Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги
Ёшлар ҳаётида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш усуллари
Download 239.5 Kb.
|
Tibbiyot kurs ishi 5
2.2. Ёшлар ҳаётида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш усуллари
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва унга ҳаётда амал қилишга тайёрлаш мақсадида қуйидаги усуллардан фойдаланиш ижобий самара беради, деб ҳисоблаймиз. «Бирор нуқтаи – назарни эгалланг» Бу методни қўллашда муаммо сифатида тўғри жавоби бўлмаган, икки қарама-қарши моҳиятга эга бир неча фикр ёки қарашдан фойдаланиш керак. Мақсад: Бу метод ўрганилаётган мавзу бўйича турлича қарашларни намойиш қилиш учун кириш машқи сифатида фойдалидир. Бу талабаларга ўз нуқтаи-назарини ифодалаш, ҳамда мавзуни ўзлаштирилганлигини баҳолашга ёрдам беради. Олиб бориш тартиби: Хонанинг қарама-қарши томонининг бирига «розиман» иккинчисига «норозиман» деб ёзиб қўйилган иккита плакат осиб қўйилади. (Плакатга муаммо бўйича қутбли нуқтаи назар баён этилиши мумкин. Масалан: «гиёхванд моддани татиб кўришга руҳсат берилди ва гиёҳванд моддани татиб кўришга барчага руҳсат берилади»). (Ёки тўртта плакатни жойлаштириш мумкин. Масалан: «Розиман», «бутунлай розиман», «норозиман», «бутунлай норозиман»). Машқни ўтказиш қоидаларини кўриб чиқиб, муҳокама қилинади. Қоидалар пастда баён этилади. Иштирокчиларни муҳокама қилинаётган муаммо бўйча қайси фикрга кўшилсалар ўша плакат олдига келишларини сўранг. Иштирокчилар хоҳишига кўра улардан ўзлари танлаган нуқтаи-назарни асослаб беришларини сўранг. Фикрлар баён этилгандан сўнг иштирокчилардан фикрлари ўзгарганини, бошқа томонга ўтиш хоҳиши мавжудлигини сўранг. Улар ўз фикрларини ўзгартирганликларини асослашларини сўранг. Иштирокчилардан қарама-қарши томоннинг энг ишончли сабабларини кўрсатишларини сўранг. Ўтказиш тартиби: Ўз навбатингизни кутинг. Сўзловчини бўлманг. Бир вақтда фақат бир киши гапиради. Бир-бирингиз билан тортишманг. Янги ғоя ва сабаб келтиринг. Бир плакатдан иккичисига хоҳлаган вақтда ўтиш мумкин. Жойингизни ўзгартирганингизда бунинг сабабини келтиринг. Бошқаларнинг сабаб ва ғояларини эшитинг. Сиздан қайси ғоя ёки сабаб ёққанлигини сўраганларида жавоб беришга тайёр туринг. «Нуқтаи назаринг бўлсин» усули талабаларни ҳар қандай шароитда ҳам ўз нуқтаи назарига эга бўлган, мустақил, эркин фикрлайдиган бўлишига катта ёрдам беради. Ушбу усул орқали ўқитувчи барча талабаларни мунозарага жалб этиши ва аудиторияда жонлантиришни юзага келтириши мумкин. Талабалар минтақа, республика ва инсоният учун ҳарактерли бўлган энг долзарб муаммоларга ўз фикрларини билдириш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар. Машғулот давомида ўқитувчи мавзуга доир тўртта таъкидлов фикрни аудиториянинг тўрт томонига илиб қўяди. Кўнгилли саккиз талаба шу таъкидловларнинг қайси бирига қўшилса, ана шу таъкидлов ёнига туради ва ўз нуқтаи назарини баён этади. Масалан: Мен кишиларнинг сигарет чекишларига қаршиман. Мен кишиларнинг тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишлари уларнинг хоҳишлари, деб ўйлайман. Сигарет саратон касаллигини ва нафас йўли хасталигини келтириб чиқаради, унга қарши кўрашиш керак. Одамлар ёки менинг тенгдошларим сигарет чекадими йўқми менга барибир, бу менинг ишим эмас. Ушбу таъкидлар талабалар томонидан анализ қилинади, фикрлар муҳокама қилинади ва зарур хулосалар чиқарилади. Ўтказиш вақти 10-15 дақиқа. «Нуқтаи-назарларнинг даражаси» Ушбу машқни бажаришда қатнашчилар баҳсли муаммо бўйича қарашларнинг узлуксиз занжирини тасаввур этишлари учун тўғри чизиқ ҳосил қилган ҳолда туришлари керак. Баҳсли муаммо асосли бўлиши керак. Бу методда қарама-қарши қутбга эга қарашларни ифодалаган баҳсли муаммодан фойдаланилади. Мақсад: Муқобил нуқтаи- назарлар ўрганилади. Қарашлар амалий кўриб чиқилади. Амалиётда бошқалар фикрини эшитишга ўрганади . Мавзу бўйича қўшимча билимлар олинади. Олиб бориш тартиби: Муаммонинг таснифи ва қарама-қарши бўлган нуқтаи-назарлар. Ўқитувчи машқни бошлайди. Қарама-қарши нуқтаи-назардан қарашлар, ғоя фикрлар аниқ тушунарли бўлиши учун етарли даражада батафсил кўриб чиқилади. Бу икки қутбий қарама-қарши қарашларнинг қарама-қарши якунлари белгиланган бўлиши керак ва у кўринарли жойда туриши лозим. Индивидуал иш. Аввал иштирокчиларга ўз нуқтаи-назарларини ёзма равишда қисқача баён этиш ва ўз қарашини қўллаб-қувватлаш учун иккита энг ишончли далил келтириш тақлиф этилади. Узлуксиз занжир ҳосил қилиш. Иштирокчилар ўз нуқтаи-назарларини баён қилгунга қадар ўқитувчи доскага узлуксиз тўғри чизиқ чизади. Иштирокчилар ёзиб бўлганидан сўнг улардан бир ёки икки кишидан ўз қарашлари билан текшириш сўралади ва узлуксиз чизиққа узунасига ёзиш тақлиф этилади. Иштирокчиларга вақт ва жой чегараланганлиги, узлуксиз тўғри чизиқ атрофида айрим иштирокчиларнинг қарашлари ўрин олишини таъкидлайди, ҳамда уларни қарашлари билан таништиради. Бошқа иштирокчилардан кенгроқ сўралади. Аниқлаштириш ва ёрқинлаштириш 10-12 иштирокчига узлуксиз занжирда ўз ўринларини топишларини тақлиф этинг. Бу иштирокчилардан ўз нуқтаи-назарларини тушунтириш ва ёритишларини сўранг. Лекин ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилиш ёки далил келтиришни сўраманг. Жараён тугагандан сўнг ўтирганлардан иштирокчилар ўз тушунчалари бўйича фикрларини билдираётганликларида тўғри фикр юритганликлари сўралади. Бу босқич кейинги нуқтаи-назарларини ёритишни талаб этиши мумкин. Ўз фикрларини билдириш ва асослаш. Сўнг иштрокчилардан нима учун ушбу жойни эгаллаганликларини тушунтириб беришларини сўраш мумкин. Иштирокчилар ўзлари келтирган сабабларга оид жавоблар беришлари мумкин, лекин далилларга йўл қўйилмайди. Қарама-қарши фикрларни тасдиқлаш. Иштирокчилар қарама-қарши нуқтаи-назарларни эшитиб, ўйлаб кўраётганликларига ишонч ҳосил қилиш учун улардан бошқа далиллар келтиришлари мумкинлиги сўралади. Ҳаттоки уларнинг нуқтаи-назарларини инкор этса ҳам. Нуқтаи –назарларнинг натижаларини кўриб чиқиш. Иштирокчилар ушбу муаммонинг бўлиши мумкин бўлган оқибатлари турлича танловларини кўриб чиқишлари керак. Ўтказиш қоидаси: Аниқ белгиланган вақтга амал қилиш. Иштирокчилар фикрлари ўқитувчи (тренер) томонидан танқид қилинмаслиги керак, ҳатто у ишончли бўлмаса ҳам. Иштирокчи аввалги ўз нуқтаи-назарини ўзгартирса ҳам уни танқид қилмаслик зарур. Ўтказиш вақти 10-15 дақиқа. “Бирин-кетин сафлаш” (Даражалаш) “Бирин-кетин сафлаш” усули орқали иштирокчиларни таҳлил этиш ва муҳокама қилиш бўйича қарашлари машқ қилдирилади. Бу орқали уларга муқобил ечимлар бўйича танлов тақлиф этилади. Масалан: улар хуқуқнинг бузилишини оддий кўринишдан муҳим, жиддий кўринишига қараб бирин-кетин қўйиб, даражалаб чиқишлари мумкин. Бу орқали ииштирокчиларнинг берилган ҳолат ёки ғояга бўлган муносабатидан келиб чиқиб, мулоҳазалар шкаласида ўз ўрнини топиш вариантини ҳам қўллаши мумкин. Масалан, жиноятчиларни қийноққа солиш ёки уларга ўлим жазосини қўллашга муносабат билдириш тақлиф этилади. Бу муносабатни тўғри чизиқда ўз ўрнини белгилаш билан билдирилади. Чизиқнинг бир томони ўлим жазоси иккинчи томони уни рад этиш чегараси қилиб белгиланади. Иштирокчиларга чизиқда ўзининг эгаллаган жойини асослашга имкон бериш, турли нуқтаи-назардаги фикрларни эшитиш керак. Муҳокамадан сўнг ўз позициясини қайта баҳолашга ҳам имкон бериш мумкин. Иштирокчилардан муҳим аниқлаштирувчи шарт-шароит, ҳолатлардан сўнг ҳам бу ўринда қолиши, у ёки бу томонга қараб силжитишини сўраш ҳам фойдали усулдир. Масалан, йўловчи самолётга террорист томонидан портловчи модда қўйилган, у бир соатдан сўнг портлаши аниқланган бўлса-чи? У жиноятчига бу жазони қўллашга нисбатани ўз позициясини ўзгартирадими ёки ўз позициясида қоладими? Даражалашнинг бундай варианти аниқ муносабат ва нуқтаи-назарни тўғри акс эттириш имконини бериши мумкин. Катта эмоционаллик ва интеллектуал таъсир кучга эга. Ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашда ўзини онгли интизомга бўйсундириш, психологик хулқ маданияти, ҳар қандай вазиятда ҳис-ҳаяжон мувозанатини сақлай билиш катта аҳамиятга эга бўлади. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган кишиларда касалланиш оқибатида иш вақтини йўқотиш деярли тўрт марта камдир. Соғлом турмуш тарзи бу фақат шахсий иш бўлиб қолмай, балки маънавий ва жисмоний бойлик ва халқнинг куч қудратидир. Ҳозирги давримизда жисмоний тарбияга, спортга катта аҳамият берилиши ёшларнинг кундалик ҳаётига тобора чуқурроқ кириб бормоқда. Бу нафақат ёшлар саломатлигини сақлаш, чиниқтириш ва мустаҳкамлаш, балки бўш вақтдан оқилона фойдаланиш воситаси ҳам ҳисобланади. Ёшларнинг психикасида кучли толиқиш, зўриқиш ва қўшимча ҳаяжонли вазиятлар натижасида пайдо бўладиган салбий ҳолатларни олдини олиш учун жисмоний машқлар бажариш орқали организм функцияларини тиклаш, психофизиологик толиқиш оқибатларини профилактика қилиш муҳим восита ҳисобланади. Мунтазам спорт билан шуғулланиб бориш марказий асаб системаснинг нормал ишлашини таъминлайди. Демак жамиятда соғлом муҳит яратилар экан, бунда ёшларнинг жисмонан ва руҳан соғлом турмуш тарзи шакллана боради. Бу эса давлатнинг ва жамиятнинг ривожланиб, юксак даражада равнақ топишида ва тараққий этишида муҳим омил ҳимобланади. Хулоса Биз ўтказган тадқиқот асосида қуйидаги хулосалар келиб чиқди: -шахс ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш борасидаги назарий билим ва амалий кўникмаларни ёшлар томонидан ўзлаштиришга эришиш; -ёшларнинг кун тартибига катьий амал қилишларига эришиш; мунтазам равишда чиникиб бориш, фаол жисмоний ҳаракатни ташкил этиш ҳамда спорт билан доимий шуғулланишга эришиш; тўғри овқатланиш қоидаларининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги маълумотларни пухта ўзлаштириш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланиш; шахсий саломатликни саклашга нисбатан масъулиятни қарор топтириш; атроф-муҳитни муҳофаза қнлиш, экологик маданият қоидаларига эга бўлиш; турли хилдаги жароҳатланиш ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш лаёқатига эга бўлиш; салбий одатларни ўзлаштириш (тамаки маҳсулотларини чекиш, наркотик моддалар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш)нинг рағбати юзага келмаслигини таъминлаш; жинс сифатида тўғри тарбияланиш, шахсий гигиена қоидаларидан хабардор бўлиш ва уларга оғишмай амал қилиш; ўзида юксак ахлоқий сифатлар, кучли ва мустаҳкам иродани ҳосил қилишга эришиш, шунингдек, психогигиена талабларига амал қилиш. Янги жамиятнинг замонавий тарбия концепцияси инсон шахсини, яъни, баркамол, етук, қўйилган мақсадга эркин ва ўз кучи билан эриша оладиган ёшларни шакллантиришга қаратилгандир. Бу бир томондан, шахснинг ҳар томонлама гармоник ривожланишини, иккинчи томондан, унинг бутун ривожланиши жараёнида руҳий, жисмоний, маънавий соғлом ўсишини таъминлашни ўз ичига олади. Инсон ҳаёти, соғлиги энг катта ижтимоий бойликдир. Бу оила, мактаб ва инсон тарбияси, камолоти билан шуғулланувчи масканлар олдига соғлом турмуш тарзини шакллантириш масаласини кўндаланг қўяди.. Миллат соғлиги ҳам, табиий равишда, соғлом турмуш тарзи орқали ҳал этилади. Республика Президенти И.А.Каримов алоҳида эътибор бериб таъкидлаганидек: «Халқ соғлиғини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан биридир, ёш авлоднинг соғлиги ҳакида қайғуриш ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буларнинг барчаси, ёш авлоднинг соғлигига таъсир қилувчи асосий омилларни билишни, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг методологик, психологик, педагогик, тиббий ва гигиеник асосларини яратишни тақозо этади3». Бу нарса одамларнинг онгли равишда ўзларида ва ўз атрофларида саломатлик мезонларини ишлаб чшқишда фаол бўлишга ундайди. Бундай ишларни мавсумий эмас, мунтазам амалга ошириш, бунга фаол жамоатчиликни жалб этиш керак. Download 239.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling