Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Иқтисодий ўсиш назариялари ва моделлари


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet497/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

17.2. Иқтисодий ўсиш назариялари ва моделлари
Иқтисодий ўсиш масаласи ҳозирги замон иқтисодиётининг 
муҳим ва зарур муаммоларидан бўлиб, борган сари унинг 
аҳамияти ошиб бормоқда.
Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясида бу масала бўйича 
шаклланган назарияларни асосан икки йўналишга ажратиш 
мумкин. 
Биринчиси, янги классик назариялар. Бу назариянинг 
асосчилари А.Маршал, Л.Валрас ва М.Фридманлардир. Бу 
йўналишдаги назарияларнинг асосида ўзини-ўзи тартибга 
соладиган бозор иқтисодиёти механизмлари: эркин рақобат, 
баҳо (нарх), талаб ва таклиф механизмлари ҳамма ишлаб 
чиқариш омилларидан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқариш 
ҳажмининг тўхтовсиз ўсиб боришига шарт-шароитлар яратади 
ва таъминлайди деб кўрсатадилар.
Уларнинг назарияси бўйича иқтисодиётга давлат 
аралашуви жуда ҳам чекланган бўлиши керак. М.Фридман пул 
эмиссиясини ва муомаладаги пул ҳажмини йилига энг камида 
3 фоизга ошириб бориб, талабни кучайтириш ва шу орқали 
иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкинлигини кўрсатади.
Иқтисодий ўсиш назариясининг иккинчи йўналиши 
Ж.М.Кейнс ва кейнсчилар назарияси бўлиб, улар барқарор 


532
иқтисодий ўсишнинг муҳим омили самарали талабни 
ривожлантириш ва унинг таркибини такомиллаштириш 
зарурлигини, бунинг учун эса давлат ва хусусий 
инвестицияларнинг иштирокини, давлатнинг макро даражада 
иқтисодиётни тартибга солишда фаол иштирокининг 
зарурлигини кўрсатади. Кейнс назарияси инвестицияларни 
кўпайтириб, ялпи талабни ошириш ва унинг таъсирида 
иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишга қаратилгандир. 
Иқтисодий ўсишнинг муҳим назарияларидан бири Нобель 
мукофоти совриндори америкалик иқтисодчи Саймон Кузнец 
назариясидир. У ривожланган мамлакатларда иқтисодий ўсиш 
тарихини ўрганиб юқори самарали технологияларни қўллаш 
асосида узоқ муддатли даврларда хўжаликларнинг аҳоли учун 
зарур бўлган турли хил товарлар ва хизматларни яратиб бериш 
қобилиятини ошириб бориш зарурлигини кўрсатади. 
Бундай ўсишни ифодалаш учун бир неча йўналишдаги 
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур деб ҳисоблайди:
1) Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг 
ўсиш суръати;
2) Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг юқори 
суръатлар билан ўсиши;
3) Иқтисодиёт таркибий тузилишининг тез ўзгариши;
4) Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий ўзгаришлар 
тезлиги;
5) Иқтисодий ўсишнинг халқаро масштаби ва бошқалар.
С.Кузнецнинг иқтисоий ўсишга берган таърифи ва тавсия 
қилган кўрсаткичларидан шу нарса аёнки, у иқтисодий ўсиш 
билан иқтисодий тараққиётнинг мазмунини чалкаштириб 
юборган.
Бу масала тўғрисидаги назарияларнинг ичида У.Ростоунинг 
иқтисодий ўсиш босқичлари тўғрисидаги назарияси ҳам 
эътиборга сазовордир. У иқтисодий ўсиш босқичлари билан 
бир қаторда жамиятнинг тарихий эволюциясини яратишга 
ҳаракат қилган. У жамият ва иқтисодиёт босқичларини 
аниқлашда уч белгига:


533
А) техника тараққиёти даражасига;
Б) ишбилармонликнинг фаоллик даражасига;
В) истеъмол даражасига.
Мана шу белгиларга қараб У.Ростоу иқтисодий 
тараққиётнинг тарихий жараёнини беш босқичга бўлади.
1. Анъанавий ёки синфий жамият. Бу босқич фан-техника 
тараққиётининг ва уни амалда қўллашнинг пастлиги, 
қишлоқ хўжалигининг саноатга нисбатан устунлиги
иқтисодий 
алоқаларнинг 
ривожланмаганлиги, 
аҳоли 
ўсишининг иқтисодий ўсишга нисбатан юқорилиги, аҳоли 
даромадларининг ва жамғариш даражасининг пастлиги билан 
тавсифланади.
2. Иқтисодиётнинг жадал (сакраб) ўсиши учун шарт-
шароит яратиладиган босқич. Бу босқич ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишга ва иқтисодий ўсишга шарт-
шароит яратилиб бориши билан тавсифланади.
3. Жадал ривожланиш босқичи. Унинг фарқ қиладиган 
хусусияти жамғариш нормасининг юқорилиги фан-
техника тараққиёти ва унинг натижаларидан фойдаланиш 
даражасининг юқорилигидир.
4. Етукликка йўл. Бунда иқтисодий ўсиш суръатлари ошиб, 
аҳоли ўсиш суръатларидан юқори бўлади.
5. Умумий равишда аҳоли истеъмолининг юқорилигини 
таъминлайдиган босқич. Бу босқичда ишлаб чиқаришнинг 
ўсишига бўлган чекланганликлар ва бу билан боғлиқ бўлган 
муаммолар бартараф бўлади, узоқ муддатли фойдаланадиган 
товарлар аҳамияти ошади, экология ва талаб муаммоси 
кучаяди.
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини, 
омилларини ўрганиш ҳамда унинг келгусидаги натижаларини 
башорат қилиш борасидаги тадқиқотлари, назариялари 
пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг 
яратилишига олиб келди. Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-
бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида иккита назария 
– макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча (кейинчалик 


534
неокейнсча) назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг классик 
(кейинчалик неоклассик) назарияси ётади. 
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда неоклассик назария 
намоёндалари қуйидаги назарий шартларга асосланадилар:
1) маҳсулотнинг қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари 
томонидан яратилади;
2) ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг 
кейинги қўшилган маҳсулотига тегишли равишда маҳсулот 
қийматини яратишга ҳиссасини қўшади. Шунга кўра, бунга 
жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг келувчи 
даромад ҳам олади;
3) маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган 
ресурслар ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд;
4) ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал 
қилиши ҳамда улар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини 
босиш имконияти мавжуд.
Биз олдинги бобларда айтганимиздек, неоклассик ва 
бошқа айрим йўналишдаги назариётчилар бу ерда ҳам иккита 
услубий хатога йўл қўядилар:
1) улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил 
қиймат яратади, улар қийматни яратишда баравар иштирок 
этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, барча ишлаб чиқариш 
воситалари ҳеч қандай янги қиймат яратмайдилар, балки 
ўзларининг қийматларига тенг миқдордаги қийматни жонли 
меҳнат ёрдамида янги яратилган маҳсулотга ўтказадилар. 
Шундай қилиб, қийматнинг шаклланишида капитал ва жонли 
меҳнат қатнашади. Янги қиймат эса фақат жонли меҳнат 
томонидан яратилади. Лекин барча омиллар яратилган ва 
ўсган (кўпайган) маҳсулотнинг нафлилигини яратишда 
қатнашадилар;
2) улар доимо барча омиллар ичида жонли меҳнатнинг 
фаол роль ўйнашини, қолганлари эса пассив роль ўйнашини 
унутадилар. Чунки ҳеч бир табиий ресурс, капитал ресурлари 
жонли меҳнат томонидан ҳаракатга келтирилмаса, ўзича 
ҳаракатга кела олмаслиги, ириб-чириб ўз жойида ҳам 


535
жисмонан, ҳам қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати 
фақат жонли меҳнат томонидан сақлаб қолиниши миллион 
йиллардан бери миллиард марталаб тасдиқланиб келмоқда. 
Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди.
Неоклассик модель кўп омилли ҳисобланиб, америкалик 
иқтисодчи П.Дуглас ва математик Ч.Кобб яратган ишлаб 
чиқариш функцияси асос қилиб олинган. Кобб-Дуглас 
моделида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишида ишлаб 
чиқариш турли омилларининг улушини аниқлашга ҳаракат 
қилиниб, у қуйидагича ифодаланади:

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   493   494   495   496   497   498   499   500   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling