Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Зарарли одатлар ва улардан сақланишнинг йўллари
Download 239.5 Kb.
|
Tibbiyot kurs ishi 5
1.2. Зарарли одатлар ва улардан сақланишнинг йўллариСпиртли ичимликлар, кўкнори, тамаки, нос, наша, қорадори истеъмол қилишнинг инсон тана эҳтиёжи учун ҳеч қандай зарурияти йўқ. Шу зикр қилинган нарсаларга ўрганиш зарарли одатлардан ҳисобланади. Ана шу заруратсиз нарсаларни истеъмол қилиб, унга тана-нафсни ўргатиб, кундалик эҳтиёжига киритиб олиш, бу зарарли одатдир. Бу эса охир - оқибат одамзоднинг ҳаётини ва соғлиғини издан чиқишига сабаб бўлади. Кўп вақт ўтгандан кейин бу иллатдан қутулиб кетиш имкони бўлмай, киши иродасининг кучи етмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ота-боболаримиз доимо ўз фарзандларини, невара-чевараларини спиртли ичимликларни ичмасликка ундаб келганлар. Ичувчи ва чекувчилар бу нарсаларни истеъмол қилишни дастлаб соғлиқ - саломатлик ҳақида кам ўйлайдиган, куч-қувватга тўлиб келаётган ўсмирлик даврида, ёшликда ўрганадилар. Аммо ёши ўтиб борган сари бу иллатлар, одатлар инсоннинг саломатлигига нақадар зарарли эканлигини тушуниб етадилар, аммо унда кеч бўлади. Шул боис зарарли одатларга ўрганмасликнинг бирдан-бир йўли болалик давридан инсон ўзига - ўзи қаттиқ мақсад қўйиб, ичмаслиги ва чекмаслигидир. Ҳаёт йўлининг кўпгина қисмини босиб ўтган катталарнинг, кексаларнинг панду насиҳатларини, ўгитларини ҳамма ёшлар ҳам қабўл қилавермайдилар, одатда одам шу йўлни босиб ўтгач, оғир - енгилни тушуниб, орқа олдига қараб, хатоларни кўргач, ҳаётни қайтадан бошлагиси келади. Эришган ҳаёт тажрибалари асосида йўл қўйган хатоларни такрорламасликни орзу қилади, аммо қайтариб тўғирлашнинг иложи йўқ. Бу йўлни босиб ўтиш инсонга бир марта берилган. Шунинг учун инсон афсус - надоматлар чекади, холос. Инсонга берилган умр ҳаёт йўлининг бошидан охиригача бўлган масофадир. Бу масофанинг узун ёки қисқа бўлишига кўпроқ инсоннинг ўзи, унинг феъл-атвори сабабчи бўлади. Чунки олимларнинг аниқлашларича, инсон 180 йил, ҳатто ундан ҳам ортиқ яшаши мумкин, аммо одам боласи бу ёшгача яшаш учун инсоннинг саломатлигига таъсир қилувчи омиллар, зарарли одатлардан фориғ бўлиши керак. Одамнинг бутун танаси даладаги экинзор сув билан таъминланганидек, қон билан озиқланиб туради. Кўз олдингизга дарё, канал, катта - кичик ариқларни келтиринг. Агар сиз деҳқончилик ишлари билан таниш бўлсангиз, деҳқонлар ҳар йили кўзда канал ва ариқларни лойқадан тозалаб баҳорги экин даврига тайёрлаб қўяди. Агар ариқ ва каналларни икки, уч йил тозаламай қўйсалар, улар лойқа билан тўлиб, сувнинг юриши қийинлашади. Сув кам борса, экин яхши ўсмайди, ҳосил беролмайди. Инсон танасидаги қон томирлари ҳам бамисоли шунга ўхшайди. Унинг деворларига ичиш ва чекиш таъсирида “лойқа” аста-секин ўтира бориб, қон томирлари деворлари қалинлаша боради. Лекин қон томирларидаги лойқани тез-тез тозалаб туришнинг иложи йўқ. Натижада, аста-секин инсон танасининг майда қон томирлари орқали қон борадиган жойларига керақли миқдорда қон етиб бормайди. Шу сабабдан у ердаги ҳужайралар қон орқали етиб борадиган кислород ва озуқа моддалар билан етарли миқдорда таъминланмайди, тананинг ўша жойларидаги ҳужайралар ўла бошлайди. Ўлган ҳужайралар қайта тикланмайди. Натижада, инсон аъзосида қариш бошланади. Инсон истеъмол қиладиган ичимликлар, яъни суюқ маъсулотлар жуда кўп. Биз шулар орасида энг хавфлиси деб ароқни биламиз. Ҳали эрамизнинг YI-YII асрларидаёқ араб мамлакатларида узумни ачитиш йўли билан вино қилиб, уни қайта ишлаб тоза спирт муваффақ бўлганлар ва унинг номини арабчасига “алкаголь” деб аташган. Бу сўзнинг мазмуни “гангитмоқ”, яъни маст қилмоқ ва кайф қилмоқдир. Алкоголли ичимликни истеъмол қилиш бошланган даврларда кишилар завқ-шавқ учун ичганлар. Бироқ, аста-секин бу ичимлик инсонга шодлик, завқ-шавқ эмас, кўпроқ зиён-заҳмат, қайғу ҳасрат келтиришини пайқаганлар. Бу ярамас одатнинг инсон ҳаётига ёмон таъсир қилиши, турли-туман фалокатлар келтириши, кишини ҳатто инсон қиёфасидан чиқиб кетишига олиб келишини ўз кўзлари билан кўрганлар. Ҳадисларда шундай дейилган: “Ароқдан сақланинглар, чунки у барча ёмонликларнинг калитидир”, “Кўпи маст қиладиган ичимликнинг озидан ҳам сизларни қайтараман”. Шундан сўнг мусулмон аҳлининг дастурхонидан бу оғу ўрин ололмади. Алкогол ичимлиги, яъни ароқнинг зарарини кейинчалик тиббиёт фани аниқлаб берди. Ўтган асрларда шифокорлар алкогол ичимлигидан озроқ миқдордагисини “иштаҳа”ни очиш, инсонга кучини тиклаш учун тавсия қилганлар. “Бироқ бу янглишувларга кейинчалик 1915 йили врачларнинг Пирогов съездида барҳам берилиб, алкогол емирувчан таъсир қилмаган одам танасининг бирор қисми йўқ эканлиги аниқланди ва уни “дори” сифатидаги таъсири тавсия рўйхатидан ўчириб ташланди”. Агар у қонда 0,1-0,15 фоиз бўлса, кишининг ўзини тутиши ёмонлашиб, хулқи бузилади. Агар алкогол қон таркибида 0,3 фоиз бўлса, одам ҳушидан кетади, 0,5 фоиз бўлса, нафаси бўғилади, ҳатто у ўлиши мумкин. 150-200 грамм ароқ истеъмол қилган одам организмидан унинг таъсири 8-10 соатда, агар 0,5 литргача бўлса, ҳатто бир суткадан ортиқ вақтда чиқиб кетади. Ичувчининг навбатдаги иш кунига ҳам таъсир қилади. Алкогол ичимлигини доимо истеъмол қилувчи кишиларда жигар хасталиги кўп учрайди. Бу инсон саломатлиги учун хавфлидир. Айрим ёшлар ўзларича сигарета чекиш ёки давраларда иштирок этиш, бир қултум қадаҳ кўтаришни йигитчилик, энди катта бўлиб, элга қўшилганликнинг аломати, деб тушунадилар. Баъзан улар катталарнинг ёки ота-оналарнинг “чекишга ўрганма бу ёмон, зарарли одат”, деган насиҳатларига: “Нима қилибди чексам, ҳамма чекади-ку, киноларда, ойнаи жаҳонда дуппа-дуруст одамлар ҳам чекиб туришларини кўрамиз-ку”, деб гап қайтарувчи, ҳатто ота-онасидан, ака-опаларидан, муаллимлардан яшириниб чекиб юрувчилар учрайди. Афсуски, бу ножўя қилиқлари билан ўзларининг келажақларига беэътибор қараётганларини, агар чекишни давом эттира борсалар, охири ҳақиқий кашандага айланиб қолишларини, ёши улғайгач, оғир дардга йўлиқиб қолишларини билмайдилар. Улар аста-секин наша ёки қора-дори каби афюнларга ҳам ўтиб боришлари мумкин. Ҳаётда “ароқ” - ичқилик туфайли бундан ҳам фожиали ишлар бўлиб турибди. Шу сабабли ҳар бир ёш авлод шу заҳару - оғудан бутунлай йироқ юриши керак. Улар “шиша” деган либос ичида баъзиларга “оромижон” кўринган қотил, ҳамма ҳунрезликлар, ҳамма фожиалар сабабчиси бўлган, кўпгина ҳали очилмай сўлган ғунчалар ҳаётига завол бўлаётган, не-не гўзал қиз-жувонларимизнинг бахтсизлилига, номусларининг топталишига сабаб бўлаётган бу бемаъни лаззатдан фориғ бўлишлари лозим. Май ичган одам тўрт сифатга эга бўларкан. Дастлаб, у товусга айланиб, ўзини кўз-кўз қиларкан. Ҳаракатлари равон ва улуғворлик касб этаркан. Кейин маймун қиёфасига кириб, ҳамма билан ҳазиллашиб, майнавозчиликка ўта бошларкан. Ундан сўнг молга ўхшаб, охир оқибат тўнғизга айланаркан. Шунинг учун буюклар айтганидек: “Ичмаслик - ўчоққа ўтин, қозонга-гўшт, дастурхонга - нон, давлатга даромад, ҳамёнга – пул, мияга - ақл, танга-куч, оилага фаровонлик бахш этади”. Чекиш инсон саломатлиги учун ичкилик истеъмол қилишдан кам зарар келтирмайди. Узоқ йиллар чекиш натижасида тўқималардаги ўзгаришлар чуқурлашиб, касалликларга қарши чидамлилиги кескин пасаяди ва нафас олиш органлари бузилади. Чекувчиларда турли ўпка касалликларини айниқса ўпка сили, ўпка раки каби касалликларни келтириб чиқаради. Бу касал чекувчиларда бошқаларга қараганда бир неча бор ортиқ учрайди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича ўпка сили билан оьриганларнинг 70-80 фоизи чекувчилардир. Чекиш таъсирида одамнинг ақлий фаолияти ҳам ўзгаради. Эслаш 4,2% га, камаяди, агар чекмайдиган одамнинг юраги минутига 70 урса, чекувчиларда юрак уриши минутига 80-90 та бўлиши мумкин. Шуни алоҳида эслатиш керакки тамаки чекишдан ҳосил бўладиган моддалар, айниқса, бензоприн она ва хомилага ёмон таъсир кўрсатади. Туғилган боланинг ўртача вазни 150-240 граммга кам бўлади. Бундан ташқари, яхшигина чекилган хонада, 1,5 соат ўтирган, чекмайдиган одамнинг қонида икки мартагача никотин кўпаяди. Тамаки чекиш нақадар зарарли бўлгани учун кейинги пайтларда қатор мамлакатларда чекишга қарши қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Чекувчилар чекиш киши диққатини жамлайди ва амалий меҳнатни яхшилайди дейишади. Лекин шуни эсда тутиш керакки, никотин таъсирида нерв системасининг иши вақтинча яхшиланганлиги билан бош миянинг энергетик қувватига путур етади. Натижада киши ақлий меҳнат билан шуғулланганда кетма-кет чекади. Босиб-босиб чекиш натижасида организм тамакидан кучли заҳарланади: кишининг боши оғрийди, ранги ўчади, оғзи қурийди ва тахир маза сезади, юрак қисиши бошланади. Мия фаолиятини яхшилаш мақсадида чеқилган нарса энди кишини ўта хоритиб қўядиган зарарга айланади. Киши ҳар қанча кашанда бўлса ҳам уни чекишдан қутқариш мумкин. Бунинг учун унда чекишни ташлашига қатъий ирода бўлиши керак. Зарарли одатлардан яна бири бу зинодир. Зино исломда таъқиқланган бўлиб, никоҳсиз эркак ва аёлнинг бирга бўлишларидир. Зино исломдаги энг оғир гуноҳлардан биридир. Ҳозирги пайтда баъзи инсонлар зино нималигини фикрларидан чиқариб юборганлар. Нега деганда ҳозир қанчадан-қанча фохишалар мавжуд, улар зино нималигини унутишган, билишмайди ҳам. Улар зинони бир четга суриб қўйиб ўз баданларини сотиб пул топишяпти. Улар бу билан қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини заҳарлаяптилар. Қадимда зинокорларга ҳад урилган. Ҳад сўзининг луғавий маъноси чекка, кет, икки нарса оралиғидаги парда маъноларини беради. Шариат истилоҳида, Қуръонда, хадисда, ижмаъда муайян - азоб ва жазога лойиқ жиноят қилувчиларга Оллоҳ таолонинг ҳақи дегани ҳақида сўз юритилади. Зино йўлига кирган инсоннинг оиласидан фаришта, қут-барака қочади. У оиласидан, ота-онасидан, фарзандларидан, барча-барча яқин инсонларидан ажралади. Оиласидан ажраган инсонга ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Зино йўлига кирган инсон ҳеч қачон ўзининг асл ҳаётига қайта олмайди. Спид касаллиги ҳам шу йўл билан тарқалмоқда. Бетартиб, бегона эркак ёки бегона аёл билан алоқада бўлиш ва гиёҳвандлик бу касалликни келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда жинсий алоқадан кўра гиёҳвандликдан одамлар кўпроқ бу дардга чалиняпти. Download 239.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling