Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet494/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   490   491   492   493   494   495   496   497   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

 
 
Хулосалар 
 
1. Миллий иқтисодиётда ЯИМнинг асосий қисми янгидан вужудга келтирилган соф 
ички маҳсулот бўлиб, унинг сотилгандан кейинги пулдаги ифодаси миллий даромад деб 
юритилиб, у истеъмол ва жамғарма мақсадларида сарфланади.
134
Манба: Ўзбекистон рақамларда статистик тўплам. Тошкент – 2016.


520
таркибида энг кўп инвестициялар ўзлаштирилган 3 та фаолият 
турлари қуйидагилар: 
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10719,0 млрд. 
сўм (жами асосий капиталга инвестициялардаги улуши 5,6 %); 
- бошқа нометал минерал маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
8991,7 млрд. сўм (4,7 %); 
- металлургия саноати 8956,9 млрд. сўм (4,7 %). 
Қайта ишлаш саноати бўйича жами хорижий инвестиция 
ва кредитларнинг 33,3 % ёки 28854,4 млрд. сўм хорижий 
инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган бўлиб, унинг 
таркибида юқори кўрсаткичларни тўқимачилик маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш – 9,0 % ёки 7796,3 млрд. сўм, бошқа нометал 
минерал маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 7,6 % ёки 6617,6 
млрд. сўм, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 5,3 % ёки 
4591,7 млрд. сўм ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва 
кредитлар ташкил қилди.
Электр, газ билан таъминлаш фаолият турида ҳам катта 
ҳажмда хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, 
жами 16734,1 млрд. сўм ёки жами хорижий инвестиция ва 
кредитларнинг 19,3 %и ўзлаштирилди. 
Тоғ-кон саноатида эса 15124,8 млрд. сўмни ёки жами 
хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида 17,5 % ни ташкил 
этди.
Хулосалар
1. Миллий иқтисодиётда ЯИМнинг асосий қисми 
янгидан вужудга келтирилган соф ички маҳсулот бўлиб, унинг 
сотилгандан кейинги пулдаги ифодаси миллий даромад деб 
юритилиб, у истеъмол ва жамғарма мақсадларида сарфланади. 
2. Кенг маънода истеъмол жамият иқтисодий 
эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар 
ва хизматлардан фойдаланишни билдириб, унумли ва шахсий 
истеъмолга ажралади. 
3. Жамғарма – бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий 


521
даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва 
фоизли даромад олиш мақсадларида тўпланиб бориши. Унинг 
ҳажми барча хўжаликлар даромадидан истеъмол сарфларини 
айириб ташлаш йўли билан аниқланади.
4. Истеъмол ва жамғарма ҳажми ҳамда унга таъсир 
кўрсатувчи омилар ўртасидаги боғлиқлик истеъмол ва 
жамғарма функцияси дейилади. Бу функцияларни баён 
этишда классик иқтисодчилар ва кейнсчиларнинг нуқтаи 
назарлари фарқланади. Классик иқтисодчиларнинг фикрига 
кўра, жамғарма банкларнинг реал фоиз ставкаси қанчалик 
юқори бўлса, уларнинг қизиқишлари шу қадар кучли бўлади. 
Ж.М.Кейнс классик иқтисодчиларнинг бу фикрларига 
қарши чиқиб, хўжаликларнинг истеъмол сарфлари реал 
фоиз ставкасига у қадар боғлиқ эмаслигини, кишилар учун 
ҳамма вақт жорий истеъмолнинг келгусидаги истеъмолдан 
афзаллигини таъкидлайди. У истеъмол сарфлари даражасига 
таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида хўжаликларнинг 
жорий даромадларини кўрсатади.
5. Истеъмолчиларнинг даромадлари ўсиб борган сари 
уларнинг жамғаришга бўлган мойилликлари шунчалик ошиб 
боради.
6. Амалда жамғариш капитал маблағлар ёки инвестицион 
сарфлар шаклида юзага чиқиб, у янги капитални ҳосил қилиш, 
ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва 
янгилашга қилинадиган харажатларни ифодалайди.
7. Жамғариш суммаси миллий даромаднинг бир 
қисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми 
кўпайишини белгилайдиган омиллар жамғариш миқдорини 
ҳам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган 
ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир.
8. Инвестициялар – асосий ва айланма капитални 
кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга 
пул шаклидаги қўйилмадир. У пул маблағлари, банк 
кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида 
амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция 


522
номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш 
мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция 
дейилади.
9. Инвестицияларга сарфлар даражасини иккита асосий 
омил белгилаб беради: 1) инвестиция сарфларидан кутилаётган 
фойда нормаси; 2) фоиз ставкаси.
10. Статистик маълумотлар динамикаси шундан далолат 
берадики, мамлакатимиз иқтисодиётига сарфланаётган 
инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бориш тенденциясига 
эга.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   490   491   492   493   494   495   496   497   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling