Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида истеъмол сарфлари ҳажмининг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet478/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида истеъмол сарфлари ҳажмининг 
ўзгариши даражаси истеъмолга кейинги қўшилган мойиллик (ИҚМ) дейилади, яъни:

узгариш
и
Даромаддаг
узгариш
ги
Истеъмолда
ИКМ =

Даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида жамғарма ҳажмининг ўзгариши 
даражаси жамғармага кейинги қўшилган мойиллик (ЖҚМ) дейилади, яъни:
Y
S
узгариш
и
Даромаддаг
узгариш
ги
Жамгармада
ЖКМ


=
=

Демак, соф даромаднинг ўсган қисми ҳам ё истеъмолга, ёки жамғармага сарфланади. Бу 
сарфланган қисмлар ўртасидаги нисбат ўзгарган тақдирда ҳам уларнинг умумий йиғиндиси 
1га тенг бўлади, яъни:
.
0
,1
=


+


Y
S
Y
C
 
 
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, тадбиркорлик фаолиятининг самарали амалга 
ошишида жамғариш жараёнларининг аҳамияти беқиёсдир. Шунга кўра, жамғаришнинг 
моҳияти, унинг омиллари ва самарадорлиги кўрсаткичларини алоҳида кўриб чиқиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. 
16.2. Жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги 
Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, 
инвестицион тавсифдаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар 
жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб, таҳлилни 
жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан 
бошлаймиз. 
Жамғариш – миллий даромаднинг бир қисмининг (жамғарманинг) асосий ва 
айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт захираларини кўпайтириш учун 
сарфланишидир. 
Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, жамғарма суммаси билан жамғариш (сарфланиш) 
суммаси бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Чунки жамғарилган суммадан аҳоли узоқ 
муддатли истеъмол товарларини сотиб олишга, тўй-ҳашамга, уй қуришга ишлатиши мумкин. 
Жамғарма маблағларнинг тўпланишини билдирса, жамғариш унинг сарфланишини 
билдиради.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги жамғариш бир-биридан фарқланади. 
Жамғарилган маблағларнинг моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг 
асосий капиталларини ва айланма маблағларини кенгайтиришга кетадиган қисми ишлаб 
чиқариш соҳасидаги 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling