Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш


Жамият ривожланишига формацион қараш


Download 283.25 Kb.
bet20/26
Sana26.01.2023
Hajmi283.25 Kb.
#1128293
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР

Жамият ривожланишига формацион қараш – жамият тараққиётини моддий ишлаб чиқариш усули балан боғлаб тушуниш. Унга кўра моддийлик жамият ривожланишининг белгиловчи омили сифатида талқин қилинади ва жамият ривожланиши бешта босқичга бўлиб ўрганилади. Бундай қараш ижтимоий фанларда марксистик ғоя ва коммунистик мафкура билан боғлиқ назарий қоидаларга асосланади. У илмий ва назарий жиҳатдан чекланган бўлиб, жамият ривожланишини холисона ўрганишга, асосли илмий хулосалар чиқариша имконият бермаслиги билан характерланади.
Жамият ривожланишига цивилизацион ёндошув – жамият ривожланишини тушунишда маданиятлар хилма-хиллигини эътироф этадиган ва турли халқлар миллий маданий мероси ва тараққиёт йўли, хусусиятларини эътироф этадиган назарий ва илмий қараш бўлиб, у жамият тараққиётининг ўзига хос хусусиятларини ва демократия моделларинининг хилма-хиллигини тушунишга асосланади.
Жамият ривожланишида маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги – И.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида илмий жиҳатдан асослаб берилган янгича ғоя бўлиб, у жамият ривожланиши қонунларини холисона ўрганишга асосланади. Ижтимоий тараққиётда маънавий ҳаёт билан моддий ҳаётни бир-бири билан узвий алоқадор бўлган икки жиҳати эканлиги илмий асосланган қараш ва ёндошувдир.
И.Каримов асарларида жамият ривожланишининг янги концепциясининг асосланиши – жамият ривожланиши тўғрисида янгича назарий, илмий концепциялар ва ғоялар мажмуидан иборат бўлган қарашлар тизими бўлиб, у И.Каримовнинг 20 жилдлик асарлартўпламида ва бошқа асарларида ўзининг ифодасини топган. Ужамият ривожланишига формацион, синфий-партиявий принциплардан мутлақо воз кечилганлиги билан илмий амалий аҳамитга эга. Жамият ривожланишида маънавий-моддий ҳаёт уйғунлиги, инсон омили, цивилизациялар хилма-хиллигига асосланган холда жамият ривожланишининг илмий асослари асослаб берилган.
И.Каримовнинг «Мустақилликка эришиш остонасида» асари – Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йўлига ўтиш билан боғлиқ холда амалга оширилган муҳим ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар даврини ўз ичига олган 1989-1992 йиллар билан боғлиқ воқеалар тўғрисидаги қарашлар, ёндошувлар, илмий-амалий хулосаларни ўзида акс эттирган президент нутқлари, маъруза ва чиқишлари ўзи ифодасини топганлиги билан характерланади.

Download 283.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling