Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
170 Кандидозлар Тери соҳалари, шиллиқ қаватлар, тирноқ пластинкалари ва ички аъзоларнинг ачитқили замбуруғлар синфига мансуб Candida albicans замбуруғлар билан зарарланиши кандидозлар, деб аталади. Маълумки, ачитқили замбуруғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар асосан сапрофит ҳолида учрайди, ташқи муҳит шароити ўзгариши натижасида айрим ҳолларда патоген кўринишга ўтиб кетиши мумкин. Бу гуруҳ замбуруғлар асосан куртакланиб кўпаядир, споралар ҳосил қилмайди шунинг учун ҳам уларни сохта ёки псевдомицелиялар, деб аталади. Ачитқисимон замбуруғлар табиатда мева ва сабзавотлар таркибида, ишлаб чиқариш маҳсулотлари бўлмиш қандолат маҳсулотларида катта миқдорда учрайди. Шунингдек, соғлом инсонлар тери ва шиллиқ қаватларида ҳамда ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ қаватида ҳам кўп миқдорда безарар, яъни сапрофит ҳолатларида учрайди. Маълум бир ташқи ва ички муҳитнинг ўзгариши оқибатида бундай кўринишдаги сапрофит замбуруғлар патоген хусусиятини намоён этиб, кандидоз касаллигининг шаклланишига сабаб бўлади. Кандидозлар ривожланишида атроф-муҳит шароитининг таъсири катта аҳамият касб этади, бу борада намлик даражасининг ўзгариши, ҳароратнинг кўтарилиши кабилар муҳим ўрин тутади. Бу эса ўз навбатида, терининг сув-липид мантиясининг ўзгаришига, юпқалашишига, натижада тер-ёғ қатлами ўтказувчанлигининг ошиб кетишига, ўз навбатида эса ачитқили замбуруғларнинг тери бағрига киришига қулай шароит яратиб беради. Турли хил жароҳатлар, механик тасиротлар, тор кийимларни кийиш, гўдак болаларни ортиқча ўраб-йўргаклаш каби ҳаракатлар натижасида тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигини бузилиши ҳолати кузатилади, замбуруғларнинг қайта-қайта тушиши, сенсибилизация ҳолатини юзага келтиради. Озиқланиш жараёни режимининг бузилиши, бир томонлама овқатланиш, ачитқили замбуруғларга бой овқат маҳсулотларининг ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиниши кандидозли замбуруғларнинг ўз патогенлик хусусиятини намоён этишларига сабабчи бўлади. Кандидозлар ривожланишида эндоген омилларнинг аҳамияти ҳам ниҳоятда катта бўлиб, уларга моддалар алмашинувининг бузилиши (қанд касаллиги, ёғ босиши, диспротеинемия), қон 171 касалликлари (камқонлик, оққонлик), нейроэндокрин тизими фаолиятининг бузилиши ҳолатлари (кўп терлаш, Иценко-Кушинг синдроми, микседема, тиреотоксикоз), гиповитаминозлар (айниқса, рибофлавин ва пиридоксин етишмаслиги) ва дисбактериоз ҳолатларини киритиш мумкин. Кўкрак эмиш давридаги гўдак болаларда кузатиладиган кандидозли касалликларнинг ривожланишида қон таркибидаги фунгистаза ферменти фаоллигининг камайиши ҳолати ҳам муҳим ўрин тутади. Мазкур фермент ачитқили замбуруғлар ҳаётий фаолиятларини кескин сусайтиради. Болаларда сўлак ажралиш жараёнининг етишмовчилиги, айниқса, сўлак таркибидаги лизоцим моддасининг замбуруғларга қарши фаоллигининг пасайиши шиллиқ қаватлар кандидози касаллигининг ривожланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Антибиотиклар, глюкокортикоидлар ва иммунодепрессив дори воситаларининг кенг кўламда узоқ вақт давомида қўлланиши болалар ўртасида кандидозли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади, жумладан, ички аъзолар кандидозини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Кандидозларни асосан икки гуруҳга юзаки (тери ва шиллиқ қаватлар кандидози, кандидозли онихиялар ва – паронихиялар) ва системли ёки висцерал кандидозларга бўлиб ўрганилади. Бундан ташқари болаларда сурункали тарқоқ гранулёматоз кандидози ҳамда кандидамикидлар тафовут этилади. Юзаки кандидозлар (тери ва шиллиқ қаватлар кандидози, кандидозли онихиялар ва паронихиялар) кўпинча тери бурмалари соҳасидан бошланади. Каслликда ўчоқларда дастлаб эритематоз доғлар пайдо бўлади, кейинчалик улар сатҳида пуфакчалар, кулранг тугунчалар, йирингчалар ҳосил бўлади. Бурмалар соҳасида иккала тери юзасининг бир-бирига ишқаланиши натижасида экссудатив тошма элементлари ёрилиб, уларнинг ўрнида эрозиялар пайдо бўлади. Кандидозли эрозияларнинг юзаси кўпинча силлиқ, ялтироқ, оқимтир парда билан қопланган бўлади. Юзаки кандидознинг мана шундай оралиқ клиник шакли интертригиноз кандидоз, деб аталади. Яллиғланган ўчоқларининг тери бурмалари атрофидаги силлиқ тери бўйлаб тарқалиши ҳолати эса силлиқ тери кандидози, деб аталади. Силлиқ терида кузатиладиган тошмаларнинг характерига қараб эритематоз ва везикулёз турлари тафовут этилади. Силлиқ тери кандидозининг эритематоз клиник шаклида яллиғланган ўчоқларда 172 намланган эрозиялар, қипиқлар ва қатқалоқлар кўпроқ кузатилади. Кандидомикозларнинг везикулёз клиник шаклида эса пардаси шалвираган кўп сонли майда пуфакчалар, тугунчалар касалликнинг асосий белгилари бўлиб ҳисобланади. Шиллиқ қаватлар кандидози янги туғилган гўдаклар ва кўкрак ёшидаги гўдак болаларга хос касаллик бўлиб, асосан оғиз шиллиқ қаватлари кўпроқ зарарланади. Бунда тарқалган эритема тил, милк, юмшоқ ва қаттиқ танглай соҳаларидаги ўчоқли эритемаларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлади. Яллиғланган деярли барча ўчоқли соҳалар устини оқимтир кулранг парда қоплаб олади, улар жуда осон кўчади, пардалар кўчириб ташланганда сўнг эса улар ўрнида сербар ва нам эрозияли ўчоқлар кўзга ташланади. Мазкур ўчоқларда оғриқлар кузатилади, ютинганда, сўрилганда тил ҳаракатини қийинлаштиради. Оғиз бурчаклари кандидози ва кандидозли хейлитлар ҳам юзаки кандидозлар гуруҳига киради, улар алоҳида ҳолда учраши ҳам мумкин ёки оғиз шиллиқ пардаси кандидози билан биргаликда кечиши мумкин. Касаллик белгилари лабларнинг ёрилиши, қизил ҳошиянинт устки қисмини кўчиб тушиши билан кечади. Оғиз бурчаклари серозли-йирингли қатқалоқлар билан қопланади ёки оқимтир парча остида ёриқлар кузатилиши билан кечади. Лабларнинг бир-бири билан яқинлашадиган соҳаларида терининг яққол қизариши ҳолати кузатилади (Клейн чизиғи). Бундан ташқари бу жойда нуқтасимон эрозиялар ҳам ҳосил бўлиб, уларнинг атрофида кўча бошлаган эпителийдан ташкил топган ҳошия кўриниб туради. Жинсий аъзоларнинг ачитқисимон замбуруғлар билан зарарланиши ҳоллари ҳам кўп учраб туради, буларга кандидозли вульвовагинит, баланит ва баланопоститлар, қиз болаларда эса вульвит ва вульвовагинитларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўғил болаларда учрайдиган баланит ва баланопоститлар аксарият ҳолларда уретритлар билан бирга кузатилади. Қиз болаларда касалликнинг кечиши қин даҳлизи ва қиннинг қизариши, шиши билан кечади. Бемор болаларни ачишиш, қичишиш, оғриқ каби ноҳуш ҳолатлар безовта қилади. Мазкур соҳалардаги эрозиялар шиллиқ қаватларнинг барча қисмларини эгаллайди, сийдик чиқариш жараёни оғриқ билан кечади. Закар бошчаси ва закар қалпоқчаси яллиғланганда кузатиладиган эритематоз ўчоқлар серозли, сероз-геморрагик суюқликлар билан 173 қопланади. Уларнинг қуриши натижасида ҳосил бўладиган қатқалоқлар, қипиқлар ачишиш ва оғриқ каби сезгилар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Тирноқлар атрофи ва тирноқлар кандидози. Ачитқили замбуруғлар чақирадиган патологик ҳолатлар тирноқларнинг зарарланиши билан ҳам намоён бўлади, бундай ҳолат тирноқлар атрофи (паронихия) ёки тирноқ пластинкаларининг (онихия) зарарланиши билан кечади. Касаллик асосан кўпроқ аёлларда кузатилади. Тирноқларнинг зарарланиши тирноқ атрофидаги юмшоқ ҳошияни қизариши, шиши билан бошланади, айрим ҳолларда эса тирноқ ости соҳасидан йиринг ажралиши кузатилади ва тирноқ эти йўқолади. Кейинчалик жараён тирноқ ҳошияси атрофига тарқала бошлайди, беморларда оғриқ кузатилади. Одатда яллиғланишнинг пасайиши билан жараён бутун тирноқ пластинкаларини эгаллайди, улар тўқ қўнғир рангга киради. Тирноқ пластинкалари юпқалашади, уваланади, уларда кўндаланг йўлли синишлар пайдо бўлади, айрим ҳолларда тирноқ пластинкалари бутунлай кўчиб тушади. Касаллик одатда қўл бармоқларида кузатилади, асосан III ва IV бармоқлар зарарланади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling