Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш


Download 283.25 Kb.
bet12/26
Sana26.01.2023
Hajmi283.25 Kb.
#1128293
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР

2-вариант
Мазкур технология бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва характерга (муаммоли, мунозарали, турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга мўлжалланган бўлиб, оғзаки ва ёзма иш шаклларида амалга оширилиши мумкин. Технология машғулот мобайнида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариш, навбат билан талаба (ёки ўкувчи) ёки ўқитувчи ролида бўлиш ва мос балларни тўплаш имкониятини беради.
«Бумеранг» технологияси талаба (ёки ўқувчи)ларга танқидирт фикрлаш, уларда мантиқни шакллантиришга имконият яратади, шунингдек уларнинг хотирасини, ғояларини, фикрларини, далилларини ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Мазкур услуб талаба (ёки ўқувчи)ларга таълим билан бир қаторда тарбиявий характердаги:
-жамоа билан ишлаш маҳорати;
-муомалалилик;
-хушфеъллик;
-кўникувчанлик;
-ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш;
-фаоллик;
-ишга ижодий ёндашиш;
-ўз фаолиятининг самарали бўлишига қизиқиш;
-ўзини баҳолаш каби қатор сифатларини ҳам шакллантириш имкониятини беради.
Технологиядаги асосий тушунчалар:
Очиқ саволларбундай саволлар муомала қилиш ва ўзаро сўзлашувни давом эттиришга имкон беради, шу билан бирга уларга қисқа, бир хил жавоб бериш мумкин эмас.
Ёпиқ саволларбундай саволлар олдиндан «ҳа» ёки «йўқ» туридаги тўғри ва очиқ жавобларни беришни кўзда тутади.
Кўндаланг сўров- талаба (ёки ўқувчи)лар бир-бирига гуруҳлаб берувчи қисқа саволлар қаторидан иборат бўлиб, ўзига хос ахборотлар излаш ҳамда далилларни, оппонентлар эгаллаган ҳолатини аниқлаш, шунингдек муайян қарорлар қабул қилиш учун ажойиб имкониятдир.
Кўндаланг сўроқ пайтида ўзаро мунозарага киришиш мумкин бўлмай, балки фақат саволлар берилишига рухсат берилади.

Изоҳ: Ушбу кўринишда талабалар 5 тадан 4 та гурухларга бўлинадилар ва ўқитувчи берилган доирачалардаги саволлар бўйича маълумот тарқатади, маълум бир вақт ичида уларга жавоб тайёрлайдилар. Фаол иштирокчилардан янги гурух ташкил этилади ва ахборот алмашинади. Ўзлаштириб бўлингач, ички назорат килинади (савол-жавоб) ва фаол иштирокчилар ўз жойларига қайтадилар. Шу тариқа бумеранг технологияси юқорида қайд этилгандек кетма-кетликда қўлланилади.





Download 283.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling