И.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари – жамият ривожланиши ва тараққиётини юксак маънавият билан боғлиқ эканлиги асослаб берилган асар бўлиб, унда маънавиятни англаш, унга бўлган эҳтиёж, маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни, миллий ғоя ва ижтимоий ҳаёт, глобаллашув даврида маънавий таҳдид кўринишлари, маънавиятни юксалтириш омиллари, жамият тараққиётини таълим-тарбия билан боғлиқлиги ҳамда ҳозирги даврда ёт ва зарарли ғоялар ва уни олдини олиш шарт-шароит ва омиллари илмий таҳлил этилган. Маънавиятни инсонга хос муҳим хусусият эканлиги, инсон қалбига йўл топа олиш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар, маънавиятсиз келажак йўқ эканлиги ёритилган.
Инновация- лотинча сўз бўлиб, “янгилик киритаман” маъносини билдиради.
Интеграция - қандайдир қисмларни бир бутунга бирлаштириш, ниманингдир таркибига кириш (иқтисодий интеграция, илмий интеграция).
Интеллект - шахснинг янги билим ва кўникмаларни тез ва осон
Интерфаол- инглизча сўз бўлиб, “ўзаро таъсир” маъносини билдиради. Бирор фаолият ёки муаммони ўзаро мулоқатда, ўзаро баҳс-мунозара усулида, фикрлашишида ҳамжиҳатлик билан ҳал этиш маъносини англатади.
Интерфаол машғулот — ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро фаол иштирок этадиган машғулот; жараён ҳамкорликда кечади.
Каузаллик - сабабият, бири (сабаб) бошқасини (оқибатни) белгиловчи ҳодисаларнинг ирсий алоқасини ифодаловчи фалсафий тушунча.
Концептуализация - тўпланган эмпирик билимларга уларнинг назарий уюшқоқлигини таъминловчи онтологик тасаввурларни киритиш; ўрганилаётган объектларнинг табиати ҳақидаги тушунчаларнинг алоқалари схемаси.
Метод- юнонча сўз бўлиб,йўл, усул, ҳаракат усули маъносини билдиради.
Методология (фанда) - илмий тадқиқотда фойдаланиладиган методлар мажмуи; олимнинг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш ва тузиш усуллари ҳақидаги таълимот.
Назария (илмий) - воқеликнинг у ёки бу соҳасидаги қонуниятлар ҳақида яхлит тасаввур берувчи илмий билимни ташкил этиш шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |