Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet56/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – бўлажак кадрларга жисмоний маданият назарияси ва методикаси бўйича атрофлича ва чуқур касбий билимлар бериш. Келажакдаги иш фаолиятларида касбий-амалий аҳамият касб етувчи жисмоний маданият бўйича билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришни кўзда тутади.
Фаннинг вазифаси – бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларига ўқув муассасалари (умумтаълим мактаб, академик лисей ҳамда касб- хунар коллеж ўқувчиларини жисмоний маданият машғулотларида умумривожлантирувчи машқлардан, умумий ва махсус машқлардан фойдаланиш ҳамда спорт (жисмоний тарбия) мусобақалари ва спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш хусусиятларини шаклланишини ўрганишга кўмаклашади.
Жисмоний маданият назарияси - педагогик фандир. У инсоннинг баркамоллигини бошқаришнинг умумий қонунларини, шунингдек бу қонуниятлар асосида Ўзбекистон фуқароларининг жисмоний тарбияси вазифаларини, методларини ва иш мақсадларини аниқлайди; Жисмоний тарбия назариясининг мазмуни жисмоний камол топтирадиган ва Ватан мудофаасига тайёрлайдиган тарбия тўғрисидаги билимларни ташкил қилади.
Жисмоний маданият назарияси жисмоний тарбия амалиётидаги ҳамма турларини, ҳамда аралаш фанларнинг далилларини умумлаштиради. Буни ўрганиш ҳамма спорт - педагогик мутахассисларига умумназарий асос бўлади. Чунки тарбияни аввало инсоннинг ўзига қаратилганлиги Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган, ҳозирги кунда амалга оширилаётган “Ўзбек моделида” аниқ кўрсатилган - ўзлигини англаш биринчидан, унинг озод, еркин, нодир, улуғ сиймолигини англаш ва ўзида унга амал қилиш сифатларини шакллантириб бориш бўлса, иккинчидан унинг ўзига хос миллий-инсоний сифатларини очиб берувчи етник, маънавий - инсоний асосларини англаш ва уларга амал қилишдан иборатдир. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси фанининг бўлимларида жисмоний маданиятнинг умумий таълим ҳамда касб амалий тайёргарлик етиш тузилишида ва кундалик турмушда хусусиятлари ўрганилади. Шунингдек, спорт жисмоний тарбиянинг асосий компонентларидан бири ҳамда спорт фаолиятининг махсус шакли сифатида таҳлил қилинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling