Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Функционал схемаларни тузишда қуйидагиларга амал қилиш керак


Download 297.88 Kb.
bet4/10
Sana28.12.2022
Hajmi297.88 Kb.
#1070277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
совутиш жараёнини моделлаштириш

Функционал схемаларни тузишда қуйидагиларга амал қилиш керак

-технологик параметрларни ўлчаш усулларини танлаш;

-автоматлаштирилаётган объект ишининг шароитлари ва талабларига ҳар тарафлама жавоб берадиган автоматлаштиришнинг асосий техник воситаларини танлаш;

-автоматик ёки дистанцион бошкариладиган технологик жихознинг берк органлари ва ростловчи ижро килувчи механизмларни аниқлаш;

-технологик жараён ва жихозлар ускуналарнинг холатлари хакидаги ахборотни такдим қилиш усулларини аниқлаш хамда автоматлаштириш воситаларини щитларда,пультларда, технологик учкуналарда ва трубопроводларда жойлаштириш.

Автоматлаштиришнинг функцияли схемасини лойихалашда қуйидагиларни аниқлаштириш лозим:

автоматик назорат ва ростлашга тегишли бўлган технологик жараённинг ўлчамлари.

авария сигнали ва химоя мавжудлиги

механизмларнинг кабул килган блоклари

назорат ва бошқариш пунктларининг ташкили

ҳар бир автоматик ростлаш вабошқариш, назорат, сигнализация занжирининг функционал тузилиши

у ёки бу функцияли назорат, сигнализация, автоматик ростлагич ва бошқариш занжири ёрдамида хал килинадиган техник воситалар.

Махсулотнинг сифатли ва техник баркарор чиқиши хом ашёга, хомашёнинг печларда оптимал температураларда бирламчи ва иккиламчи киздирилишига, ректификация колоннасида ажратилиши ва киздирилишига, босим, сатхнинг берилган режимда ушлаб турилишига боғлиқ. Шу боисдан ушбу курс ишида этил спиртини олиш жараёнини автоматлаштиришни ва қуйидагича ростлаш ва назорат контурларини таклиф этаман.

Пропан буғкомпрессор совутиш қурилмасини автоматлаштириш жараёнида GB-1501 буғкомпрессорнинг кириш ва чиқиш юллари тўлиқ назорат килинган бўлиши керак ва бу қуйидагича амалга оширилади. Компрессордан чиқишда, совутиш агентининг жуда оз қисми, “Зичловчи газни тайёрлаш” бўлимига олинади. Тўхтатиш даврида компрессорнинг ички қисмини ажратиб қўйиш (изоляция) учун, совутиш агентининг чиқиш қувурўтказгичида электр узатмали XV-15005 (MOV) узгич клапан ўрнатилган. Мазкур электр узатмали клапан 20% дан ортиқ даражада ёпилганда, компрессорни тўхтатувчи I-1501 блокировка активланади. Компрессорнинг корпуси ва боғловчи қувурўтказгичларни, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, компрессордан чиқишда РТ-15008 А/В/С уч дона босим датчиклари ўрнатилган. Босим 1600 kРа (орт) гача кўтарилганда, МБП нинг бошқариш пультида РАHH-15008 А/В/С сигнализациясининг активланиши билан, датчиклар ишлаб қолади. Уч датчикдан иккитасининг ишлаб қолиши I-1501 блокировканинг активланишига ва GB-1501 компрессорнинг тўхтатилишига олиб келади.

Компрессордан чиқишда, 1685 kРа (орт) босимга мўлжалланган PSV-1501А,В&S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агентининг температураси, маълумотларни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, ТI-15006 термопара воситасида ўлчанади. Температуранинг максимал “Н” ва минимал “L” қийматларида МБП нинг бошқарув пультида ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади. Совутиш агентининг босими ва температурасининг қийматлари жойида TI-15155 манометрик термометр ва PI-15155 манометр билан ўлчанади. Совутиш агентининг миқдори, қийматни босим (PI-15007) ва температура (TI-15006) бўйича компенсациялаш билан, FIY-15001 сарфўлчагич воситасида ўлчанади. Совутиш агентининг таркибий қисмини назорат қилиш учун, конденсаторларнинг кириш йўлида S-1501 намуна олиш нуқтаси ўрнатилган. Совутиш сувининг тескари оқимининг температурасини даврий тарзда назорат қилиш учун, конденсаторлардан кейин қувурўтказгичларда TW-15061 А-D мослама (термокарман) лар ва PSV-1504 А-D сақловчи клапанлар ўрнатилган. Совутиш агентининг тўплаш сиғимига киришдаги температураси, қийматни МБП нинг бошқарув пультига бериш билан, TI-15007 термопара восита-сида ўлчанган. Совутиш агентининг сатҳи жойида LG-15052 сатҳўлчагич билан ўлчанади. Тўплаш сиғимидаги босим PG-15052 манометр билан ўлчанган. PV-15001 “НЁ” клапан PY-15001 паст сигнал селектори орқали РС-15001 босим (пропан совутиш агенти компрессоридан чиқишдаги босимнинг қийматини тартибга солувчи) ва LC-15013 сатҳ (тўплаш сиғимидаги пропан совутиш агентининг сатҳини тартибга солувчи) назорат асбоблари билан бошқарилади. Пропанни тўплаш сиғимидаги суюқликнинг сатҳи белгиланган қийматдан пасайганда, PV-15001 “НЁ” клапанни бошқариш LC-15013 назорат асбобига ўтказилади.

FA-1504 сепаратор ва компрессорни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги босимни, сақловчи клапаннинг ишлаб қолиш босимигача кўтарилишига йўл қўймаслик мақсадида, босим белгиланган қиймат - 690÷950 kРа (орт) дан кўтарилиб кетганда, совутиш агентининг бир қисми PV-15002 “НЁ” клапан орқали, қуруқ машъала ташламаларини тўплаш тизимига ташланади. Босим, босимнинг юқори қийматида “Н” сигнализация билан, РС-15002 назорат асбоби воситасида назорат қилинади. Тўхтатиш ва таъмирлаш даврида компрессорнинг корпусини FA-1504 сепаратордан ажратиб қўйиш (изоляция) учун, тўртинчи поғонанинг сўриш қисмида электр узатмали XV-15004 (MOV) узгич клапан ўрнатилган. Мазкур арматура, пропан совутиш агенти компрессорини бошқариш панелида жойлашган, РВ-15024А тугмача (кнопка) билан бошқарилади. Мазкур арматурани шунингдек, марказий операторлар хонасида жойлашган, смена муҳандисининг пультидаги РВ-15024В тугмача (кнопка) билан ҳам ёпиш мумкин. Мазкур электр узатмали клапан 20 % дан ортиқ даражада ёпилганда, компрессорни тўхтатувчи I-1501 блокировка активланади. Совутиш агентининг суюқ фазаси совутиш ва конденсатлашдан кейин FA-1305 суюқ пропанни тўплаш сиғимига берилади.

Совутиш агентини конденсаторнинг қувурлар ҳудудига бериш йўлида, пропаннинг ЕA-1318 ва FA-1305 дан сиқиб хайдашни тўртинчи поғонасининг сўриш қисмидаги сепараторга ўтишига тўсқинлик қилувчи, тескари клапан ўрнатилган. Конденсатордан кейин конденсатланган совутиш агентининг температураси TI-15013 термо-пара билан ўлчанади. Температуранинг қиймати МБП нинг бошқарув пультига берилади. Температура белгиланган қийматдан пасайиб кетганда “L” ёруғлик ва товуш сигнализацияси активланади.Таъмирлаш даврида сепараторни бўшатиш учун, совутиш агентини GA-1501 насоснинг сўриш қисмига бериш имконини берувчи, йўл кўзда тутилган. Суюлтирилган пропаннинг асосий оқими FA-1504 дан РА-1301 совутиш камерасининг (ЕА-1313Х) “В” ўтиш йўлига юборилади, у ерда технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан 6÷7 °С температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15014 термопара билан ўлчанади. Кристалл гидратлари ҳосил бўлган вазиятда, уларни парчалаш учун, пропан совутиш агентининг РА-1301 совутиш камерасини “В” ўтиш йўлига кириш қувурўтказгичига метанол бериш кўзда тутилган. Газ фазасининг ҳажми етарли даражада бўлмаган ва компрессорнинг учинчи поғонаси беқарор (помпаж) зонада ишлаган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми компрессорнинг ташлаш қисмидан FA-1503 сепараторга ва ундан кейин учинчи поғонанинг сўриш қисмига берилади. Чиқариладиган газнинг миқдори FV-15003X “НО” минимал байпас клапани билан тартибга солинади. Мазкур клапан, компрессорни учинчи поғонасининг ташлаш қисмида ўрнатилган FC-15003 назорат асбоби билан бошқарилади. Назорат асбоби, сиқиб хайдашнинг учинчи поғонасига берилаётган газнинг ҳажмини (босим ва температура бўйича тўғрилаб) ҳисоблаб чиқиб, компрессорнинг жорий ишчи нуқтасини аниқлайди. Учинчи поғонанинг ишчи нуқтаси помпаж зонада бўлган вазиятда, совутиш агентининг бир қисми минимал байпас клапани орқали, автоматик тарзда чиқарилади. Бунда поғонага берилаётган ҳажмий сарф ортади ва бу билан компрессор помпаж зонадан чиқарилади. Минимал байпас клапани автоматик (AUTO) режимда ишлаб туриб, фақат компрессорни беқарор ишлашдан сақлаб қолмасдан, унинг энг оптимал зонада (WS pv =100%) бир маромда ишлашини ҳам таъминлайди. Совутиш камерасига бериладиган совутиш агенти технологик оқимлар (конденсатланган метан, водород фракцияси ва ш.к.) билан минус 27°С дан юқори бўлмаган температурагача совутилади. Совутиш агентининг совутилган оқимининг температураси TI-15010 термопара билан ўлчанган.


Моделлаштириладиган объект тавсифи


Моделлаштириладиган цилиндр шаклидаги “қобиқ”қа эга, унга тўйинган сув буғи узатилади. Унинг ичидан бутун узунаси бўйлаб қувур ва бу қувур орқали этилен ўтади. Буғ қувурнинг пўлат деворлари орқали этиленга иссиқлик узатади.

Этилен ҳароратини ростлаш этилен ҳарорати ўзгарганда бошқарувчи таъсирни юзага келтирувчи пропорционал-интегралловчи (ПИ) ростлагич ёрдамида амалга оширилади. Таъсир ижрочи қурилмага узатилади, ижрочи қурилма клапан очилиши даражасини ва шу билан бир қаторда буғ сарфини бошқаради.


Download 297.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling