Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Ишлаб чиқариш омиллари – ишлаб чиқариш жараёнида 
бевосита қўлланилувчи барча ресурслар.
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва 
жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси.
Меҳнат қурольлари – инсон унинг ёрдамида табиатга
меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситалар.
Меҳнат предметлари – бевосита меҳнат таъсир қиладиган, 
яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар.
Ишлаб чиқариш жараёни – кишилик жамиятининг 
амал қилиши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий 
ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга 
мувофиқ фаолият.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш – жамият миқёсида 
ишлаб чиқариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб 
ва такроран амалга оширилиб туриши. 
Оддий такрор ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариш 
миқёсларининг ўзгармаган ҳолда такрорланиши.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш – ишлаб 
чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга 
асосланган ҳолдаги такрорланиши.
Ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси – мамлакат 
бўйича яратилган ялпи ички маҳсулотнинг йил давомидаги 
йиғиндиси. 
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси – ишлаб 
чиқариш соҳасидаги ўз ҳаракатини тугатган, жамият 


106
аъзоларининг эҳтиёжларини ё бевосита (истеъмол фонди 
орқали), ёки билвосита, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш 
(жамғариш фонди) орқали қондиришга тайёр маҳсулот.
Соф маҳсулот – яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган 
ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташлангандан 
қолган қисми.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчилар иш вақтининг 
бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан 
яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта 
тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling