Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш


ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Download 283.25 Kb.
bet13/26
Sana26.01.2023
Hajmi283.25 Kb.
#1128293
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР

ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
«ЗИНАМА - ЗИНА» технологияси
Технологиянинг тавсифи. Ушбу машғулот талаба (ёки ўқувчи)ларни ўтилган ёки ўтилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда хотирлаш, ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида ифодалай олишга ўргатади. Бу технология талаба (ёки ўқувчи)лар билан бир гуруҳ ичида якка ҳолда ёки гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзма равишда ўтказилади ва тақдимот қилинади.
Технологиянинг мақсади. Талаба (ёки ўқувчи)ларни эркин, мустакил ва мантиқий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб улардан назарий ва амалий тушунча ҳосил қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир эта олишга, уни маъқуллашга, шунингдек, мавзунинг таянч тушунчаларига изоҳ беришда эгаллаган билимларини кўллай олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланиши: маъруза (имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида якка тартибда ёки кичик гуруҳларда ўтказиш ҳамда назорат дарсларида қўлланилиши мумкин.
Машғулотда қўлланиладиган воситалар: А-3, А-4 форматли қоғозларда тайёрланган (мавзуни ажратилган кичик мавзучалар сонига мос) чап томонига кичик мавзулар ёзилган тарқатма материаллар, фломастер (ёки рангли қалам)лар.
Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни мавзулар сонига қараб 3-5 кишиданиборат кичик гуруҳларга ажратади (гуруҳлар сони 4 ёки 5 та бўлгани
    маъқул);

  • талаба (ёки ўқувчи)лар машғулотнинг мақсади ва уиинг ўтказилиш тартиби билан таништирилади. Ҳар бир гуруҳга қоғознинг чап қисмида кичик мавзу ёзуви бўлган варақлар тарқатилади;

  • ўқитувчи гуруҳ аъзоларини тарқатма материалда ёзилган кичик мавзулар билан танишишларини ва шу мавзу асосида билганларини фломастер ёрдамида қоғоздаги бўш жойига жамоа билан биргаликда фикрлашиб ёзиб чиқиш вазифасини беради ва вақт белгилайди;

  • гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма материалда берилган кичик мавзуни ёзма (ёки расм, ёки чизма) кўринишида ифода этадилар. Бунда гуруҳ аъзолари кичик мавзу бўйича имкон борича тўлароқ маълумот беришлари керак бўлади.

  • тарқатма материаллар тўлдирилгач, гуруҳ аъзоларидан бир киши тақдимот қилади. Тақдимот вақтида гуруҳлар томонидан тайёрланган материал, албатта, аудитория (синф) доскасига мантиқан тагма-таг (зина шаклида) илинади;

  • ўқитувчи гуруҳлар томонидан тайёрланган материалларга изоҳ бериб, уларни баҳолайди ва машғулотни якунлайди.

Изоҳ: ўқув машғулотининг бундай ташкил этшиши талаба (ёки ўқувчи)ларни мустақил фикрлашга, ўтилган ва ўзлаштирилган мавзуларни эслашга, уларни ёзма (ёки расм, чизма кўринишида) баён этишга, фикрларни умумлаштиришга ўргатади.

Изоҳ: Ушбу кўринишда талабалар 5 тадан 4 та гуруҳларга бўлинадилар ва ўқитувчи берилган доирачалардаги саволлар бўйича маълумот тарқатади, маълум бир вақт ичида уларга жавоб тайёрлайдилар. Саволларга навбатма-навбат жавоб берилади ва зинанинг чуққисига қадар саволлар мураккаблашиб боради. Шу тариқа зинама-зина технологияси юқорида қайд этилгандек кетма-кетликда қўлланилади.



Download 283.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling