Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet51/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Асосий қисм

  1. Бўлим

«Мактабгача педагогика» фани мактабгача таълим ёшдаги болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришнинг илмий-назарий асослари педагогиканинг илмий тадқиқот методлари, босқичлари, таърифи ва таснифи, болалар ривожланишида биологик ва социал омиллар, бола психик тараққиётининг асосий босқичлари, таълимнинг дидактик принциплари, болаларга педагогик таъсир кўрсатиш, ташкил этиш шакллари таълим ва тарбияда педагогик технологияларни қўллашнинг назарий асослари, шакл, усуллари болаларни комил инсон қилиб тарбиялашнинг мақсад ва вазифалари, таълим бериш ва тарбиялаш муаммолари, усул ва услублари, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, жисмоний, эстетик тарбия бериш, ижтимоий мактабгача таълимни бошқариш, раҳбарлик қилиш йўллари, усуллари, тамойиллари, халқ таълими бўлимлари томонидан мактабгача таълимни бошқаришнинг ташкилий-педагогик-методик жиҳатлари, таълим соҳасидаги Давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, мудира томонидан мактабгача муассаса ишига молиявий, педагогик, методик раҳбарлик ва назарий иш шакллари, мактаб ва болалар муассасаси ўртасидаги узвийликнинг асосий йўналишлари, бола шахсининг ҳар томонлама ривожланиши ва шаклланишининг асосий қонуниятлари ва принциплари ўз ифодасини топган.
Шунингдек, «Таълим тўғрисидаги Қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури»даги таълим соҳасидаги устувор йўналишларини ўз ичига қамраб олади.
Дастур-талабларнинг мактабгача педагогика ва махсус методик фанларидан олган билимларини аниқлаш, мантиқий фикрлай олиш, ҳар бир масалага ўз нутқаи назари билан ёндаша олиш, вазифаларни мустақил ҳал эта олиш каби қобилиятларини ўстириш ва шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги замон мутахассиси давлатимиз сиёсати ва миллий истиқлол ғояларини ҳаётга фаол тадбиқ эта оладиган, юксак фуқаролик ва аҳлоқий фазилатларга эга бўлган, ўз ишига маъсулият билан ёндаша оладиган, давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қила оладиган киши бўлмоғи лозим.
Ҳозирги замон мутахассасидан чуқур фундаментал илмий ҳамда амалий тайёргарликка эга бўлиши талаб этилади.
Мактабгача педагогика фани”
Бўлажак тарбиячиларни таълим-тарбия қонуниятлари, шунингдек, мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар, унинг тамойиллари, мазмуни, педагогик асосларини билан яқиндан таништириш. Мактабгача педагогика назарияси ва амалиёти, ўзига хос хусусиятлари, таълимий-тарбиявий жиҳатлари, тарбиячининг касбий фаолияти ва унга қўйиладиган талаблар; ёш фуқарони тарбиялаш ишининг мураккаблиги, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг тарбияси ва ривожланиши, мактабгача педагогикада илмий-тадқиқот методлари мактабгача ёшдаги болаларни ақлий, аҳлоқий, жисмоний ва эстетик тарбиялашда янги педагогик технологиялар, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, мактабгача педагогика тарихи, мактабгача муассасаларини ташкил этиш ва унга раҳбарлик этиш. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасалари тизими, унга раҳбарлик қилиш ва ташкил этишнинг замонавий усуллари ҳақида билим, тегишли кўникма ыва малакаларни ҳосил қилиш.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling