Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- Бўлим “Элементар математик тасаввурларни шакллантириш методикаси”


Download 1.93 Mb.
bet53/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

4- Бўлим
Элементар математик тасаввурларни шакллантириш методикаси”
Элементар математик тасаввурларни шакллантириш методикаси предметининг ривожланиши  қонуниятларини ва мактабгача таълим муассасасида  мақсадга қаратилган таълим жараёнида болани бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражада математик ривожлантиришни таъминловчи педагогик шарт –шароитлар ҳақида маълумот бериш.
талабаларда  мактабгача тарбия муассаларида математика элементларига ўргатишнинг назарий асослари, болалар математик ривожланишининг психологик хусусиятлари, мактабгача таълим муассасаси  ишининг мазмуни ва методлари ҳақида билим бериш;талабаларда мактабгача таълим муассасасида математика элементларига ўргатиш жараёнини  ташкил қилиш, машғулотларни режалаштириш,машғулот ишланмаларини  тузиш ва таҳлил қилиш, методик усуллар ва таълимий ўйинларни танлаш, улар билан ишлаш мазмуни ва методларини таҳлил қилишга оид касбий кўникмаларни ривожлантириш ва  ш.к.
5-Бўлим
Ижтимоий педагогика”
Ижтимоий педагогиканинг тиббий-психологик, социологик, маданий-тарихий, этнографик ва фалсафий негизлари. Ижтимоий педагогиканинг муаммолари ва уларнинг турли тарихий даврларда ҳал этилиш йўллари. Ҳозирги шароитда ижтимоий педагогиканинг мустақил фан сифатида ривожланиши. Социал ишлар методлари: коммуникатив техника, ҳуқуқий, тиббий социологик, ижтимоий-психологик ва ҳ.к. Социал ишлар технологияси: ташҳис, адаптация, реабилитация, қарияларни таъминлаш ва ёрдам бериш, хизмат кўрсатиш, консултация бериш, инновация, прогноз кабилар ҳақида билим беришдан иборат.
Педагогик фаолиятда психологиянинг аҳамияти. Фаолият  ва мотивлар. Фаолиятнинг асосий турлари. Мотивасия соҳасилари. Шахси экспериментал тадқиқ қилиш методлари. Педагогик жараённи бошқариш. Таълим ва ақлий тараққиёт. Педагогик қобилият ва унинг турлари. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар. Илмий тадқиқот объектлари ва методлари. Таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш, унинг узвийлиги, узлуксизлиги. Ўтмиш ва замонавий педагогиканинг асосий йўналишлари. Илғор педагогик қарашлар. Жаҳон таълим тизими. Педагогик жараёндаги интеграциялар. Таълим ва тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, бирлиги, дифференсияси, ягона педагогиc жараён. Таълим назарияси (дидактика)нинг асосий компонентлари: консепсиялари, парадигмалари. Таълим принсплари. Талим методлари, технологиялари. Таълим турлари ва босқичлари. Жамоада, оиладаги тарбия ҳамда ўз-ўзини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълимни бошқариш шакллари. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар. Педагог касбининг ўзига хос хусусиятлари. Педагогнинг коммуникатив қобилияти, унинг воситалари.
Илмий ва илмий-техник фаолиятни рағбатлантириш, илмий-тадқиқотчилик компетентлиги,  илмий манбааларни таҳлил қилиш методлари: илмий билиш методлари; индуксия, дедуксия, аналогия; педагогик компетентлик, яъни таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган ўқитиш шакллари, методлари ҳамда воситалари; таълим мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг узвийлигини таъминлашни билиш, машғулот олиб бориладиган фаннинг мақсади, вазифалари, предмети ва объекти, фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни ва аҳамияти; фан тараққиётининг ахборот-коммуникация технологияларига боғлиқлиги; фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва электрон адабиётлар; фан мазмунини ишлаб чиқишда ўқув режасидаги бошқа фанлар билан горизонтал ва вертикал узвийликнинг таъминланишини баҳолаш; фаннинг истиқболдаги тараққий этиши муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида билим ва лаёқатга эгалик.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling