2-Бўлим
“Нутқ ўстириш методикаси”
Мактабгача ёшдаги болаларда турли ёш босқичларидаги нутқ ривожини кўра олиш ва тушуниш қобилиятини шакллантириш;бола нутқига таъсир кўрсатишнинг энг самарали йўлини тўғри танлаш ва боланинг нафақат ёшини, балки унинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ҳамда олинган натижани таҳлил қилиш;болалар нутқининг турли жиҳатларини ривожлантиришнинг аниқ методлари ва усуллари хақидаги билимлар ўзлаштирилишини ҳамда уларнинг дидактик нутқ мулоқотлари пайтида қўллай олинишини таъминлаш;методик адабиётларни танқидий таҳлил қилган ҳолда мактабгача ёшда бўлган бола нутқига таъсир кўрсатишнинг ўзига хос усуллари ва методларини яратишга интилишни рағбатлантириш. болалар нутқини ўстириш методикаси ва ифодали ўқиш, нутқ ўстиришнинг психолингвистик ва таълимий асослари каби масалалар юзасидан билим бериш.
“Болаларни табиат билан таништириш методикаси”
Бўлажак бакалаврларни болаларни табиат билан таништиришнинг илмий, назарий, методик асослари билан таништириш; шу фан бўйича машғулотларни ўтказиш ҳақида билим беришдан иборат.Талабаларга болаларни табиат билан таништиришнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари, методлари; табиат билан таништириш ишларини ташкил этиш; педагогик коллежларда табиат билан таништириш фанидан дарсларни ташкил қилиш ва ўтиш методикаси ҳақида билим бериш, тегишли кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.
3-Бўлим
“Эстетик тарбия методикаси”
Талабаларда мактабгача ёшдаги болалар тасвирий фаолият машғулотларида таълим-тарбиявий ишларни ташкил қилиш, шу машғулотларни боланинг кундалик режимида тутган ўрни, машғулотдан ташқари вақтларда тасвирий фаолиятни ташкил қилишнинг ўзига хослиги, болаларнинг иқтидорини ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга хос билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш. талабаларга мактабгача ёшдаги болалар тасвирий фаолиятининг турлари, тасвирий фаолиятга ўргатиш метод ва усуллари, тасвирий фаолият машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш, режалаштириш ҳамда ҳисобга олишни ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |