9-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Тўқимачилик газламаларининг бурамдорлигини аниқлаш
Бурамдорлик -осилган газламаларнинг ўз оғирлиги остида юмшоқ қат-қат бурамларни ҳосил қилиши.
Газламаларнинг бурамдорлиги асосан эгилишдаги бикрлигига боғлиқдир.
Газламаларнинг бурамдорлигини аниқлашнинг турли услублари бор. Биринчи услуб В.Я.Евдокимов ва А.К. Бухарева услубларидир (32-расм).
Синаладиган газламадан 400х200 мм ўлчамли намуна қирқиб олинади. Намунанинг калта томонига тўртта нуқта қўйилади: биринчи нуқта газламанинг ён четидан 25 мм, қолганлари эса 65 мм ичкарига қўйилади. Белгиланган нуқталардан игна ўтказилиб, намунада учта бурам ҳосил қилинади. Газламанинг учлари игна билан тиқин ёрдамида қисилади ва эркин осилган, ҳамда игнага маҳкамланган газлама намунаси 30 мин тургандан кейин пастки қирғоқлари бўйича масофа мм да ўлчанилади.
Бурамдорлик , фоизда қуйидаги формула ёрдамида топилади:
.
32-расм. В.Я.Евдокимов ва А.К. Бухарева услуби
бўйича бурамдорликни аниқлаш.
Газламанинг барча йўналишларидаги бурамдорлигини аниқлаш учун дискли услуб қўлланилади (33-расм). Газламадан доира шаклидаги намуна қирқиб олинади ва уни кенгроқ диаметрдаги диск устига ёпилади. Диск кўтарилади, шунда газлама намунасида бурамлар ҳосил бўлади. Диск юқоридан ёритилганда газламанинг бурамлар тасвири пастдаги қоғозга тушади. Тасвирини чизиб олиб унинг юзаси аниқланади.
33-расм. Намуна жойлаштириш (а) ва намунанинг қоғоздаги тасвири (б).
a-яхши; б-ёмон; в-танда бўйича ёмон.
Бурамдорлик коэффициенти-намуна юзаси билан изининг юзаси орасидаги фарқнинг намуна юзасига нисбати билан ифодаланади.
Бурамдорлик коэффициенти фоизда бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда: -намуна юзаси, мм2; -намуна изининг юзаси, мм2.
10-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Do'stlaringiz bilan baham: |