Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- мавзу. Бошланғич мактаб табиатшунослик фанининг таълимий ва тарбиявий вазифалари


Download 1.93 Mb.
bet43/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

2- мавзу. Бошланғич мактаб табиатшунослик фанининг таълимий ва тарбиявий вазифалари.
Табиатшуносликни ўқитишда ўқувчиларни маънавий, ахлоқий, ақлий, ватанпарварлик, экологик, эстетик, иқтисодий, жинсий, гигиеник, меҳнат ва байналминал тарбиялаш масалалари.
Ижодий фаолият тажрибалари ижодий ва эркин фикрлашнинг асоси. Ижодий фаолият тажрибаларини шакллантириш йўллари. Ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш. Қадриятлар тизими, табиий, моддий, маънавий, миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш йўллари.
Табиатшунослик таълим мазмунининг таркибий қисмлари. Тушунчалар, ғоялар, назариялар. Асосий ғоялар ва уларни ўқувчилар онгига сингдириш йўллари. Умумбиологик ва хусусий тушунчалар. Тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш усуллари. Асосий табиатшунослик кўникмалар ва малакалар, уларни таркиб топтириш йўллари. Ўқувчилар билан ўлкашунослик ишларини олиб бориш.
3- мавзу. Табиатшуносликни ўқитиш тамойиллари ва қонунияти.
Табиатшуносликни ўқитишга қўйиладиган замонавий талаблар. Дидактик тамойиллари тўғрисида тушунча. Таълим жараёнининг яхлитлилиги ва тизимлилиги, ўқитишнинг мунтазамлиги ва изчиллиги.
Ўқитиш тамойиллари (таълим-тарбия жараёнини демократизациялаш ва инсонпарварлаштириш, илмийлилик, системалилик, фундаменталлилик, кўргазмалилик, самарадорлилик, онглилик, тушунарлилик, таълимни диффенциаллаштириш ва индивидуаллаштириш, индивидуал ва гуруҳларда ўқитишни уйғунлаштириш, ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари, методлари, шакллари ва натижаларининг бирлиги, баҳолаш ва ўзини-ўзи баҳолаш)лари ва қонуният (ўқитиш мақсади, мазмуни, воситалари, методлари ва шаклларининг ижтимоий муҳитга боғлиқлилиги, тарбияловчи ва ривожлантирувчи таълим, таълим-тарбия жараёнини таҳсил олувчиларнинг фаолияти характерига боғлиқлилиги, педагогик жараён бирлиги ва яхлитлиги, ўқитишнинг назарий ва амалий бирлиги ва узвий боғлиқлиги, ўқув фаолиятини индивидуаллаштириш ва гуруҳли ўқитишни уйғунлаштириш)лари. Ўлкашунослик қоидалари.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling