523
Иқтисодий жамғариш – миллий даромаднинг бир
қисмининг асосий ва айланма капиталларни, шунингдек,
эҳтиёт ва захираларни кўпайтириш учун сарфланиб бориши.
Жамғариш нормаси – жамғариш
суммасининг миллий
даромадга нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Инвестиция – ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш
соҳаларини кенгайтиришга, яъни асосий ва айланма капиталга
пул шаклидаги қўйилма.
Инвестициялар самарадорлиги – миллий даромад
(фойда)нинг ўсган қисмининг инвестицион сарфлар суммасига
нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Истеъмол, жамғарма ва инвестицияларнинг иқтисодий
мазмунини қисқача таърифланг.
2. Истеъмол ва жамғарманинг миқдорини аниқловчи асосий
омилларини санаб кўрсатинг.
3. Истеъмол ва жамғарма
функцияларининг графикдаги
тасвирини чизиб, уларга шартли рақамлар қўллаган ҳолда
тушунтиринг.
4. Манфий ва мусбат (ижобий) жамғарма нима ва уларнинг
графикдаги жойлашиши қандай бўлади?
5. Жамғариш нормаси қандай аниқланади? Унга қандай
омиллар таъсир кўрсатади?
6. Истеъмолга ва жамғармага ўртача мойиллик деганда
нимани тушунасиз? Истеъмол ва жамғармага қўшилган
мойиллик қандай аниқланади?
7. Инвестицияларга сарфларнинг даражасини қандай
омиллар белгилаб беради? Уларнинг қисқача
тавсифини
беринг.
8. Ялпи инвестиция ва амортизация нисбати ўзгаришининг
иқтисодиётга таъсири қандай?
9. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг
классик моделининг моҳиятини тушунтириб беринг.
524
10. Жамғарма ва инвестиция ўртасидаги мувозанатнинг
кейнсча моделининг моҳиятини ҳамда
классик моделдан
фарқини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: