Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet63/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2637-сон қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2016. – №45.


ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК


Қамбаров Абдумутал Ахаджонович
Нажметдинова Мавлуда Мамасодиқовна
Фарғона давлат университети ўқитувчилари


Аннотация: Мазкур мақолада Қўқон хонлиги даврида илм-фани ва маданияти тараққиётига улкан хисса қўшган олима ва шоира аёлларнинг ижоди тўғрисида фикр юритилади. Жумладан, Увайсий, Нодира, Маҳзуна, Моҳзода Бегим каби шоираларнинг Қўқон хонлиги даври ижтимоий муҳити ва илм-фанига қўшган хиссалари тўғрисидаги хизматлари атрофлича таҳлил қилинади.
Калит сўзлар: гендер тенглик, маданият, маънавият, санъат, адабиёт, илм-фан, Туркистон, маърифатпарвар, тасаввуф, инсонпарварлик.

Бугунги кунда дунёда гендер тенглик ҳақида турли хил фикрлар айтилмоқда ва билдирилмоқда. Мамлакатимизда бу борада бир қатор ишлар амалга оширилиб бормоқда. Гендер тенглик муаммоси ҳар бир ижтимоий тараққиётда долзарб масала бўлиб келган. Зеро, исломда аёл ва эркак тенгдир. Шунга кўра, “Ҳар бир мусулмон учун ўзига керакли, ҳаёт учун зарур илмни, ... ўрганиш фарзи айндир” дир.


Мазкур мақолада Қўқон хонлиги даврида таълим-тарбия, илм-фан ва маданиятни соҳасида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақидаги фикрларимизни баён қилмоқчимиз.
Қўқон шаҳри хонлик пойтахти бўлиш билан бирга ўз даврида илм-фан ва маданият маркази ҳам бўлган. Бу ерда турли дунёқарашли, истеъдодли ва малакали ёзувчи, шоир ва шоиралар ижод қилганлар. Улар ўз ижодларида барчани халқпарварликка, ватанпарварликка, яхшиликка ундаганлар.
Қўқон хонлигининг ўз даврдаги қийинчиликларига қарамасдан эркаклар билан бир қаторда хотин-қизлар ҳам илм-фан, маданият, санъат ва адабиётнинг ривожланишига ҳамда таълим-тарбия масалаларида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Амирий (Қўқон хони Умархон), Гулҳаний Муҳаммад Шариф, Низомий Хўқандий, Нозил Аваз Муҳаммад, Писандий, Муҳаммад Ғозий ҳамда Увайсий, Нодира, Маҳзуна, Моҳзода Бегим каби ўз даврининг ўткир лирик олим, шоир ва шоиралари шулар жумласидандир.
Олим, шоир ва шоираларнинг гендер тенглик асосида ижод қилишларига Қўқон хони Амир Умархон етарлича шароит яратиб берганлиги учун ҳам Қўқонда илм-фан ва санъат гуллаб яшнади.
Маърифатпарвар шоира Жаҳон отин Увайсий (1771-1845) ўз даврида Қўқон илм-фан ва адабий муҳитига ижобий ва катта таъсир кўрсатган олима аёллардан биридир. Шоира Қўқон адабий муҳити билан яқинлашиб кўплаб мушоираларда қатнашган. Шунингдек, у саройда Нодира ва бошқа хотин-қизларга шеърият илмидан дарс бериб, устозлик қилган. Шоира мумтоз ўзбек шеъриятининг барча жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий каби шоирларнинг асарларига муҳаммаслар боғлаган. Шоиранинг адабий меросида 269 ғазал, 29 муҳаммас, 55 мусаддас, 1мурабба, чистон, 3 достон, тугалланмаган бир манзума бўлган. У ҳаётлик давридаёқ нафис лирикаси билан машҳур бўлган ва замондошлари эътиборини қозонган. Лирик шеърларидан ташқари, унинг “Шаҳзода Ҳасан”, “Шаҳзода Ҳусан” каби лиро-эпик асарлари ва “Воқеоти Муҳаммад Алихон” каби тарихий достонлари тарих фанининг ривожланишида катта аҳамият касб этган.
Увайсийнинг ижоди серқирра бўлиб, ўз асарларида ўша даврнинг ҳукмрон феодаллар томонидан эрк ва ҳуқуқлардан маҳрум қилинган аёлларнинг дардлари, фиғонлари акс этган. Айниқса унинг “Анор” номли чистонида даврнинг ижтимоий воқеалари, аёлларнинг ижтимоий холатлари моҳирона очиб берилган. Айтиш мумкинки, Увайсий ўз шеърлари орқали жамиятдаги аёллар барча масалаларда тенг эканлигини ёритиб беради.
Асли исми Моҳларойим бўлган шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби бўлган, “Комила” ва “Мактуна” тахаллуслари билан ижод қилган Нодирабегим (1792-1842) ҳам ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири десак хато қилмаган бўламиз. Нодира шеъриятининг асосини лирика ташкил қилади. У гўзаллик ва садоқатни, Шарқ хотин-қизларининг ҳуқуқларини, дард-аламлари, оғу фиғонларини куйлади.
Нодира ўз ижодида дунёвийлик билан бир қаторда тасаввуфнинг нақшибандия шўналишига асосланган бир бутунлик орқали инсоннинг жамият ва табиатга муносабатини ҳам, илоҳий муҳаббат йўлидаги руҳий дунёсини ҳам жуда гўзал ва жонли мисраларда ифодалаб беради. Нодира шеърларида ислом руҳи, тасаввуф таълими ва ҳаёт фалсафасини чуқур идрок этган ҳолда ҳаётга ҳамма вақт умидбахш нигоҳ билан қарайди ва ундан яхшилик уруғини қидиради.
Шоиранинг ижодга бўлган қизиқиш у ҳаётлик чоғиданёқ бошланган. Даврнинг машҳур шоираси Дилшод Нодирага махсус ғазаллар бағишлаб, уни “илм-адаб ва назм осмонининг юлдузи, ушшоқлари ғазалхони, шакар сочувчи булбул” деб таърифлайди.
Нодиранинг адабий мероси бугунги кун адабиёт фанининг асосини ташкил этади. Чунки унинг адабий мероси ўз ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан мумтоз шеъриятнинг гўзал намуналаридан десак асло муболоға бўлмайди. Унинг тўла бўлмаган ўзбекча девонига 109 (1704 мисра) ғазали киритилган. Шунингдек, шоиранинг “Комила” тахаллуси билан ёзган 19 (328 мисра) ғазали ҳозирда Ўзбекистон ФА Тарих музейи архиви сақланаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, тарих фаннининг ҳам ривожланишига бевосита катта таъсири борлиги кўзга ташланади. 1962 йилда Нодиранинг Наманганда мукаммал девони топилган. У ҳозирги кунда Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида сақланади. Бу девон шоиранинг меросини тўлиқ қамраб олган бўлиб, бунда шоира ёзган дебоча мукаммал берилган. Девонда шоиранинг “Нодира” тахаллуси билан ўзбек ва тожик тилларида ёзган 180 шеъри жамланган. Жумладан, девон 11 муҳаммас, 2 мусаддас, 1 мусамман, 1 таржиъбанд, 1 таркибанд ва 1 фироқномаларни ўз ичига олади. Шунингдек, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондида Нодиранинг “Мактуна” тахаллуси билан ёзилган 333 ғазалдан иборат девони ҳам мавжуд. Бугунги кунда шоиранинг ўзбек ва форс-тожик тилларида яратилган 10 минг мисрага яқин лирик меросига эгамиз. Кўриниб турибдики, ўз даврининг етук олима аёллари сингари Нодира ҳам илм-фан тараққиётига, айниқса адабиёт фанининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган.
Араб, форс тилларининг юксак билимдони, ўзбек шоираларидан бири Меҳрибон мулла Бошмон қизи Маҳзуна (1811- ?) Навоий, Жомий, Фузулий каби шоирларнинг ижодидан таъсирланган, ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. У ўзбек тили ва адабиёти фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган. Фазлийнинг “Мажмуаи шоирон”, Ҳашматнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкираларида Маҳзунанинг оқила ва ҳозиржавоблиги, шунингдек, Қўқонда машҳур шоира эканлиги айтилган. Тарихчи Аҳмаджон Тўра ҳам Маҳзунанинг баркамол шоира эканлигини таъкидлайди. Айниқса, Фазлий шоира ҳақида кўп илиқ гаплар айтади. Жумладан: “Гарчи ул заифа бўлса ҳам, нутқининг мазмундорлиги жиҳатидан эркаклардан устундир”, дейди. Кўриниб турибдики, ўз даврида шоир эркаклар ҳам ижодкор аёлларнинг иқтидорига тан берганлар.
Замон, шароит қанчалик мураккаб ва оғир бўлмасин, шоира Маҳзуна ҳақиқатни айтишдан чўчимайди, балки халқни маънавий қулликда, жаҳолатда тутувчи риёкор уламою-шайхларни қаттиқ танқид қилади. У камбағал халқ ҳаётига ачинади, ирқий ва миллий камситишларга қарши чиқади. Шоира “Рисолаи фалсафии сиёхон” (“Қоралар фалсафаси”) асари орқали ижтимой-сиёсий жараёнларга, одамларнинг турли табақаларига нисбатан ўз қарашларини баён қилади, шунингдек, аёлларнинг қора қисмати ҳақида гапириб, уларнинг жамиятда қонуний ўрни ва ҳуқуқи бўлишлигини талаб қилиб чиқади, шунингдек, уларга нисбатан меҳрли ва муруватли бўлиш кераклигини айтади.
Моҳзода Бегим XIX асрда яшаб ижод қилган ўзбек шоираси бўлиб, унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар кам сақланган. Бугунги кунда Моҳзода Бегимнинг “Жаҳона хитоб” номли шеърини қўқонлик маърифатпарвар шоир Иброхим Давроннинг “Ашъори нисвон” китобига киритилган. Шоира мазкур шеърида ўз давридаги хотин-қизларнинг қисмати, ҳуқуқи, уларнинг жамиятдаги тенглиги ҳақида ёзади.
Кўриниб турибдики, Увайсий, Нодира, Дилшод отин, Маҳзуна, Моҳзода Бегим каби илм-фан, маданият ва маърифат намоёндаларининг ижоди тарихий манбаларга бойлиги, ижтимоий мазмундорлиги, ҳаққонийлиги, халқпарвар ғоялар билан суғорилганлиги учун ҳам ўзбек мумтоз адабиёти ва ўша давр илм-фани ва маданиятининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.



Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling