Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм) 128
- Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм) 132 Таркибий қисмлар 2010 2012 2014 2016
16.5. Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни
кучайтириш ва унинг шарт-шароитлари Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар инвестиция жараёнларининг фаоллашувини тақозо этмоқда. Иқтисодиётда янги тармоқ ва соҳаларнинг йўлга қўйлиши, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайтирилиши, иш ўринларининг ташкил этилиши тобора кўпроқ маблағ ва ресурсларни жалб қилишни рағбатлантирмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион фаолият тобора ошиб бормоқда (16.3-жадвал). 16.3-жадвал Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм) 128 128 Манба: Ўзбекистон Республикаси статистик ахборотномаси. Тошкент – 2018. 285 Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион фаолият тобора ошиб бормоқда (16.3-жадвал). 16.3-жадвал Инвестиция фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, (млрд. сўм) 132 Таркибий қисмлар 2010 2012 2014 2016 2017 2018 2019 Асосий капиталга киритилган инвестициялар - жами 15338,7 22797,3 35233,3 49476,8 60719,2 107333,0 189924,3 Чет эл инвестициялари ва кредитлари 4340,8 4653,3 7132,6 10829,2 12395,2 31350,0 86653,1 Қурилиш ишлари 8245,8 11753,9 20060,4 29265,5 32436,3 47260,7 82339,0 Жадвалдан кўринадики, агар 2010 йилда асосий капиталга 15338,7 млрд. сўмни, чет эл инвестициялари ва кредитлари 4340,8 млрд.сўм, қурилиш ишлари учун 8245,8 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилган бўлса, 2019 йилга келиб асосий капиталга 189924,3 млрд.сўмни, чет эл инвестициялари ва кредитлари 86653,1 млрд.сўм, қурилиш ишлари учун 82339,0 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Бу эса, жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигининг ўсишига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатади. Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молиялаштириш манбалари бўйича энг юқори кўрсаткич кафолатланмаган ҳамда бошқа хорижий инвестиция ва кредитларда кузатилиб, 2018 йилга нисбатан 4,1 марта ўсди. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилган инвестицияларда ҳам юқори ўсиш суръатлари – 3,6 мартага ўсиш кузатилиб, бу маҳсулот тақсимоти келишуви шартлари асосида газ-кимё мажмуаси қурилиши билан “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конларида қидирув ишларини якунлаш ва ишлар олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси инвестиция блокларида (Култак-Қамаши, Муборак, Сурхон, Ашибулоқ ва Коскуд, Ғарбий Фарғона инвестиция блоклари) нефтььь-газ конларига ишлов бериш ва геологик қидирув ишларини амалга ошириш, ҳудудларда цемент ишлаб чиқаришини ташкил этиш, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби йирик инвестиция лойиҳаларининг жадал ўзлаштирилгани билан боғлиқ. Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, Миллий банк инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан бирга, ташқаридан молиялаштириш манбаларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кераклигини ҳам айтиб ўтди. 133 2010 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳажми 15409,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 189924,3 млрд. сўмга етди. Инвестиция соҳасида шаклланган ижобий динамика иқтисодиётнинг ўсишига сезиларли даражада таъсир кўрсатди (16.4-жадвал). 16.4-жадвал Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling