Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Биринчи босқич 1879-1934 йилларни ўз ичига олиб, бунда
олтин стандарт сифатидаги валюта тизими устунликка эга бўлган. Иккинчи босқич 1944-1971 йилларни ўз ичига олиб, бунда олтин-девизли (Бретон-Вудс тизими деб номланувчи) тизим устунликка эга бўлган. Бу икки тизим қайд қилинадиган валюта курсларига асосланган. Учинчи босқич, яъни ҳозирги даврда амал қилувчи жаҳон валюта тизими 1971 йилда ташкил топган бўлиб, бу тизим бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизими номини олди. Чунки давлат кўпинча ўз валюталарининг халқаро қийматини ўзгартириш учун валюта бозорининг фаолият қилишига аралашади. Олтин стандарт тизими қайд қилинган валюта курсининг мавжуд бўлишини кўзда тутади. Банклар ўзлари чиқарган банкнотларни олтинга алмаштирган. Олтинни эркин чиқариш ва киритиш Халқаро тўловларни мувофиқлаштириш воситаси бўлиб, хизмат қилган. Мамлакат учта шартни бажарса олтин стандарт қабул қилинган, деб ҳисобланган, яъни: а) 831 ўз пул бирлигининг маълум олтин мазмунини ўрнатади; б) ўзининг олтин захираси ва пулнинг ички таклифи ўртасидаги қаттиқ нисбатни ушлаб туради; в) олтиннинг эркин экспорт ва импортига тўсқинлик қилмайди. Олтин страндарт пул бирлигининг олтин мазмуни нисбатига асосланади. Олтин стандарт шароитида, турли мамлакатлар пул бирлигининг нисбати уларнинг расмий олтин мазмуни бўйича ўрнатилади. Олтин стандарт барбод бўлгандан кейин, валюта соҳасини тартибга солишнинг ўзаро мақбул йўлини топишга ҳаракат қилинди. Янги жаҳон валюта тизими асосларини ишлаб чиқиш мақсадида, 1944 йил Бреттон-Вудсда (АҚШ) иттифоқчи давлатларнинг халқаро конференцияси чақирилди. Бу конференцияда ўзаро боғлиқ валюта курсларини тартибга солиш тизимини яратиш ҳақидаги келишувга эришилди ва бу кўпинча Бреттон-Вудс тизими деб аталади. Мазкур тизим олдинги олтин стандартдан кескин фарқ қилмайди. Унинг асосида олтин-валюта стандарти (АҚШ доллари) ётади ва бу ерда резервлар сифатида олтин ва доллар чиқади. Долларнинг олтинга алмашиниши расман тўхтагандан кейин, валютанинг қайд қилинган курси сузиб юрувчи курсига ўрин бўшатади. Халқаро валюта тизимидаги бу ўзгариш 1976 йил Кингстон (Ямайка) даги келишувга биноан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади. Қоғоз пул тизимига ўтиш билан, қоғоз пуллар олтинга алмаштирилмайди. Беқарор курслар шароитида валюта курси ҳам ҳар қандай бошқа нархлар каби талаб ва таклифнинг бозор кучлари билан белгиланади. Ҳар қандай валюта тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири валюта курси ҳисобланади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling