Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Курс иш мавзусининг долзарблиги
Download 239.5 Kb.
|
Tibbiyot kurs ishi 5
Курс иш мавзусининг долзарблиги
Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат дасгурларида белгиланган вазифалар, энг аввало, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро ўзининг саломатлигини, оиласи ва яқинлари манфаатини давлат томонидан янада ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан диққатга сазовордир. Мустақил Ўзбекистондаги барча давлат, но давлат ва жамоатчилик ташки-лотлари, илмий муассасаларнинг фаолларини, биринчи навбатда, ёш авлод, қолаверса, барча фуқаролар онгига ўз саломатлиги учун қайғурищ ҳар бир инсоннинг ва барчанинг муқаддас бурчи эканлиги ғоясини етказишга қаратилган ҳаракат билан боғлиқ фаоллиги аҳмиятлидир. Бу ўз навбатида, соғлом турмуш тарзи ғоясини омма орасида кенг тарғиб этишни тақозо этади. Республикамизнинг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашида, жамиятни соғломлаштиришда ёшлар онгида соғлом турмуш маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Келажаги буюк давлат барпо этиш фуқароларнинг соғлом турмуш маданиятлилик даражасига боғлиқдир. Умуман баркамол, соғлом авлод тарбияси, истиқболли келажак учун қайғуриш демакдир. Чунки, Ватанни севган одамгина унга муносиб фарзанд тарбиялай олади. Касби, ёши, жинси, миллатидан қатъий назар бугун ҳар бир юртдошимиз баркамол авлод тарбиясига дахлдор бўлиши лозим. Ана шундагина Юртбошимизнинг “Соғлом авлод деганда, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман”1, деган доно фикрлари замирида ўсиб келаётган баркамол авлодга буюк ишонч мужассамлигини янада чуқурроқ тушуниб етамиз. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳам аслида психологик амаллар, кўникмалар, керак бўлса, малакани талаб қиладиган тушунчадир. Яъни, соғлом турмуш тарзига оиладан бошлабоқ болаларни ўргатиш лозим. Фикримизча, соғлом турмуш тарзи маданияти, аввало, шахснинг фикрлаш тарзидан келиб чиқади, яъни, у инсон тафаккурига боғлиқ. Спорт билан шуғуллаишп мақсадга мувофиқлигини, кундалик бадантарбия керақлигини, жисмоний иш билан ақлий иш мутаносиблигига риоя қилишни, вақтида овқат тановул этиб, вақтида ухлаш лозимлигини, кўзни, қулоқни, керак бўлса, танни фавкулодда хатарлардан, ёмон сўз, ёмон кўз ва жисмоний таъсирлардан асрашни, чекиш, ичиш зиёнлигини, ҳамма-ҳаммасини биламиз, лекин била туриб, соғлом турмуш тарзи қоидаларини ҳар қадамда бузаверамиз. Нима, ақлимиз, тафаккуримиз танимизга зидми? Биринчидан, ҳар бир шахснинг назарида бу қоидаларни ҳамма бузаётгандай туюлади: «мен ҳам ҳамма қатори». Масалан, Америкада чекувчилар ва чекмайдиганлар ўртасида сўров ўтказилган. Чекишнинг инсон организмига зарари бор эканлигини ҳар иккала тоифа ҳам 100 фоиз билади, лекин, ҳаттоки чекмайдиганлар орасида ҳам унинг зарарли томони хатарли эмаслигини ёқлайдиганлар, чекадиганлар орасида эса тенг ярми аслида че-киш унчалик хавфли эмас, чунки «ҳамма чекади-ку» деган фикрда бўлганлар. Яъни, тафаккур ўзи тан олиб турган нарсаларга ўз эгасини ишонтира олмайди, қолаверса, чекиш туфайли хасталанган беморларни айни дамларда чекаётган инсон кўзи билан кўрмайди, улардан узокда яшайди, бу ўринда «кўздан нари - ақлдан нари» деган тамойил ишлайди. Иккинчидан, одамларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишларига тўсиқ бўлувчи омиллардан бири - одамларда соғлом яшашга нисбатан сабаб (мотив), омилларнинг кучсиз эканлиги. Яъни, кўпчиликда саҳар туриб бадантарбия билан шуғулланиш истаги тонгги ширин уйқудан кўра кучсиз келади. Ёки бўлмаса, ҳозирги кунда ёшлар учун алоҳида, хотин-қизлар учун алоҳида махсус соғломлаштириш масканлари, шейпинг гуруҳлари мавжуд, лекин уларнинг кўпчилиги пулли, пулни яхшиси бошқа нарсага, масалан, майда-чуйда рўзғор буюмларига, безакларга сарфлаш осонроқ, ёқимлироқ ва керакрокдай туюлади одамга. Шунинг учун соғлигингизни йўқотсангиз, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқаларга фалонча кетади, деб тушунтиришлар одам-ларга тезроқ таъсир қилади. Учинчидан, тафаккурдаги аналогия, ўхшатиш каби хусусиятлар соғлом турмуш тарзи мезонларини қабул қилишга ёрдам беради. Масалан, телевидение ёки радио орқали соғлом турмуш тарзини ҳаётий тамойилига айлантирган ва бу ишда катта муваффақиятларга эришаётган одамлар ибрати анча таъсирчандир. Чунки одам ўзини ўша ибратли одам ўрнига қўйишга мойиллик сезади ва «мен ҳам шундай соғлом бўламан», деган фикр уйғонади. Тўртинчидан, таълим масканлари, ОАВларининг асосий вазифаси тарғиботдир. Фойдали тарғиботнинг таъсирчанлигини таъминлаш лозим. Керак бўлса, одамнинг эрта кексайиши, юзлардаги ажинлар, хасталик ва бошқалар охир-оқибат барвақт ҳаётдан кўз юмишга олиб келишини айтавериш ва унинг олдини олишнинг ягона чораси соғлом турмуш тарзи эканлигини ёшликдан бола онгига етказиш керак. Оиладаги носоғлом муҳит жуда кўп иллатлар қатори, одамнинг ўз саломатлиги ҳолатига бўлган муносабатини салбий томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай ўзгаришларнинг ҳам турлича сабаблари бор. Масалан, агар оила аъзолари маълум соғлом турмуш тарзига ўрганган бўлсалар ҳам, бирор сабаб би-лан бу оилада низо, жанжал келиб чиқса, бу ҳолат барча оила аъзолари тафаккурининг салбий томонга ўзгаришига олиб келади. Бу ўз навбатида умуман фаолликнинг пасайишини келтириб чиқаради: кундалик бадантарбия учун ҳам куч қолмагандай, беҳоллик ҳис қилинади, ҳеч бир нарса ёқмаяпти», дея нолийди одам. Демак, ўзаро муомаладаги соғлом руҳият, самимият мавжуд ижобий одатларнинг барқрорлигини кафолатлайди. Download 239.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling