7- мавзу. Табиатшунослик фани бўйича ўқувчилар билимларини назорат қилиш ва баҳолаш.
Табиатшунослик дарсларида бошланғич синф ўқувчилар билимларини назорат қилишни ахамияти. Мавзу, чорак ва йил якунларида ўтилган ўқув материалларни такрорлаш ва умумлаштириш. Умумлаштирувчи дарсларнинг мазмуни ва ўтказиш методикаси. Ўқувчиларда умумлаштириш ва изоҳлаш кўникмаларини шакллантириш.
Билимларни текшириш турлари. Оғзаки сўраш ва ёзма текшириш. Индивидуал, фронтал ва оммавий сўраш. Билимларни ёзма текширишда топшириқларнинг турлари. Лаборатория ва амалий иш (ўзаро назорат варағи ёрдамида, ЭХМнинг назорат дастурлари воситасида).
Билим ва кўникмаларини текшириш тизими (расм, жадвал, дидактик карточкалар, дастурлаштирилган топшириқларни таҳлил қилиш). Кузатиш кундалиги, ижодий дафтар юритиш, амалий масалалар ечиш.
Ўқувчиларни билим ва кўникмаларни бахолаш ва текшириш методлари (табиатшунослик дарсларида тест топшириқлари орқали ўтказиладиган жорий назорат; ҳар чорак якунида программалаштирилган топшириқлар, ижодий дафтардаги ишларни таҳлили асосида ўтказиладиган текширув; йиллик билим ва кўникмаларни бахолаш). Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини бахолашга қўйилган методик талаблар.
8- мавзу. Табиатшуносликни ўқитиш воситалари.
Табиатшунослик ўқув хонаси ва ўқув жиҳозларига қўйиладиган педагогик, гигиеник, эстетик ва методик талаблар. Табиатшунослик хонасидаги жиҳозлар. Ўқитиш воситаларининг хиллари: табиий ва тирик объектлар (гербарий, коллекция, чучелалар, ҳўл препаратлар, микропрепаратлар), тасвирий (жадваллар, схемалар, хариталар, муляжлар, макетлар), экран воситалари (ўқув воситалари, слайдлар, мултимедиалар) ва улардан фойдаланиш йўллари. Ўқитишнинг техникавий воситалари.
ЭХМнинг кўргазмали ва назорат дастурлари, электрон версиялар ва электрон дарсликлардан табиатшунослик дарсларида фойдаланиш. Табиатшуносликни ўқитишда мултимедиа (овозли, матнли, овоз-матнли, визиуал уч кўламли - 3Д) лардан фойдаланишнинг афзалликлари.
Табиатшунослик дарсликлари ва улар билан ишлаш. Дарсликдаги сурат ва топшириқлар хусусияти. Дарсликдаги расмларнинг дидактик роли. Суратлар, деворий суратлар билан ишлаш методикасининг хусусиятлари. Харита - схемалардан фойдаланиш методикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |