Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Download 239.5 Kb.
bet5/10
Sana28.01.2023
Hajmi239.5 Kb.
#1137146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Tibbiyot kurs ishi 5

Курс ишнинг янгилиги. Тадқиқотнинг илмий жиҳатдан янгилиги ҳамда қиймати қуйидагилар билан изоҳланади:

  1. Тадқиқотда ёшларнинг соғлом ҳаёт тарзи илмий-амалий жиҳатдан асосланганлиги.

  2. Ёшларнинг соғлом турмуш маданиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида йигит ва қизлар онгини унинг ўзига хос қонуниятлари ҳақидаги билимлар билан бойитилганлиги.

  3. Талаба ёшларда соғлом турмуш тарзини таъминловчи билим ва малакалар ривожлантирилганлиги.

  4. Ёшларда соғлом турмуш маданиятини барқарорлаштириш мақсадида ижтимоий тренинглар воситасидан амалда фойдаланилганлиги.

Курс ишнинг назарий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти унинг илмий янгилиги ва тадқиқот методларининг янгилиги, ишончлилиги даражасидан келиб чиқади. Ёшларнинг соғлом турмуш маданиятини тадқиқ этиш ижтимоий психология, педагогик ва ёш даврлари психологияси ҳамда оилавий муносабатлар психологияси сохаларини илмий хулосалар билан бойитади, сохалараро ва предметлараро илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Курс ишнинг амалий аҳамияти шундаки, олинган натижалар асосида ёшлар учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилади. Бундай тавсиялар ёшларни ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Бу маълумотлар ёшларнинг соғлом турмуш ҳаётини изчил шарҳлашга имкон яратади.

I боб. Aхоли саломатлигида зарарли ва фойдали одатлардаги муаммо ва ечимлар


1.1. Инсон психикасининг наркотиклар таъсирида ўзгариши
Наркотикларга тобелик турли шаклларда намоён бўлади. Улардан бири ижтимоий тобелик бўлиб, унда ўсмир гиёхванд модда қабул қиладиган тенгкурлари даврасида бундай тобеликка учрайди. Гиёхванд модда истеъмол қила бошлаганда эса рухий тобелик шаклланади. Айниқса, бир гуруҳ ичида наркотик қабул қилинган бўлса, шу гуруҳ вакиллари яна тўпланган заҳотиёқ, ўша оғуга мойиллик пайдо бўлади. Кейинчалик эса, индивидуал тобелик шаклланади, яъни ҳар қандай шароитда ҳам гиёхванд модда қабул қилиш, унинг микдорини ошира боришга эҳтиёж кучайиб боради. Наркотик қабулида узилиш юз берса, гиёхвандда кучли азоб, изтиробли кечинмалар кузатилади.
Гиёхванд моддаларни қабул қилиш давом этган сайин боғлиқликнинг янада оғир тури - жисмоний тобелик шаклланади ва бунда гиёхванд модда инсон организмидаги биохимик жараёнларнинг бевосита иштирокчисига айланади. Кун сайин оғу микдорини ошириб бориш зарурати кучайиб боради.
Гиёхванд моддалар истеъмол қилиш диққатнинг бузилиши, хотиранинг сусайиши, фикрлаш, тушуниш ҳамда янги маълумотларни қабул қилишда қийналиш каби салбий психологик оқибатларга олиб келади. Галлюцинациялар, умидсизлик холати, зўравонлик (агрессия), ўз жонига қасд қилишга уринишлар гиёхванднинг саломатлигига зарар етказиб, уни руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолиши, охир-окибатда ўлишига сабаб бўлади.
Наркотикка тобелик хавфини келтириб чиқарувчи қатор объектив омиллар мавжуд бўлиб, улар қўйидагича намоён бўлади:

  • ўсмир хулқидаги қўрслик, кўполлик, кўпчилик билан келиша олмаслик;

  • интилувчанлик ва тиришқоқликнинг етишмаслиги, ёмон ўзлаштириш;

- ота-онасининг носоғлом турмуш тарзи, ҳаёт кечириши, наркотик қабул қилиши, алькогол ичиши, тамаки чекиши ва ҳоказо;
-ўсмир ҳаётида ижобий кечинмаларнинг етишмаслиги, тушкунликка
тушиш, кўпинча ёмон кайфиятда бўлиш;

  • ўсмирнинг хоҳиш-истаклари унинг реал имкониятлари ҳамда қўлга киритган натижалари билан мос келмаслиги;

  • оиладаги келишмовчиликлар, можаролар, ота-онанинг фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, улардаги камчиликларнинг фарзандига салбий таъсири ва бошқалар.

Ўсмир ва ёшларда наркотикларга тобелик ва натижада гиёхвандликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганилганда шу нарса аниқландики, нафакат ноқобил оилада ўсган, балки ҳар томонлама яхши, ўзига тўқ оилада тарбияланган болаларнинг ҳам бу балога гирифтор бўлиш эҳтимоли мавжуд экан. Бу биринчидан, уларнинг моддий аҳволи анча яхпш бўлгани учун, тунги клублар, дискотекалар, ҳар хил кўнгил очар жойларга тез-тез бориб тургани ва у ерда турли гиёхванд моддалар, жумладан, "енгил" наркотиклар истеъмол қилиш эҳтимоли туғилиши сабаб юз беради. Иккинчидан, бундай болалар бой-бадавлат, моддий жиҳатдан таъминланган бўлгани учун, гиёхванд моддалар савдо-сотиғи билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ, (наркомафия)нинг ўлжасига айланиши хавфи туғилади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, юқорида тилга олинган ёшлар орасида "енгил" таъсир қилувчи наркотиклар деб юритиладиган (ҳатто баъзи Ғарб мамлакатларида дорихоналарда эркин сотиладиган) синтетик наркотиклар аслида тезда ўрганиб қолишга олиб келади. Наркотикка тобелик аста-секин қониқмасликни келтириб чиқаради ва натижада таъсири кучли бўлган наркотикларни истеъмол қилишга эҳтиёж ортиб боради. Бунинг оқибатида ёшлар гиёхвандликнинг тубсиз жарига тушиб қолганини сезмай ҳам қолишади.
Иқтидорли, қобилиятли, сезгир бола айниқса, нозик ҳис-туйғули бўлади. Унинг қизиқишлари, манфаатлари билан уни ўраб турган муҳит ўртасида зиддиятлар келиб чиқса, бундай бола тушкунликка тушади, ўзини четга тортади ва натижада яккаланиб колади. Ота-она ўз вақтида бу тўсиқни бузиб, боланинг кўнглига йўл тополмаса, у ҳолда бола бегоналар, жумладан "хавфли гуруҳ" таъсирига тушиб қолади.
Ёшларнинг ўз соғлигига нисбатан эътиборсизлиги ёки енгил-елпи муносабатда бўлиши ҳамда гиёхвандлик соғлиққа зиён эканлигини тушуниб етмасликлари ҳам ҳавфли ҳолат ҳисобланади.
Ўсмирнинг лидерликка интилиши, уни ҳамма яхши кўриб, ҳурмат қилишини хоҳлашига баъзан атрофдаги ижтимоий мухдг қарама-қарши келиб қолиши мумкин. Ота-онанинг болага ҳаддан ташқари қаттиқўл муносабатда бўлишлари, унинг учун ҳамма нарсани ўзлари ҳал қилишлари ўсмир ўзини мустақил шахс сифатида таниши, ўз қилмишлари учун ўзи жавобгарлик ҳиссини уйғонишига тўсқинлик қилади. Ота-онанинг фарзандини қаттиқ, эркалаши, унга ўзи лойик, бўлмаган совғаларни кўплаб сотиб олиши ҳам болага ёмон таъсир қилади. Болада бирон-бир нарсага эришиш учун интилиш, астойдил ҳаракат қилиш ҳисси сўнади. Ҳаракат қилса-қилмаса, истаган нарсага эришиш мумкин, деган тушунча пайдо бўлади. Бундай эрка ўсган бола ҳаётда бошқача муносабат кўрганда эса, анча қийналади, тушкунлик, стресс ҳолатига тушади. Ота-онанинг ҳаддан зиёд бандлиги ёки эътиборсизлиги ҳам болани қийин аҳволга солиб қўяди. Бола муддатидан илгари улғайиб, ўзини-ўзи уддалаши, мустақил бўлиши лозим бўлади. Катталарнинг ёрдамига, қўллаб-қувватлашига муҳтожлик сезади, лекин бундай суянчиғи бўлмагани сабаб, муваффақиятсизликка учраб, ўзини лапашанг, уқувсиз, нотавон деб ҳис қила бошлайди. Бунинг натижасида ўзига бўлган ишонч, ирода аста-секин сўниб боради. Хулоса қилиб айтганда, бола тарбиясида ота-она томонидан меъёрида талабчанлик ҳам, мулойимлик ҳам, эътибор ҳам талаб қилинади.
Гиёхвандликка қарши установкаларнинг шаклланишида ўсмирда ижобий. "мен" концепцияси, жавобгарлик ҳисси, кучли ирода, танқидий фикрлаш қобилияти каби омиллар муҳим ўрин тутади. Шунингдек, ўсмирда психикага бевосита таъсир этувчи моддалар истеъмолига қарши ҳимояланиш қобилияти унинг шахсий фикри, ҳаётий қарашлари, иродаси, муҳим ҳаётий позиция эгаллаб туриши орқали шаклланади.

Download 239.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling