4 - мавзу. Бошланғич синф ўқувчиларида табиатшунослик тасаввур ва тушунчаларни шакллантиришнинг методик асослари.
Табиатшунослик тасаввур ва тушунчаларнинг шакллантириш асослари. Табиатшунослик тушунчаларнинг классификацияси. Бошланғич синфларда табиатшунослик тасаввур ва тушунчаларнинг системаси, уларни шакллантириш ва ривожланиш шароити. Табиатшунослик тушунчаларнинг шакллантириш босқичлари.
Тушунчаларнинг шакллантириш ва ривожланиш усуллари. Табиатшунослик тушунчаларни ўзлаштириш жараёни (кузатиш, қабул қилиш, конкретлаштириш, умумийлаштириш, аниқлаш). Табиат ва атрофимиздаги олам ҳақида билимларни оширишни изчиллиги.
Умумий, географик ва биологик тушунчаларни шакллантириш. Табиатшунослик тушунчалар, ғоялар, назариялар. Асосий ғоялар ва уларни ўқувчилар онгига сингдириш йўллари. Умумтабиий ва хусусий тушунчалар. Тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш усуллари.
5- мавзу. Табиатшуносликни ўқитиш методлари.
Замонавий мактаб томонидан ўқитиш методларига қўйиладиган талаблар. Талабларга кўра ўқитиш методларни қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси хужжатлари. Ўқитиш методнинг модели.
Дунёни англаш методлари ва ўқитиш методлари. Методлар классификацияси бўйича мунозаралар. Табиатшуносликни ўқитишда фойдаланиладиган методлар таснифи. Ўқитишнинг репродуктив методлари. Оғзаки (суҳбат, ҳикоя, маъруза), кўргазмали (табиий, тасвирий, ЭХМ дастурлари, мултимедиалар), амалий (кузатиш, тажрибаларни ташкил қилиш) методлар гуруҳи.
Оғзаки методлар таснифи, баённинг турлари (тасвирлаш, таснифлаш, айтиб бериш). Уларга қўйиладиган талаблар. Кўргазмали методлар таснифи. Кўргазмали қуролларни, тажриба, кино ва видеофилмларни ҳамда схемаларни намойиш қилиш (кўрсатиш). Уларга қўйиладиган дидактик талаблар. Амалий методлар турлари ва тавсифи (қисқа ва узоқ муддатли кузатишлар, амалий ва лаборатория ишлари, асбоб-усукуналар билан мустақил ишлар). Жўғрофик майдонча ва табиат бурчагида кузатиш. Ўқувчилар ижодий қобилиятларини ривожлантиришда амалий ишларнинг ахамияти.
Табиатшуносликни ўқитишда замонавий педагогик (дидактик-ўйинли, ҳамкорликда ўқитиш, муаммоли, модулли таълим) ва ахборот технологияларидан фойдаланиш.
Методик услублар. Уларнинг турлари, табиатни, одамлар мехнатини ўрганишда хусусиятлари. Табиатшунослик методларини танлаш ва ўқув жараёнида тўғри қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |