Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


А111801 - ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ


Download 1.93 Mb.
bet50/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

5А111801 - ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ
(МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ)
Тузувчилар: Х.У. Бекчанов - УрДУ Бошланғич ва мактабгача таълим кафедраси мудири, б.ф.н.,
М. Жуманиёзова - УрДУ Бошланғич ва мактабгача таълим кафедраси доценти, ф.ф.н.;
Тақризчилар: Б. Султонов - Урганч давлат университети ҳузуридаги ҳалқ таълими ходимларини
қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази мактабгача бош-
ланғич ва махсус таълим кафедраси мудири, п.ф.н.,
С.У. Ходжаниязов – УрДУ ўқув ишлари бўйича проректор, п.ф.н., доцент


Кириш
Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим)” мутахассислигига магистратурага кириш учун мутахассислик фанидан имтиҳон синовларини қабул қилиш учун педагогика таълим йўналишларининг ўқув режасида умумкасбий фанлар блоки доирасида ўқитиладиган “Мактабгача педагогика фани”, “Нутқ ўстириш методикаси”, “Ижтимоий педагогика”, “Эстетик тарбия методикаси” фанларидан назарий саволларга жавоб бериши, таълим жараёнини технологик харитаси ва моделини яратиши, шунингдек, педагогик вазиятни илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиши лозим.
Мақсад мазкур кириш синовларини ўтказиш орқали абитуриентларнинг педагогика назарияси ва тарихи бўйича билим, кўникма ва малакаларини аниқлашдан иборат.
Вазифалари: абитуриент синов билетидаги 4 та назарий савол моҳиятини очиб бериши ва 1- та педагогик вазиятни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиши, вазиятлар ечимини ишлаб чиқиши, муаммони ҳал қилишда илмий-ижодий қобилиятини намоён етиши лозим. Абитуриент назарий маълумотларни педагогик фанлар назарияси терминологияларидан тўғри фойдаланиб ёритиши, таянч тушунчаларни асослаши, шахсий фикр ва мулоҳазаларини аниқ илмий ва амалий далилларга таянган ҳолда баён қила олиши керак.
Абитуриент барча фанларнинг ижтимоий тараққиёт босқичлари, жамият ривожланишида таълим-тарбиянинг ўрни, педагогика тарихи фанининг манбалари, халқ педагогикаси манбалари масалаларини кенг ёрита олиши, инсон камолоти ҳақидаги ғоялар тараққиёти масалаларини таҳлил қилиши, ўз шахсий фикрларини баён қилиши лозим.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling