Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
- мавзу. Оз комплектланган мактабларда табиатшуносликни ўқитишнинг
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мутахассислик фанлари бўйича магистратурага кирувчиларнинг синов саволларига жавобларини баҳолаш мезонлари
11 - мавзу. Оз комплектланган мактабларда табиатшуносликни ўқитишнинг хусусиятлари.
Оз комплектланган мактабларда ўқув-тарбия жараёнини ташкиллаштириш хусусиятлари, дарс ўтиш тамойиллари ва усуллари. Табиатшуносликни ўқитишнинг синфлар бўйича табақалаштирилган вариантлари. Оз комплектланган мактабларда мустақил машғулотларнинг ўрни. Мустақил ишларнинг турлари ва уларни ташкил этиш қоидалари. Ҳар хил синф ўқувчиларни маъруза ва амалий машғулотларда бирлаштириш принциплари. Оз комплектланган мактабларда экскурсиялар ўтказиш тартиби ва қоидалари. Дарсларни интеграциялаш – оз комплектланган мактабларнинг асосий тамойилларидан бири. Кузатиш ва кузатиш кундаликларни юритишнинг хусусиятлари. Мутахассислик фанлари бўйича магистратурага кирувчиларнинг синов саволларига жавобларини баҳолаш мезонлари Нaзaрий сaвoлни бaҳoлaш қуйидaги мезoнлaр aсoсидa oлиб бoрилaди
1) Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритган; Қонунлар, тушунчалар мазмуни тўлиқ ёритилган, атамалардан тўғри ва ўз ўрнида фойдаланилган; Мазмуни ёритишда қўшимча материаллар, фан янгиликларидан фойдаланган; Фикрни далиллашда кузатиш ва тажрибалардан фойдаланган, унинг натижалари жадвал, схема тарзида ифодаланган. 86-100 балл. 2) Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритишда изчилликка амал қилмаган; қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритишда муайян камчиликларга йўл қўйган, атамалардан фойдаланишда ноаниқликларга йўл қўйилган; Мазмунини ёритиш ва фикрини далиллаш, кузатиш ва тажрибалар натижаларини баён этишда хатоликка йўл қўйган. 71-85 балл. 3) Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритишда изчилликка умуман амал қилмаган; Қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритишда жиддий камчиликларга йўл қўйган, атамалардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаган бўлса; 56-70 балл. 4) Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритмаган; Қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритиш, атамалардан фойдаланишда қўпол хатоликларга йўл қўйган. 0-55 балл. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling