«Онг ва тафакур ўзгармаса, ҳаёт ўзгармайди» ғояси – жамият ривожланишини инсон онги ва тафаккури билан боғлиқ жиҳатлари, унинг жамият ҳаётига фаол таъсири билан боғлиқ ғоялар ва қарашлар тизими бўлиб, у анъанавий қарашдан тубдан фарқ қилади ва ижтимоий ҳаётнинг ўзгариши инсоннинг онг ва тафаккур даражаси, дунёқараши, билим, кўникма ва малакаси ҳамда ҳаётга бўлган муносабати билан боғлиқ эканлигини ифодаловчи янгича қараш ва ёндошувдир.
Парадигма - илмий вазифаларни ҳал қилишда намуна сифатида олинган назарий, методологик ва аксиологик кўрсатмалар тизими.
Перипатетизм - Аристотель ва унинг издошлари (Теофраст, Стратон, Форобий, Ибн Сино ва бошқалар)нинг барча билим соҳалари, шу жумладан илмий билим соҳаларини илмий ишлаб чиқишга асосланган фалсафий таълимоти.
Рим клуби - асосий фаолияти атроф муҳитни сақлаш мақсадида глобал муаммоларни ўрганишга йўналтирилган халқаро ноҳукумат ташкилоти (1968 йилда ташкил топган).
Синергетика - ўзини ўзи ташкил этиш, глобал эволюция, «хаос орқали тартиб»нинг вужудга келиши ва ҳоказолар билан боғланувчи ҳозирги замон ўзини ўзи ташкил этиш назарияси.
Синергетика - ҳозирги замон ўзини ўзи уюштириш нзарияси, глобал эволюциянинг ўзини ўзи уюштириш ҳодисаларини ўрганиш билан боғлиқ янгича дунёни кўриш.
Тарбия – аниқ мақсад асосида шахсда ижобий хислатларни шакллантиришга қаратилган фаолият.
Тарбия воситалари – тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқа турли вазифаларни бажариш учун белгиланган моддий, маънавий, маданий объект ва предметлар йиғиндисидир.
Тарбия методлари – тарбияланувчини ҳаётини, фаолиятини, муомала ва муносабатини ташкил этиш, ҳулқи ва фаолиятини тартибга солиш учун педагогик мақсадга мувофиқ ижтимоий шартланган усуллардир.
Тарбия принциплари – тарбия жараёнининг мазмуни, методлари ва воситаларига қўйиладиган талаблар.
Тарбия усуллари – тарбия методининг бир қисми бўлиб, алоҳида таъсир, муайян ўзгартиришни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |