида мукаммал равишда амалга ошириш нафақат ОИТС касаллиги, балки барча жинсий алоқалар орқали юқадиган касалликлар сонининг кескин камайишига олиб келади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling