Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 239.5 Kb.
bet4/10
Sana28.01.2023
Hajmi239.5 Kb.
#1137146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Tibbiyot kurs ishi 5

Курс ишнинг методлари.
1. Ёшларнинг турмуш тарзини ўрганиш мақсадида кузатиш ва суҳбатлар ўтказиш.
2. Ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги фикрларини ўрганиш учун анкета сўровидан фойдаланиш.
3. Ёшларда соғлом турмуш маданиятини бойитиш мақсадида ижтимоий тренингларни татбиқ этиш.
4.Олинган натижаларни математик, статистик қайта ишлаш.
Курс ишнинг объекти. Ёшларнинг турмуш тарзини аниқлаш учун 50 нафар респондент танланди. Уларнинг 25 нафари қизлар, 25 нафари эса йигитлардан иборат.
Курс ишнинг предмети бўлиб, ёшларда соғлом турмуш маданиятини қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий психологик омиллари ҳисобланади.
Ўзбек оиласи азалдан соғлом турмуш тарзи, муомала маданиятини сақлаб келган. Бу ўз навбатида, ота-она ва фарзандлар муносабатларида ҳамда уй тутиш, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, рўзғорни озода ва саранжом тутиш, озодалик тамойилларида ўз аксини топган.
Ижтимоий ва психологик нуқтаи назардан ўзларини соғ ва саломат ҳис этган одамларгина жамиятнинг фаол аъзолари бўлиб, уларнинг кундалик ишлар, юмушларни бажаришлари самарали бўлиши мумкин. Шу боис ҳам тарбиядаги нуқсонлар ва номақул ижтимоий муҳит таъсирлари одамнинг жамиятда нотўгри хулқ андозаларини намоён этишига сабаб бўлиши, ҳаттоки, жиноий ҳаракатлар, нотўгри, ноўрин, бемаъни ишларни амалга оширишига олиб келиши мумкин.
Демак, атроф-муҳит, инсонлар билан бўладиган ижобий, самимий муносабатлар шахснинг саломатлиги борасидаги иммунитетини кучайтириши мумкин. Шунинг учун ҳам одам руҳий саломатлигининг ижтимоий босқичини таъминлаш жамиятдан, одамларнинг ўзидан улар руҳиятига салбий таъсир этувчи бидиатлар, салбий анъаналардан ўз вақтида воз кечиш, яхшиларини саклаб қолиш, таълим ва тарбия жараёнларидаги муросасизликларни бартараф этиш, профессионал малакаларни муттасил ошириб бориш, тўғри овқатланиш, дам олишни уюштиришни тақозо этади
Тиббиётнинг жуда кўп алломалари бу фаннинг келажаги саломатликни олдиндан муҳофаза қилувчи тадбирларга боғлиқ эканлигини таъкидлаб, бунда гигиенага алоҳида эътибор берганлар. Гигиена сўзининг келиб чикиши лотинча бўлиб, саломатликка «шифобахш этувчи» маъносини билдиради. Инсон саломатлигининг уч ўзаги, таркибий қисми борлиги уқтирилади, профессор В.М.Каримова2 томонидан унга яна бир «плюс» қўшиб, «фикрлаш гигиенаси» атамаси киритилган:

  • меҳнат гигиенаси;

  • муомала гигиенаси;

  • фикрлаш гигиенаси;

  • шахсий гигиена.

Инсон меҳнат қилмай яшай олмайди, лекин меҳнатда ҳам меъёрни билиш лозимки, ҳаддан ташқари чарчаш, ўзини толдириб қўйиш тўғри эмас. Шунинг учун ҳар қандай иш-амални айнан тетик пайтда, кундуз куни амалга ошириш, иш орасида вақтида овқатланиш, руҳиятига енгиллик берадиган омиллар, масалан, иш столида суйган бирор ўйинчоқ ёки ёқтирган нарсанинг бўлиши, кўзларга тин берувчи гул ёки унинг ўрнини босувчилар, тоза ҳавонинг бўлиши, чангдан имкон даражасида ўзни ҳимоя қилиш кабиларни унутмаслик лозим.
Соғлом турмуш тарзининг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги роли беқиёс. Лекин бу ҳам етарли эмас. Доктор Нэверестнинг ёзишича, «Фикрлаш гигиенаси - инсон ўз онгли ҳаётида амал қилиши лозим бўлган ўта муҳим қоидадир. Фикрлаш тарзи тўғри бўлган одамда муаммолар ҳам кам бўлади, саломатлик ҳам мустаҳкам бўлади”.

Download 239.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling