Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Ахборотлашган рақамли технология жараёнида инсон


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

1.2. Ахборотлашган рақамли технология жараёнида инсон 
ресурсларига янги талаблар 
 
Ҳар бир давр ходимларга, персоналга, инсон ресурсларига ўз талабларини 
қўяди. Бу талаблар маълум бир тарихий даврда корхоналар, ташкилотлар, 
жамиятнинг янада ривожланиши учун зарур шароитларни акс эттиради. XX аср 
охирларида барпо этилиши бошланган постиндустриал жамият босқичи инсон 
фаолиятида 
ахборотнинг 
муҳимлигини 
долзарблаштириш, 
ахборот 
технологиялари ва компьютерлаштирилган тизимларни ривожлантириш, юқори 
ишлаб чиқариш технологиялари билан тавсифланади. 
Ахборотлашган ёки постиндустриал жамият бу - янги босқич, 
цивилизация ривожланишининг тарихий босқичи бўлиб, унда етакчи роль 
ахборот ва билимларга тегишли бўлади. Жамиятдаги ходимларнинг 
структураси сўнгги ўн йилликларда хизмат кўрсатиш, маълумот ишлаб 
чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, билим соҳасидаги ишчилар 
улушининг изчил ўсишини акс эттиради. Ялпи ички маҳсулотда ахборот 
коммуникация маҳсулотлари ва хизматлари, технологияларининг улуши ўсиб 
бормоқда. 
Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, 
қуйидагиларни таъминлайдиган глобал ахборот маконини барпо этишдан 
иборат: 
• фаол ахборот ўзаро алоқаси; 
• жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланиш; 
• ахборот маҳсулотлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш. 
Иқтисодиёт самарадорлиги тобора кўпроқ юзага келаётган шароитларда 
янги талаблар ва ривожланиш вазифалари тақдим этиладиган инсон 
ресурсларининг интеллектуал-ижодий салоҳияти ва ахборот капитали билан 
белгиланади. Глобализация жараёнида тақдим этилаётган хизматларни ишлаб 
чиқаришнинг тобора мураккаблашиб бораётгани персонал малакасининг 
доимий равишда, унинг ўзгаришларга мослашувчанлиги ва ваколатларини 
ривожлантириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Пайдо бўлаётган билим 
турларини шакллантиришда, тарқатишда ва фойдаланишда кадрлар, 
персоналнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. 
Савол туғилади, инсон ресурсларига қўйиладиган янги талаблар нимада 
ва улар аввалгиларидан қандай фарқ қилади? Ўзбекистон Республикасида 
персоналга талабларнинг анъанавий тизими ягона профессионал стандартлар 
билан белгиланади. Турли ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтган 
ҳисобланади, кўп жиҳатдан ушбу меъёрий ҳужжатлар ходимларга қўйиладиган 
талабларнинг расмий томонини белгилайди, шу билан бирга улар иш 
берувчилар томонидан амалдаги талабларнинг тез динамикасига мос келишга 
улгурмайди. 
Ходимга касбий ва ишбилармонлик талабларини тизимлаштириш инсон 
ресурсларини бошқаришнинг лавозимга, ходимга ўзгарувчан касбий 


талабларни, шунингдек, профессионал функцияни муваффақиятли амалга 
ошириш учун зарур бўлган шахсий ва ишбилармонлик хислатларини ҳисобга 
олишга имкон берадиган ваколатлар моделларини ташкилот ва корхоналарда 
яратиш каби йўналишида акс эттирилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда 
«компетенция (ваколат, бирор киши яхши хабардор бўлган соҳа ёки масала) ва 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling