Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш


Download 283.25 Kb.
bet15/26
Sana26.01.2023
Hajmi283.25 Kb.
#1128293
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР

Вазифа. Ўқитувчининг муомала ва мунособатни бошқаришдаги ҳаракатлари қайси бошқарув усулига мансуб эканлигини аниқланг ва уларга берадиган тавсифларини иловада келтирилган жадвалга киритинг.



Изоҳ: Ушбу кўринишда талабалар 4 тадан 5 та гурухларга бўлинадилар ва ўқитувчи берилган доирачалардаги саволлар бўйича маълумот тарқатади, маълум бир вақт ичида уларга жавоб тайёрлайдилар. Жавоб беришда талабалар рангли иллюстрациялар билан ишлашади. Доскада чизмалар чизишади. Берилган маълумотларни етарлича ўзлаштирилади. Шу тариқа чаррхпалак технологияси юқорида қайд этилгандек кетма-кетликда қўлланилади.
ЁЗМА БАХС” (дебат)лар услуби
Услубнинг мақсади: талабаларга ўқув хонасидаги тенгдошлари билан биргаликда шу оила жамоатчилик фикрини тўлқинлантирилаётган мавзуларда мулоқотлар режалаштириш имконини бериш. Услуб талабаларнинг берилган мавзу сохасидаги билимларини чуқурлаштириш шароитини яратиш, мунозара маданиятини ўргатиш ва ўз фикрини асослаш қобилятини ривожлантириш.
Шу услубдан фойдаланишда ўқитувчи талабаларини бахолаш учун асос хизматини ўтовчи ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма бахслар услуби бундай мулоқотларни ўқув хонасидаги барча талабалар иштирокида ёзма шаклда ўтказиш имконин беради.
Машғулотни ўтказиш тартиби: талабалар бахс мавзуси билан уйда танишадилар. Бахс арафасида ўқитувчи бўлажак мавзу тўғрисида ўқувчиларга ахборот берар экан, бахслар қай йўсинда ўтишини қисқача тушунтиради.
Рахбар гурух талабаларини иккига ажратади ва уларни ўқув хонасининг икки томонига қатор қўйилган столлар ёнига ўтказади ва ҳар бир гурух қатнашчилари қайси нуқтаи назарни химоя қилишларини белгилайди. (масалан 1 – гурух – ижобий холат жорий қилиниши тарафдорлари, 2 – гурух бунга қаршилар).
Шундан сўнг рахбар талабаларни жуфтлайди, ҳар бир жуфтда қарама–қарши қарашлар тарафдорлари бўлиши керак. Жуфтларни тартиб рақами ёки алифбо харфлари билан белгилаймиз. Ўқитувчи 1 – гурух талабаларига ҳар бири жуфт санаси (рамзи) билан белгиланган катак қоғоз варақларини тарқатади.
Талабалар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб жуфтма – жуфт ёзма мулоқоти бошлайдилар. 1 – гурух талабаларига ўзлари мақуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилини шакиллантириш учун беш дақиқа вақт берилади. Улар бу далилни қоғоз варағига пухта тахрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. Бу вақтда 2–гурух талабалари ўзлари бахс жараёнида баён этишлари мумкин бўлган нуқтаи назарларни исботлашлари мумкин.
Ёзилган варақлар қарши гурухдаги шерикларга берилади. Уларга жуфт бўйича шерикларининг далилларига қарши жавоб топиш ва ёзиш учун хамда ўз қарши далилларини баён қилиш учун саккиз дақиқа вақт ажратилади.
Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2 – 3 маротаба такрорланади, бунда ҳар бир талаба шеригининг далил – исботига жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. Талабаларнинг билимларини анқлаш учун 3 – 4 раунд етарлидир. Охирги раундда талабаларга якуний параграфни ёзиш имкони берилади. Шундан сўнг ёзма иш егиб олинади.
Бахсларга якун чиқаришнинг яхши шакли иккала томонга қаратилган саволдир: “Қарши томоннинг энг яхши далили – исботлари қайсилар бўлди?”
Ўқтувчи ишни яккама якка ёки жуфти бўйича бахолаши мумкин. Агар ўқитцвчи ёзма иўни бахолашни режалаштирган бўлса у ҳақида талабаларни дарснинг бошидаёқ огохлантириши керак.
Билимлар, тасаввур ва ғояларнинг жадал эволюцион динамикаси доимий равишда замонавийликка яроқсиз бўлган мавжудликнинг элементлари ҳажмини ошириб боради. “Музей жамиятда йўқолиб бораётган қадриятларни намойиш этади ва у замонавий жараён таҳдид солаётган абадий умуминсоний қадриятларга эътибор қаратиши мумкин. У маданиятнинг анъаналар билан дахлдорлигини ва изчиллик асосидаги ривожланишида қадриятларнинг мерос сифатидаги аҳамиятини белгилаб беради”13.
Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик дидактик талаб талабанинг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш самарадорлигини такомиллаштириш, илмий фикрлашга ўқув фанига қизиқишни кучайтириш касбий билимларини чуқурлаштириш, назарий ва амалий машғулот мобайнида уларнинг фаоллигини оширишдан иборатдир. Жаҳон педагогик тажрибаси, замонавий педагогик технологияларининг талабаларни фанларга қизиқтиришга, уларнинг мустақил ишлашда фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдиқламоқда.
Таълимнинг бугунги вазифаси ўқувчиларни кун сайин ошиб бораётган ахборот – таълим муҳити шароитида мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур.
Жамият ривожида бадиий тарбия музей фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, шунга кўра таълим-тарбия функцияси ҳамда музейга ташриф буюрган кенг омма билан ишлашнинг турли аспектлари амалга оширилади. Ўқув, илмий, маънавий-маърифий ишларда самарадорликни ошириш бугунги куннинг биринчи даражали вазифаларидан биридир. Айнан шу йўналишда турли хил категориядаги томошабинлар, музейларга ташриф буюрувчилар билан ишлаш, уларнинг ҳаётий мавқеи, ижодий фаоллиги ва маънавияти ривожига эътибор қаратиш асосий ўринга қўйилади. Шу сабабли, фанда янги педогогоик технологияни куллаб, келажакдаги шу сохага булган кизикишларини янада мустахкамлаш, хар бир утилган мавзу эсда коларли булиши учун шу фан янада мустакил урганилди.
Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланилишига оид билимлар, тажриба ўқувчи-талабаларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. Шу билан бирга таълим-тарбия жараёнларида янги педагогик технологияларни қўллашда ўтмиш алломаларимизнинг ғоя ва қарашларидан фойдаланиш ўқувчи-талабаларни ўқитиш ва тарбиялашни янада самарали бўлишига олиб келади.



Download 283.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling