Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-боб. ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ, ИҚТИСОДИЙ


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet496/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   492   493   494   495   496   497   498   499   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

17-боб. ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ, ИҚТИСОДИЙ 
ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча 
муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий 
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига 
эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошиб бориши ҳам 
пировард натижада иқтисодий тараққиёт ва ўсиш даражаси ва 
суръатларига боғлиқ. Ушбу бобда иқтисодий тараққиётнинг 
моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, 
иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари, кўрсаткичлари 
ва омиллари баён қилинади, шунингдек, иқтисодий ўсиш 
борасида мавжуд бўлган турли хил назариялар, концепциялар 
ва моделлар мазмунини ёритишга муҳим ўрин ажратилган. 
Рақамли иқтисодиёт тушунчаси ва уни қўллашнинг аҳамияти 
ёритилади. Ушбу бобда миллий бойлик ва унинг таркибий 
тузилиши каби масалаларга алоҳида эътибор берилади.
17.1. Иқтисодий тараққиётнинг мазмуни ва 
кўрсаткичлари
Мамлакатимиз 
иқтисодиётининг 
турли 
соҳалари, 
тармоқлари ва ҳудудларида пухта асосланиб амалга 
оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида йилдан-
йилга барқарор ўсиб бораётгани мустақил тараққиёт йўлининг 
йўналиши нақадар тўғри танланганлигини кўрсатиб турибди. 
Лекин иқтисодий адабиётларда асосан иқтисодий ўсиш ҳақида 
гап юритилиб, иқтисодий тараққиёт муаммосига кам эътибор 
берилмоқда.
Иқтисодий тараққиёт жуда кенг қамровли муаммо бўлиб, 
уни бу ерда ҳар тарафлама ва батафсил ёритиб бера олмаймиз, 


525
балки унинг айрим бизнингча муҳим жиҳатларига тўхталамиз. 
Иқтисодий тараққиёт ва иқтисодий ўсиш тушунчалари бир-
бири билан чамбарчас боғлиқ жараёнлар бўлсада, улар бир-
биридан мазмунан фарқ қилади. Иқтисодий тараққиёт узоқ 
муддатли ва кенг қамровли жараён бўлиб, кенгайган такрор 
ишлаб чиқаришга асосланган ҳолда ишлаб чиқарувчи кучлар 
ва иқтисодий муносабатларнинг ўзаро зиддиятда ва таъсирда 
бўлиб, тўхтовсиз ривожланишида ўз аксини топади.
Иқтисодий тараққиёт жараёни циклик тавсифига эга 
бўлиб, фақатгина иқтисодий ўсиш жараёнинигина эмас, 
шу билан бирга иқтисодий инқироз, турғунлик, жонланиш 
ва юксалиш жараёнларини ҳам қамраб олиб, гоҳ ўсиб, гоҳ 
пасайиб тўлқинсимон тарзда ривожланиб боради. Иқтисодий 
тараққиётнинг мазмунини аниқ билиш учун аввало, тараққиёт 
тушунчасининг ўзи нималигини, унинг мазмунини тушуниш 
муҳимдир. Албатта жамият тараққиёти ҳақида турли 
даврларда ҳар хил мутафаккирлар, файласуфлар томонидан 
турли-туман ғоялар, назариялар илгари сурилган бўлиб, 
уларнинг ичида тараққиёт ҳақида аниқроқ таъриф сифатида 
немис мумтоз фалсафасининг йирик намоёндаси Гегелнинг 
таърифи эътиборга сазовордир.
Унинг таълимотига кўра тараққиёт муайян бир нарса, 
воқеа ҳодиса ва жараёнларнинг маълум томонга, яъни пастдан 
юқорига, оддийликдан мураккабликка томон йўналтирилган 
ҳаракатининг бир кўринишидир. 
Ушбу фалсафий таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 
иқтисодий тараққиёт иқтисодиётнинг маълум бир томонга 
яъни пастдан юқорига, оддийликдан мураккабликка томон 
йўналтирилган тўхтовсиз содир бўладиган тўлқинсимон 
ҳаракатидир. Иқтисодий тараққиёт замон ва макон жиҳатдан 
кенг қамровли бўлиб, узоқ даврларни қамраб олади ва бир қанча 
босқичларни босиб ўтади. Бунда ҳар бир янги прогрессивроқ 
босқич ўзидан олдинги босқични инкор этади ва кейинроқ 
бориб ўзидан кейинги, бундан кўра прогрессив бўлган босқичга 
ўз ўрнини бўшатиб беради, тўғрироғи кейинги прогрессивроқ 


526
бўлган босқич томонидан инкор этилади. Иқтисодий тараққиёт 
бир-бирига қарама-қарши бўлган икки томоннинг ишлаб 
чиқарувчи кучлар ва иқтисодий муносабатларнинг бирлигида 
ва уларнинг ўзаро диалектик таъсирида рўй беради. Албатта 
бунда ишлаб чиқарувчи кучлар: табиат, капитал (бунда меҳнат 
қурольлари ва меҳнат предметларидан иборат бўлган ишлаб 
чиқариш воситалари кўзда тутилади), ишчи кучларининг 
ривожланиши фаол роль ўйнайди, яъни уларнинг ривожланиб 
бориши иқтисодий муносабатларнинг ҳам ўзгаришига яъни 
биринчисининг ривожланиш даражасига мослашишига олиб 
келади. Иқтисодий муносабатлар ҳам ўз навбатида ишлаб 
чиқарувчи кучлар ривожига таъсир кўрсатади. Агар у мос 
келса ижобий, мос келмаса салбий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий тараққиёт кўп қиррали бўлганлиги учун у 
кўпгина кўрсаткичларда ифодаланади. Уларнинг асосийлари:
1. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг (меҳнат предметлари, 
меҳнат қурольлари, ишчи кучи) ривожланиш даражаси 
меҳнатнинг энергия янги техника ва технология билан 
қурольланиш 
даражалари 
билан 
белгиланади. 
Бу 
кўрсаткичларнинг қанчалик ривожланганлиги ишлаб 
чиқариш омиллари: меҳнат, капитал, ер унумдорлиги 
кўрсаткичларининг ўсишида ўз ифодасини топади; 
2. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини 
модернизациялаш, таркибий ўзгартириш, диверсификациялаш 
жараёнларининг бориши;
3. Фан техника ва технологиялар тараққиёти, рақамли 
иқтисодиёт тизимларидан унумли фойдаланиш ва мамлакат 
иқтисодий қувватининг юксалиши;
4. Иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб, шу 
даврдаги ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси ва 
сифатига мос келиши ва улар ривожланишини рағбатлантириш 
даражаси. (Бунда мулкчилик айирбошлаш, тақсимот, истеъмол 
муносабатларининг ривожланганлик даражаси);
5. Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари: ЯИМ ва миллий 
даромад ҳажмининг алоҳида олинган йиллар бўйича ўсиши ва 


527
аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдорининг ўсиши;
6. Иқтисодиётнинг мувозанатли ва мутаносибли 
ривожланиб ортиқча (талабдан ошиқ) ишлаб чиқариш, беҳуда 
сарф харажатларнинг, охир оқибатда инқирозларнинг олдини 
олиш даражасига;
7. Инсон ҳаёти фаровонлигининг миқдор ва сифат 
жиҳатдан ўсиш даражалари;
8. Капитал, жамғариш ва инвестицияларнинг ўсиши;
9. Қўшимча маҳсулот миқдорининг кўпайиб бориши.
Шуни таъкидлаш жоизки, қўшимча маҳсулот кўрсаткичи 
ҳамма босқичларда тараққиётнинг натижаси, унинг мезони ва 
кейинги ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг манбаи бўлиб 
хизмат қилади. Лекин иқтисодий адабиётларда бу ҳақда жуда 
кам тўхталади ёки умуман тўхталмайди. Чунки у жуда кам 
ўрганилган муаммо бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар четлаб 
ўтишга ҳаракат қилади. Бунинг устига у ҳозирги даврдаги 
статистик маълумотларда, бухгалтерия ҳисоботларида 
аниқланмайди ва бинобарин кўрсатилмайди. Лекин унинг 
миқдорини икки йўл билан: қўшимча маҳсулотнинг 
модификациялашган шакллари бўлиб, реал иқтисодий 
ҳаётда ҳаммамиз биладиган: а) фойда, фоиз рента, солиқ 
миқдорларини қўшиш йўли билан; б) яратилган соф ички 
маҳсулотдан зарурий маҳсулотни (иш ҳақи ва ижтимоий 
фондларни) ажратиб ташлаш йўли билан аниқлаш мумкин. 
Лекин бу айтилган йўл қўшимча маҳсулотни аниқ ҳисоблашга 
етарли эмас. Уни мамлакат миқёсида, тармоқ ва ҳудудларда 
ҳисоблаш учун унинг услубиятини ва ҳисоблаш усулларини 
ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Иқтисодий тараққиёт узоқ муддат давомида унда содир 
бўлаётган ҳамма ўзгаришларни, рақамлар билан ифодалаб 
бўлмайдиган жиҳатларни ҳам қамраб олади. “Обод қишлоқ”, 
“Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилаётган 
ишлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Иқтисодий тараққиёт 
икки йўл билан, революцион ва эволюцион йўллар билан 
амалга оширилиши мумкин.


528
Революцион йўл бирданига катта тўнтаришлар, кескин 
бурилишлар йўли билан амалга оширилиши мумкин. Лекин 
бу йўл хатарли бўлиб, кўплаб ижтимоий тўқнашувларга, 
талофатларга, 
йўқотишларга, 
ишсизлик, 
инфляция 
даражаларининг ошиб кетиши каби нохуш ҳодисаларга олиб 
келиши мумкин. Шунинг учун бизнинг мамлакатимизда 
иқтисодий тараққиётнинг ҳар томонлама ўйланган эволюцион 
йўли танланди. 
Иқтисодий тараққиёт жуда кўп қиррали жараён бўлиб, 
турли хил йўналишларда ва шаклларда амалга оширилиши 
мумкин. 
Мамлакатнинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг 
бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида ишлаб чиқилган 
бозор иқтисодиётига асосланган босқичма-босқич, лекин 
изчил амалга ошириладиган мустақил тараққиёт йўлини 
танлади. Бу йўлни танлаш бирданига ва осон кечгани йўқ. Бу 
жаҳондаги кўплаб мамлакатларнинг тараққиёт тажрибалари, 
ўзбек халқининг тарихий мероси, анъаналари, урф-
одатлари, турмуш тарзи, унинг меҳнатсеварлик, бунёдкорлик 
қобилиятлари, мавжуд табиий, иқтисодий шарт-шароитлар ва 
бошқа бир қанча омиллар ҳисобга олинган ҳолда пухта ўйлаб 
ишлаб чиқилган йўл эди. Иқтисодий тараққиётнинг бу йўли 
Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган, ҳаммага 
маълум бўлган машҳур беш тамойилнинг мазмун, моҳиятини 
ўзида мужассамлаштирган модел бўлиб, жаҳон мамлакатлари 
ҳукуматлари ва халқлари томонидан тан олиниб, “Ўзбек 
модели” деган ном қозонди. 
Бу моделда фақатгина иқтисодий тараққиёт эмас, шу 
билан бирга Давлат қурилиши, ижтимоий соҳа ва маънавият, 
ҳуқуқ ва тартиботни, умуман жамият ҳаётининг барча жабҳа 
ва соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш 
кўзда тутилган. Лекин биз бу ерда асосан эътиборни унинг 
иқтисодий томонига қаратмоқчимиз.
Бугунги кунда ўзбек моделида ифодасини топган беш 
тамойил ва бошқа стратегик мақсадларни амалга ошириш 


529
асосида мамлакатимизда эришилган иқтисодий тараққиёт 
натижаларининг ҳақиқий баҳосини англаб етиш, олиб 
борилган иқтисодий сиёсатнинг нақадар тўғри ва асосли 
эканини тушуниш учун мустақил тараққиётимиз бошланган 
дастлабки йиллардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни эсга 
олиш муҳим ҳисобланади. Жумладан, мамлакатимиздаги 
буғдой ва ун захирасининг бор-йўғи ўн-ўн беш кунга 
етадиган ҳажмда бўлиб, мамлакатнинг амалда очарчилик 
остонасига келиб қолгани, иқтисодиётнинг асосан хомашё 
тайёрлашга йўналтирилиб, бирёқлама ривожланиб, ночор 
ҳолга тушиб қолгани; ҳали янги миллий валюта жорий 
этилмаган шароитда иқтисодиётнинг фожиали равишда 
инқирозга юз тутиши ва инфляциянинг кескин равишда ўсиб 
кетиши; пахта яккахокимлигининг юртимиздаги экологик ва 
ижтимоий вазиятни жар ёқасига олиб келиб қўйгани; оммавий 
ишсизликнинг кучайиб, аҳоли турмуш даражасининг ҳаддан 
ташқари пасайиб кетгани, 1990 йилда собиқ Иттифоқда ишлаб 
чиқариладиган пахта толасининг 62,4 фоизи Ўзбекистон 
ҳиссасига тўғри келиб, мамлакатимизда унинг атиги 7 фоизи 
қайта ишланар эди. Шу даврда Ўзбекистонда экиладиган 
пахта майдонлари умумий экин майдонининг 75 фоизидан 
кўпроғини ташкил этиши каби ҳолатлар кенг ва батафсил 
кўрсатилган эди. Булар ҳаммаси зудлик билан иқтисодий 
ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётни тубдан 
ўзгартириб, тараққиёт йўлига тушириб юбориш зарурлигини 
тақозо қилар эди.
Мана шу шароитлардан келиб чиқиб мамлакатда туб 
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бошланди. 
Дастлабки йиллардаёқ бозор иқтисодиётининг асослари 
яратилди, бозор инфратузилмасини ташкил этиш ва рақобат 
муҳитини шакллантириш орқали бозор муносабатларининг 
механизми ишга туширилди.
Мамлакатимизда 
хусусий 
мулкчилик 
тикланиб, 
унинг ривожи устувор аҳамият касб этди. Хусусий мулк 
конституциявий асосда ишончли кафолатга эга бўлди.


530
Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари савдо ва хизмат 
кўрсатиш соҳаси корхоналарининг бутунлай давлат 
тасарруфидан 
чиқарилиши 
ва 
хусусийлаштирилиши 
натижасида мамлакатимизда амалда кўп шаклли мулк 
ва кўп укладли иқтисодиёт шаклланди, мулкдорлар ва 
тадбиркорларнинг янги синфи пайдо бўлди. Айни пайтда биз 
учун мутлақо янги бўлган, бозор иқтисодиёти талабларига 
жавоб берадиган молия, банк, солиқ ва суғурта тизимларини 
шакллантириш ҳамда ўз миллий валютамизни муомалага 
киритиш ҳам улкан аҳамият касб этди.
Бу даврда амалга оширилган ислоҳотлар диққат-
эътибори мамлакатимиз аҳолисининг фаровонлиги, энг 
аввало унинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини 
қондириш масаласига қаратилди. Қишлоқ хўжалигида пахта 
яккахокимлигига барҳам берилиб, экин майдонларининг 
катта қисми дон маҳсулотларига ажратилди. Натижада 
озуқабоп ғалла импортига қарамлик барҳам топиб, тез 
орада ғалла мустақиллиги қарор топди. Шунингдек, чуқур 
таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши натижасида 
республиканинг ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган 
эҳтиёжи ўзи ҳисобидан тўла таъминланди. Мустақиллик 
йилларида эришилган улкан иқтисодий тараққиётимиз 
Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб 
ўтказилган йиғилишдаги маърузасида батафсил ёритилган. 
Унда кўрсатилганидек, истиқлол даврида иқтисодиётда 
янги тармоқлар – автомобилсозлик, моторсозлик ва уларга 
бутловчи қисмлар тайёрлайдиган соҳалар, нефть ва газни 
қайта ишлайдиган, замонавий телевизор ва компьютерлар 
ишлаб чиқарадиган, целюлоза-қоғозлар, қанд-шакар, 
фармацевтика ва бошқа янги-янги тармоқларга асос солинди. 
Республика саноатида юксак технологияга асосланган ва 
истиқболли тармоқларнинг, яъни машинасозлик, ёқилғи-
энергетика, кимё ва енгил саноат кабиларнинг ҳиссаси ортиб 
борди. Ўзбекистон иқтисодиётининг тармоқ тузилишини 


531
ўзгартиришда янги нефть конлари, Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ 
конларининг ишга туширилиши, Бухоро нефтьььни қайта 
ишлаш заводининг қурилиши, Янги Ангрен ва Толимаржон 
ГРЭСлари қурилишининг жадаллаштирилиши, металл 
ишлаб чиқарилишининг кўпайтирилиши муҳим аҳамиятга 
эга бўлди. Шунингдек, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё, 
қурилиш материаллари саноати ва бошқа тармоқлар тўлиқ 
модернизация қилинди ва уларда дунё бозорида рақобатбардош 
бўлган товарлар ишлаб чиқарила бошланди. Шундай қилиб 
Ўзбекистон босқичма-босқич амалга ошириладиган мустақил 
иқтисодий тараққиёт йўлига тушиб олди.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   492   493   494   495   496   497   498   499   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling