Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хулосалар
1. Ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир 
бўладиган иқтисодий муносабатлар умумий иқтисодий 
муносабатларининг асосий негизини ташкил этиб, 
айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларида бўладиган 
муносабатларнинг йўналишини белгилаб беради. Шунинг 
учун уларни ўрганиш ўта муҳим аҳамият касб этади.
2. Инсоният зарур неъматлар истеъмолисиз яшай олмайди. 
Шунга кўра, бу неъматларни мунтазам равишда ишлаб 
чиқариш муҳим ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш жараёнида инсоннинг яшаши учун зарур бўлган 
барча ҳаётий воситалар яратилади.
3. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш омиллари 
– табиат, капитал, ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилиятидан 
24
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони, 3.2-банди. 


104
иборат бўлиб, уларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати билан 
ишлаб чиқариш содир бўлади. Улар ўзаро бир-бирларига 
таъсир кўрсатади. Бу омиллардан бирининг сифат ва миқдор 
жиҳатидан ўзгариши пировардида бошқа омилларнинг 
ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатади. 
4. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш 
икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, бир томондан истеъмол 
қийматини (нафлиликни) яратиш ва кўпайтиришдир, иккинчи 
томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги 
қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг 
ўсиш жараёнидир. Бу ишлаб чиқариш жараёнининг икки 
томонлама хусусиятидир.
5. Ишлаб чиқариш жараёнида барча омиллар ҳаракатда 
бўлади, лекин улар ичида жонли меҳнат, яъни ишчи 
кучи фаол бўлиб, у барча ишлаб чиқариш воситаларини 
ҳаракатга келтиради, уларга «жон киритади», асосий 
капитал қийматининг йўқолиб кетмаслигини таъминлаб
янги яратилган товар ва хизматларга ўтказади. Ва ниҳоят, бу 
жараёнда янги товар ва хизматлар вужудга келади.
5. Янги вужудга келган товар ва хизматлар икки хил 
хусусиятга – нафлилик ва қийматга эга бўлиб, икки 
томонлама ҳисобга олинади: натурал-ашёвий (нафлилик) ва 
қиймат томонидан. Натурал-ашёвий томондан у уч қисмга: 
ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли 
хизматларга бўлинади. Қиймат тарафидан ҳам уч қисмга: 
истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (с), 
зарурий маҳсулот қиймати (v) ва қўшимча маҳсулот қиймати 
(m)га бўлинади.
7. Бундан 100 йил илгари маржиналистлар томонидан 
кашф қилинган ва иқтисодиётнинг универсал қонуни деб 
аталган қонун – «кейинги қўшилган омил (қўшилган капитал, 
қўшилган меҳнат) унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни» 
кўр-кўрона исрофгарчиликка, ортиқча харажатларга йўл 
қўйилмаса, ҳозирги замон фан-техника тараққиёти шароитида 
амал қилмайди.


105
8. Ишлаб чиқариш жараёни доимо ўзгариб, такомиллашиб ва 
кенгайиб боради. Унинг ривожланиб боришида ишлаб чиқариш 
жараёнларини модернизациялаш, диверсификациялаш ва 
таркибий жиҳатдан ўзгартириб бориш муҳим роль ўйнайди.
9. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг асосий мезони фойда ҳисобланади. 
Бунда фойданинг фойда миқдорининг харажатлар миқдорига 
нисбати олинади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling