Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
405 БОЛАЛАРДА ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАР БИЛАН КУРАШИШ БОРАСИДАГИ ТАШКИЛИЙ ИШЛАР Мамлакатимизда болалар соғлиғини сақлаш ва тарбиялаш дав- лат даражасидаги асосий вазифа қилиб белгилаб қўйилган. Соғлом- лаштириш тадбирларининг ўтказилишида диспансер хизмати муҳим ўринни эгаллайди. Болалар дерматовенерологи томонидан бемор болаларга кўрсатиладиган ёрдам уларнинг ёшига мос равишда анатомо-физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда белгилаб берилади. Бемор болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат асосан болалар маслаҳатхоналарида, поликлиника ёки тери-таносил дис- пансерлари шароитларида кўрсатилади. Болалар дерматовенеро- логлари томонидан кўрсатиладиган даволаш ва профилактик чоралар акушер-гинеколог, педиатр, инфекционист, диетолог ва бошқа мутахассис шифокорлар ёрдамида комплекс ҳолда олиб борилади. Диспансер шароитида тери касалликлари билан хасталанган бемор болаларга кўрсатиладиган ташкилий ва даволаш-профилактик чоралар қуйидагилардан иборат бўлади: бемор болаларни ҳар тарафлама клиник-лаборатор усуллар орқали теширувлардан ўтказиш; йўлдош касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни даволаш мақсадида бошқа мутахассис тиббий ходимларни жалб этиш; замонавий даво усулларининг ўтказилиши билан бир вақтда уларга қўшимча равишда физиотерапия, диетотерапия, санатор- курорт даволаш усулларини қўллаш; бемор болаларни маиший яшаш шароитларини нафақат уй, балки мактабгача бўлган муассасаларда ва мактабларда ўрганиш лозим; клиник жиҳатидан касалликдан тузалган бемор болаларга диспансер шароитларида уларни қайталанишига қарши даво чораларини, профилактик ва реабилитация тадбирларини амалга ошириш лозим. Болалар дерматологи томонидан диспансеризация қилиниши лозим бўлган бемор болалар биринчи ойларидан бошлаб ўтказиладиган профилактик кўрувлар вақтида аниқланади, бу билан эса касалликларнинг сурункали кечиши ҳолатларининг олди олинади. 406 Шу мақсадда тери-таносил диспансерлари, аёллар маслаҳатхоналари ва болалар консультациялар тизими асосида умумлаштирилган диспансеризация усули олиб борилади. Оналар ва болалар саломатлигини сақлаш муассасалари билан тери-таносил касалликлари диспансерлари ўртасида узвий боғлиқликда олиб бориладиган ишлар нафақат атопик дерматит, псориаз, экзема каби сурункали дерматозларни олдини олишда ва даволашда, балки ирсий тери касалликларини ҳам олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Диспансер шароитида болалар дерматовенерологларининг яна муҳим вазифаларидан бири юқумли тери касалликлари ва венерик касалликлари билан курашиш ҳисобланади. Беморларни рўйхатга олиш албатта шошилинч ахборот варағини тўлдириш орқали амалга оширилади. Албатта статистик рўйхатга микроспория, трихофития, фавус, қўтир, чақолоқлик даври пиодермияси, тери силининг барча турлари, бирламчи захм (серонегатив, серопозитив, яширин), иккиламчи захм (янги, рецидив, латент), учламчи захм (фаол ва яширин), кўкрак эмиш даври туғма захми, эрта ва кеч туғма захм, висцерал захм, асаб тизими захми (эрта нейрозахм, орқа мия қуриши ва прогрессив шоллик ҳолатларини аниқлаш билан), янги ва сурункали сўзак, ОИТС касаллиги билан хасталанган бемор болалар олиниши лозим. Аввал диспансер рўйхатида бўлган, сурункали дерматозлар билан хасталанган беморлар тўлиқ тузалганларидан сўнг ва 3 йилдан кам бўлмаган вақт давомида даводан сўнг ижбий натижали кузатувларидан кейин рўйхатдан чиқариладилар. Захм касаллиги билан хасталанган бемор болалар даводан сўнг 2 йилдан 5 йилгача, туғма захм касаллиги билан хасталанган бемор болалар эса 10-15 йил вақт давомида клиник-серологик назоратда бўладилар. Микроспория, трихофития ва фавус касаллиги бўйича даволанган бемор болалар клиник ва лаборатор назоратда 2 ойдан 6 ойгача вақт давомида бўладилар. Касалликларнинг тури қандай бўлишидан қатъий назар касалхонада бемор болаларни даволаш бепул амалга оширилади. Диспансер шароитида асосий эътиборни болалар ва ўсмир болалар ўртасида санитария ва гигиена қоидаларини тушунтириш ишларига, маънавий-тозалик тарбия ишларига, ота ва оналар ҳамда болалар муассасалари хизматчиларини гигиена қоидаларига ўқитиш ишларига қаратилади. Болаларда тери ва таносил касалликлари учраши ҳолати билан курашишда нафақат 407 дерматолог ва венерологлар, балки бошқа тиббий ходимлар, жумладан, педиатр ва акушер-гинеколог мутахассислар асосий ўрин тутадилар. Умумий амалий тиббиёт тизимидаги шифокорларни сўзак ва захм касалликларини аниқлаш ва олдини олиш ишига жалб этиш мақсадида методик йиғилишлар, семинарлар, сайёр маърузалар ўқиш, конференциялар ўтказиш каби тадбирлар ўтказилади. Туман тери-таносил касалликларида фаолият кўрсатувчи болалар дерматовенерологлари иши шаҳар ва вилоят тери-таносил диспансерлари томонидан назорат қилиб турилади ва улар ўз навбатида республика тери-таносил касалликлари илмий-амалий ва даволаш марказлари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Диспансер ишининг самарали олиб борилиши, болаларни даволаш бўйича амалиётга тиббиёт ютуқларининг жорий этилиши, доимий равишда педиатрия, акушерлик ва геникология ҳамда дерматовенерология соҳалари бўйича мавжуд уюшмалар ўртасида доимий ижодий ишларнинг олиб борилиши болаларда учрайдиган тери ва таносил касалликларини даволаш самарадорлигини юқори даражага кўтаришга олиб келади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling