Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш
Download 283.25 Kb.
|
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологиянинг мақсади.
- Технологиянинг
- Машғулотда фойдаланиладиган воситалар.
- Машғулотни ўтказиш тартиби.
1-вариант
Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талаба (ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча талаба (ёки ўкувчи)ларни баҳолай олишга қаратилган. Технологиянинг мақсади. Ўқув жараёни мобайнида тарқатилган материалларни талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара ва турли саволлар орқали тарқатма материаллардаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини назорат қилиш ва баҳолаш. Ўқув жараёни мобайнида ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) томонидан ўз баҳо (ёки балл)ларини эгаллашга имконият яратиш. Технологиянинг қўлланиши. Амалий машғулотлар, семинар ёки лаборатория машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда якка тартибда, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида фойдаланилиши мумкин. Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Талаба (ёки ўқувчи) дарс жараёнида мустақил ўқишлари, ўрганишлари ва ўзлаштириб олишлари учун мўлжалланган тарқатма материаллар (ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар). Машғулотни ўтказиш тартиби. Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади: талаба (ёки ўқувчи)лар кичик гурухларга ажратилади; талаба (ёки ўқувчи)лар дарс (машғулот)нинг мақсади ва тартиби билан таништирилади; талаба (ёки ўқувчи)ларга мустақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар тарқатилади; берилган матнларталаба (ёки ўқувчи)лар томонидан якка тартибда мустақил ўрганилади; ҳар бир гуруҳ аъзоларидан янги гуруҳ ташкил этилади; янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил ўрганган матнлари билан ахборот алмашадилар, яъни бир-бирларига сўзлаб берадилар, матнни ўзлаштириб олишларига эришадилар; берилган маълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун гуруҳ ичида ички назорат ўтказилади, яъни гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан савол - жавоб қиладилар; янги гуруҳ аъзолари дастлабки ҳолатдаги гуруҳларига қайтадилар; дарснинг қолган жараёнида талаба (ёки ўқувчи)лар билимларини баҳолаш ёки тўплаган балларини ҳисоблаб бориш учун ҳар бир гурухда «гуруҳ ҳисобчиси» тайинланади; талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан барча матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ўқитувчи (ёки оппонент гуруҳ) талаба (ёки ўқувчи)ларга саволлар билан мурожаат этадилар, оғзаки сўров ўтказадилар; саволларга берилган жавоблар асосида гуруҳларни тўплаган умумий баллари аниқланади; ҳар бир гуруҳ аъзоси томонидан гурухдаги матннинг мазмунини ҳаётга боғлаган ҳолда биттадан савол тузилади; гуруҳлар томонидан тайёрланган саволлар орқали савол-жавоб ташкил этилади («гуруҳ ҳисобчилари» берилган жавоблар бўйича балларни ҳисоблаб борадилар); гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган умумий баллар йиғиндиси аниқланади; гуруҳлар тўплаган умумий баллар гуруҳ аъзолари ўртасида тенг тақсимланади. Изоҳ: ўқитувчи дарсни шу тартибда тугатиши ёки ўқув материалини талаба (ёки ўцувчи)лар томонидан якка тартибда қандай ўзлаштиршганини яна бир бор ўз-ўзига баҳо бериш тартибида назорат қилиш учун «Чархпалак» технологиясидан фойдаланган ҳолда ўқилган ва ўзлаштирилган матнлар асосида тайёрланган тарқатма материалларни талаба (ёки ўқувчи)ларга тарқатиб, ўз билимларини текшириб олишларига имконият яратиши мумкин. дарс (машғулот)ни якунлаш, уйга вазифа бериш. Download 283.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling