Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Клиник турлари. ОИТС касаллигининг клиник белгиларини
шартли равишда тўрт гуруҳга, яъни ўпка, неврологик, ошқозон-ичак ва иситма билан ўтадиган турларга бўлиб ўрганилади. Касалликни ўпка турида беморларни зотилжам касаллигининг клиник белгилари кўпроқ безовта қилади, уларнинг тана ҳарорати 38-42 0 С даражага кўтарилиб, йўтал, нафас қисиши, кўкрак соҳасида оғриқлар безовта қилади, вақт ўтиши билан беморлар тезда озиб кетадилар, уларнинг умумий аҳволлари оғирлаша бошлайди. Баъзи беморларда қисқа муддатли аҳволлари яхшиланиши ҳолати кузатилади, лекин касалликнинг навбатдаги қўзғалиши олдингисидан кўра оғирроқ ўтади. Ҳозирги кунда беморларда ўпка яллиғланишига олиб келиши мумкин булган 170 дан ортиқ микроорганизмлар аниқланган бўлиб, улардан 65-70% ни пневмоцистлар ташкил этади, шунинг учун ҳам касалликнинг бу турини «Пневмоцистли пневмония» деб аталади. Баъзи ҳолларда ўпканинг яллиғланиши ҳолати Капоши саркомасининг ўпка тури билан биргаликда кечади. 393 ОИВ касаллигининг ҳар қандай босқичларида ҳам асаб тизими томонидан у ёки бу даражада ўзгаришларни кузатиш мумкин, касалликни ОИТС босқичида эса бу ўзгаришлар янада кучайган ҳолда намоён бўлади, баъзида эса беморларни ўлим ҳолатига олиб келадиган асосий сабаблар бўлиб ҳисобланади. Бунга сабаб ОИВ асаб ҳужайраларини тўғидан-тўғри зарарлайди, шунинг учун ҳам беморлардан олинган биопсия тўқималари текшириб кўрилганда 90- 95% ҳолларда асаб ҳужайраларида у ёки бу даражадаги ўзгаришлар аниқланади. ОИВ тўғридан-тўғри мия асаб тўқималарининг морфологиясига салбий таъсири кўрсатиши натижасида 60% га яқин беморларда деменция ҳолати белгиларини кузатиш мумкин бўлади. Деменция ҳолати кузатилган беморларда бош мия томография қилиб кўрилганда мия тўқималарининг тарқалган кўринишдаги атрофияси аниқланади. Беморларда асаб тизимининг зарарланиши клиник белгилари ранг-баранг кўринишларда (менингит, энцефалит, энцефалопатия, миелопатия, миянинг ўчоқли зарарланиши, парез, орқа миянинг зарарланиши ҳисобига атаксия, полимиозит) намоён бўлади. Бу ўзгаришларнинг келиб чиқишига турли оппортунистик инфекциялар (токсоплазмоз, криптококкоз, гистоплазмоз, микобак- териоз, герпетик ёки цитомегаловирус) ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Касалликнинг ошқозон-ичак турида беморларни асосан тез-тез қайталаниб турувчи ва клиник жиҳатдан кучайиб борувчи ич кетиши (диарея) ҳолати безовта қилади, натижада беморлар қисқа муддат ичида озиб кетадилар, уларда интоксикация ва сувсизланиш белгилари кундан-кунга ортиб боради. Ич кетиш ҳолати сувсимон бўлиб, кунига 8-10 ва ундан кўп марта такрорланиб туради, натижада шу йўл билан беморлар кунига 10-15 литргача суюқлик йўқотадилар. Баъзида беморлар ахлати йирингли, шилимшиқ ва қон аралашган бўлиб, ундан қўланса ҳид келиб туради. Касалликнинг кечиши давомида ошқозон ва ичакларда яралар пайдо бўлиши, ошқозон-ичак йўлларидан қон кетиши кузатилади, гепатит, холецистит каби ҳолатларнинг ривожланиши қайд этилади, беморларни ичаклар бўйлаб кучли сиқиб оғришлар безовта қилади. Диарея ҳолатининг келиб чиқишига ичакда бўладиган мислсиз дисбактериози ҳолати (кокцидиялар, лямблиялар, шигеллалар, салмонеллалар, микобактерия ҳисобидан) сабабчи бўлади, бундай ўзгаришлар турли ичак ўсма касалликлари, асосан Капоши саркомаси ҳисобига янада оғирлашиши мумкин. 394 ОИТС ни истма турининг кечишида беморларни узоқ вақт давом этадиган тана ҳароратининг кўтарилиши ҳолати безовта қилади. Беморлар тана ҳарорати 37-42 0 С гача кўтарилади, натижада уларда тинканинг қуриши, озиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Бу белгилар вақт ўтган сари оғирлашиб боради. Ҳозирги кунда беморларда узоқ давом этадиган иситманинг кўтарилиши сабаби маълум эмас, лекин бунга атипик ҳужайраларнинг парчаланиши сабаб бўлиши мумкин, деган фикрлар мавжуд, чунки ОИТС беморлари организмида етарлича атипик ҳужайралар мавжуд бўлиб, уларнинг парчаланиши жараёнида кўплаб пироген моддалари ажралиб чиқади, бу эса ўз навбатида беморлар тана ҳароратини муттасил равишда гипер- термия ҳолатида ушлаб туриши мумкин. Юқорида қайд этилган ОИТС касаллигининг босқичма-босқич кечиши шартли бўлиб, ҳар бир беморда индивидуал ўтиши мумкин. Айрим беморларда касалликнинг баъзи босқичлари тушиб қолиши ёки касаллик тўғридан-тўғри охирги босқич, яъни ОИТС босқичидан ҳам бошланиши мумкин. ОИТС ни клиник шакллари ҳам шартли бўлиб кўпчилик беморларда бу белгилар биргаликда келади ва беморлар умумий аҳволларини янада оғирлаштиради. ОИВ беморларнинг ёши, турли ички ва ташқи омиллар таъсиридан, яшаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда турлича кечиши мумкин. Касалликни юқтириб олган бемор болалар ўртача 8-9 йил умр кўришади. Болаларда ОИВ касаллиги уч хил тезлик кўринишларида, яъни ўрта тезликда, секин ва жуда тез кўринишларда кечиши билан ажралиб туради. Касалликни ўрта тезликда кечиши 60-75% бемор болаларда кузатилади. Касалликнинг бундай кечишида бемор болаларда касалликнинг клиник белгилари секин-аста ойлар, йиллар мобайнида зўрайиб боради ва беморлар ўртача 5-6 йил умр кўришлари мумкин. Иккинчи гуруҳга 5-10% бемор болалар кириб, уларда касаллик жуда секинлик билан ривожланади, натижада бундай бемор болалар бир неча ўн йиллаб умр кўришади. Учинчи гуруҳ бемор болаларда касалликнинг клиник кўринишлари жуда тез ривожланиб, бир неча ойлар ичида уларнинг ҳаёти ўлим билан тугайди, бундай бемор болалар умумий беморларнинг 20% ни ташкил қилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling