20- мавзу.Газлама билан ишлаш дарсларини ташкил этиш методикаси
Газламанинг турлари. Газламанинг хусусиятлари. Ишлов бериш методикаси. Андоза олиш, ўлчаш ва қирқиш. Иш жойини ташкил қилиш. Газламанинг саноатда ишлаб чиқарилиши. Иш фартугидан андоза олиш.
21- мавзу.Юмшоқ ўйинчоқ ясаш дарсларини ташкил этиш методикаси
Юмшоқ ўйинчоқлар учун андоза олиш усуллари. Матолар танлаш хусусиятлари. Рангларни танлаш аҳамияти. Техника хавфсизлиги қоидалари. Болалар боғчаларига ёрдам.
22- мавзу.Конструкторлик ва моделлаштириш ишлари дарсларини ташкил этиш методикаси Ўқувчиларни техник чизмачилик элементлари билан таништириш. График тасвир турлари. чизиқ ва чизмани ўқиш тартиби. Техник расм ва чизмадан фойдаланиш қоидалари.
5 – Бўлим. Табиат ўқитиш методикаси фани бўйича мавзулар
Табиатшуносликни ўқитиш методикасининг предмети, мақсад, вазифа ва изланишлар услублари. Унинг методологик асослари ва бошқа фанлар билан боғланиши. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси сохасидаги тадқиқод методлари. Табиатшуносликни ўқитиш методикасининг педагогика ўқув предмети сифатида илмий – назарий ва амалий ютуқлари, таълимий ва тарбиявий аҳамияти. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси сохасидаги замонавий муаммолар. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси кичик ёшдаги ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва уларни ривожлантириш тизими тўғрисидаги фан. Унинг тарбия системасидаги ўрни.
1- мавзу.Табиатшуносликни ўқитиш методикаси таълимотининг шаклланиши ва ривожланиши.
В.Ф.Зуйев – табиатшунослик дарслигининг биринчи муаллифи. А.Я.Герд - табиатшуносликни ўқитиш методикасининг асосчиларидан бири. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси таълимотининг шаклланиши. Табиёцҳуносликни ўқитишни ривожлантиришга ҳисса қўшган жаҳон методистларининг илғор ғоялари Д.Н.Кайгородов, В.П.Вахтеров, Л.С.Севрук, И.И.Трояновский, Д.Д.Семенов, И.И.Полянский, Б.Е.Райков, В.А.Герд, К.П.Ягодовский, С.А.Павлович, М.Н.Скаткин, П.А.Завитаев, А.Н.Низовой, З.А.Клепинина, Г.Н.Аквилева, А.А.Плешаков, Ф.Виноградова ва А.А.Вахрушевларнинг ишлари.
Ватанимизда табиий фанларни ўқитишни такомиллаштиришга ҳисса қўшган олимлар: Е.М.Белская, А.Г.Григорянц, Т.И.Исхаков, А.Т.Ғофуров, А.Е.Сухарев, Р.А.Гурова, Г.С.Нога, С.К.Хабирова, А.Қодиров, М.М.Маҳкамовларнинг ишлари. Табиатшуносликни ўқитиш методикасининг замонавий ривожланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |